Оилавий тарбия сабоқларииииии indd
Бугунги кунда ўзбек оиласида мавжуд бўлган тар-
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии
13. Бугунги кунда ўзбек оиласида мавжуд бўлган тар-
биядаги нуқсонлардан яна бири ота-оналарнинг рад этиш, тақиқлаш, рухсат этмаслик асосидаги тарби- ялаш усулидир. Бу хилдаги тарбия усулида болаларнинг хоҳиш-истаклари, ўй-хаёллари, орзу-интилишлари, фикр ва мулоҳазалари инобатга олинмайди. Бундан ташқари, бундай тарбия усулида болаларга ўз фикр-мулоҳазалари- ни очиқча баён этиш, мустақил қарорларга келиш ва му- айян вазиятларга ўз нуқтаи назарини билдириш имкония- ти чекланади. Бундай тарбия усулида баъзан болаларнинг хатти-ҳаракатлари мажбурий тарзда тақиқлаш усуллари би- лан бошқариб борилади. Уйда бу нарсага тегиш мумкин, бу нарсага тегиш мумкин эмас, бу кийимни киясан, буниси- ни киймайсан қабилидаги муносабат ўрнатилади. Боланинг қизиқиши, эркинлиги, ўзига ёққан кийимни кийиши, кўнгли истаган иш билан машғул бўлиши, қизиққан китобини ўқи- ши ва хоҳлаган спорт тури билан шуғулланиши ота-она их- тиёри билан амалга оширилади. Оилада ота ёки онанинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлади. Бундай усулда тарби- яланган болаларда мустақил фикр юритиш қобилиятининг суст ривожланиши, тортинчоқлик, ўз фикр-мулоҳазалари- ни баён эта олмаслик, тобелик, қўрқоқлик ва журъатсиз- лик каби салбий хислатлар ёрқин намоён бўлади. Журъат- сиз, тобе, тортинчоқ болада фаоллик ва ўзига ишонч ҳисси етишмайди. Шунингдек, уларда нутқнинг суст ривожланиш 32 ҳолати ҳам кузатилади. Бундай болалар бутун умр давоми- да бировларга тобе бўлиб яшайдилар. Уларда раҳбарлик, бошқарувчанлик қобилиятлари суст ривожланган бўла- ди. Улар бировларнинг гап-сўзларига тез учадилар. Шу- нинг учун улар алдовлар, кўзбўямачиликлар, таъмагирлик- лар қурбонига айланиб қолмоқдалар. Қолаверса, уларда- ги фикрлаш қобилиятининг суст ривожлангани низоли ва- зиятларга тез-тез тушиб қолишларига сабаб бўлади. Бун- дайлар низоли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қилишга қийналадилар. Улар бировларнинг таъсири, қистови ёки мажбурлаши натижасида турли хил қонунбузарликларни амалга оширишлари мумкин. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling