Оилавий тарбия сабоқларииииии indd


Олтинчи шакл – шахсий имкониятларни фаол-


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/25
Sana21.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1107429
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

Олтинчи шакл – шахсий имкониятларни фаол-
лаштириш. Бу усул орқали ўсмирларнинг спорт билан 
фаол шуғулланиши, гуруҳлардаги мулоқот ва унда шахсий 
иштироки, арттерапия – буларнинг барчаси, ўз навбатида, 
шахс фаоллиги, унинг соғлиги ва ташқи салбий таъсирга 
берилувчанлигининг мустаҳкамлигини таъминловчи шах-
сий имкониятларини фаоллаштиришга эришиш мумкин.
Еттинчи шакл – девиант хулқнинг салбий оқибат-
ларини камайтириш. Ишнинг ушбу шаклидан шаклла-
ниб бўлган оғишган хулқли ҳолатларда фойдаланилади. У 
огоҳлантирувчи ёки унинг салбий оқибатларини профи-
лактика қилишга йўналтирилади. Масалан, гиёҳвандлик-
ка тобе бўлиб қолган ўсмирлар ўз вақтида тиббий ёрдам, 
шунингдек, шунга ўхшаш касалликлар ва уларни даволаш 
бўйича зарурий билимларни олишлари мумкин. 
Психопрофилактик ишнинг хилма-хил кўринишлари-
да ўхшаш шакллар ва усуллардан фойдаланиш ҳам мум-
кин. Ишни ташкил этиш усули бўйича психопрофилактика-


46
нинг қуйидаги шаклларини ажратиш мумкин: индивидуал, 
оилавий, гуруҳли иш. Шунингдек, оғишган хулқни олди-
ни олиш мақсадида турлича ижтимоий-психологик усул-
лардан фойдаланилади. Психопрофилактик ишнинг етакчи 
усуллари орасида: хабардор қилиш, гуруҳли мунозаралар, 
тренинг машқлари, образли ўйинлар, самарадор ижтимоий 
ахлоқни моделлаштириш, психотерапевтик услублар бор. 
Фойдаланилган усулларга боғлиқ равишда психопро-
филактик иш тренинг, таълим дастурлари (масалан, мак-
табдаги махсус курслар), психологик маслаҳатлар, инқи-
розли ҳолатларга ёрдам бериш (ишонч телефонлари), 
шунингдек, чегара ҳолати ва асабий-психик бузилиш пси-
хотерапияси шаклида амалга оширилиши мумкин.
БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАРДА ТАРБИЯ 
БУЗИЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ 
БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Болалар ва ўсмирлар ўртасида хулқ оғиши ва тарбия бу-
зилишининг олдини олишда қуйидагиларга эътибор қара-
тиш мақсадга мувофиқдир:
1. Вояга етмаганлар ўртасидаги хулқ оғишининг келиб 
чиқишининг асосий сабабларидан бири сифатида “Болалар 
ва ўсмирлар фаолиятини назорат қилмаслик”, “Оилада бола 
тарбиясига эътиборнинг сусайиши” кабилар намоён бўла-
ётганидан келиб чиқиб, оилада ва оиладан ташқарида бола-
лар ва ўсмирлар фаолиятини, бўш вақтларида нима билан 
шуғулланаётганини назорат қилиш ва оилада болалар тар-
биясига эътиборни кучайтириш зарур.
2. Моддий-маиший шароитнинг етарли эмаслиги воя-
га етмаганларда хулқ оғиши ва тарбия бузилишининг ке-
либ чиқишига таъсир этишини ҳисобга олиб, бундай оила-
ларга маҳаллий ҳокимият, ижтимоий таъминот ва хайрия 
жамғармалари томонидан моддий ёрдамлар бериб туриш-
ни ташкил этиш.


47
Оилавий тарбия сабоқлари
3. Ота-оналар, катта ёшдаги одамлар ва ўқитувчилар то-
монидан болалар ва ўсмирларга нисбатан қўлланилаётган 
қаттиққўллик, қўпол ва адолатсиз муносабатларга барҳам 
бериш.
4. Вояга етмаганларда хулқ оғиши кўпинча ота-она-
лар, ўқитувчиларнинг болалар ва ўсмирлар психологияси-
ни билмасдан туриб муносабатда бўлишлари натижасида 
келиб чиқаётгани ота-оналарни психологик-педагогик би-
лимлар билан қуроллантириш зарурлигини кўрсатади.
5. Вояга етмаганлар ўртасидаги тарбия бузилишининг 
олдини олиш ишларига ёши улуғ инсонларни жалб этиш 
яхши натижа бериши мумкинлигини ёдда тутинг.
6. Вояга етмаганлар ўртасидаги хулқ оғиши ва тар-
бия бузилишининг олдини олиш тадбирларининг психоло-
гик-педагогик жиҳатдан илмий асосланган бўлишини таъ-
минлаш.
7. Вояга етмаганларда хулқ оғиши ва тарбия бузилиши-
нинг олдини олишда болалар ва ўсмирларнинг ёш ва инди-
видуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш.
8. Фарзандингизни бошқа болалар билан дўстлашиш-
га ўргатинг. Унинг ёлғиз қолишига йўл қўйманг, ёлғизлик 
ўсмирни оқибатини англаб етмаган ҳолда турли хил ғай-
риқонуний хатти-ҳаракатларга ундаши мумкин.
9. Фарзандингизнинг ҳар бир салбий хатти-ҳаракатини 
эътиборсиз қодирманг. Унутмангки, салбий хислатлар май-
да-майда кўринган камчиликлар оқибатида келиб чиқади.
10. Ёшликдаги дўстлик фарзандингизнинг келгуси ҳа-
ётида пойдевор бўлиши мумкинлигини унутманг.
11. Болани ортиқча талтайтириб эркалаш уни ҳар 
жиҳатдан сустлаштириб қўяди, севги ва меҳр кўрсатиш эса 
уни янада фаол бўлишга, ижобий хислатларнинг шакллани-
шига сабаб бўлади. Эрка ўсган бола фақатгина шахсий ман-
фаатларини кўзлайдиган, масъулиятсиз бўлиб вояга етади. 
12. Фарзандингизни ижтимоий фойдали фаолият билан 
шуғулланишга йўналтиринг. Ижтимоий фойдали фаолият 


48
билан шуғулланиш уни турли хил салбий ҳислардан, ўй-ха-
ёллардан, ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилади.
13. Фарзандингизнинг кимлар билан дўстлашгани би-
лан қизиқинг. Зеро, дўстлар давраси болада ижобий ёки 
салбий хулқ-атворнинг шаклланишида асосий омиллардан 
бири ҳисобланади.
14. Фарзандингизни кўпроқ китоб ўқишга йўналтириш-
га ҳаракат қилинг. Китобхонлик боланинг дунёқарашини 
ўстиради, салбий хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилади.


49
Оилавий тарбия сабоқлари

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling