Оилавий тарбия сабоқларииииии indd


Психопрофилактик ишнинг учинчи шакли – ижти-


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/25
Sana21.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1107429
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

Психопрофилактик ишнинг учинчи шакли – ижти-
моий-муҳим малакаларига шахсни фаол ижтимоий ўр-
гатиш. Ушбу модел кўпинча гуруҳли тренинглар шаклида 
амалга оширилиши мумкин. Ҳозирги вақтда унинг қуйида-
ги шакллари кенг тарқалган.
Салбий ижтимоий таъсирларга берилишни мус- 
таҳкамлаш тренинги. Тренинг давомида хулқ оғишига 
нисбатан кўрсатмалар ўзгаради, рекламали стратегияни анг- 
лаб олиш малакаси шаклланади ҳамда тенгдошлари босим 
ўтказганида ҳам “йўқ” дея олиш лаёқати ривожланади. Бун-
да ота-оналар ва бошқа катталарнинг (масалан, ичкилик ис-
теъмол қилувчи) салбий таъсири эҳтимоли ҳақида ахборот 
берилади. 
Ҳиссий ёки аффектив – қадриятли таълим тре-
нинги.
 Хулқ оғиши ва тарбия бузилиши бевосита ҳиссий бу-
зилиш билан боғлиқ, деган тасаввурга асосланган тренинг. 
Бунда ўсмирларга ушбу муаммолардан олдиндан хабар бе-
риш орқали ҳиссиётларни таниш, уларни мақбул образда 


44
ифодалаш ва стрессни маҳсулдор уддалашга ўргатилади. 
Гуруҳли психологик иш давомида қарор қабул қилиш ма-
лакаси шаклланади, ўз-ўзини баҳолаш даражаси кўтарила-
ди, ўз-ўзини аниқлаш ва ижобий қадриятларни ривожлан-
тириш жараёни рағбатлантирилади. 
Ҳаётий малакаларни шакллантириш тренинги
. 
Ҳаётий малакалар тушунчаси остида шахснинг бирмун-
ча муҳим ижтимоий кўникмаларини шакллантириш тушу-
нилади. Бунда, даставвал, мулоқот қилиш, дўстона алоқа-
ларни сақлаш ва шахслараро муносабатлардаги низоларни 
ижобий ҳал қилиш малакаси шакллантирилади. Шунинг- 
дек, бундай машғулотлар орқали ўсмирларда ўз зиммаси-
га масъулиятни ола билиш, мақсад қўйиш, ўз нуқтаи назари 
ва манфаатларини ҳимоялаш қобилиятини шакллантириш 
мумкин. Ниҳоят, ўз-ўзини назорат қилиш, ўзи ва атрофда-
ги вазиятни ўзгартиришга ишончли хулқ малакаси шаклла-
нади. Шунинг учун ўсмирлар билан ишлашда ушбу модел 
бирмунча истиқболли ва самарали усуллардан ҳисобланади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling