Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Мактаб психологи, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор
ўринбосарлари, синф раҳбарлари ҳамкорликда ижтимоий психологик
муаммолари мавжуд бўлган болаларнинг оилавий аҳволини ўрганиши, мактаб
билан ота-она ўртасида узвий алоқани ўрнатиши, ўқув фанлари ўқитувчилари
билан алоқани мустаҳкамлаши, ўқувчининг дарсга қатнашини кузатиши,
дарсдан ташқари фаолиятини назорат қилиши, турли сўровномалар, савол-
жавоблар ўтказишлари орқали тарбияси оғир болалар билан ишлаш дастури ва
режаларини белгилаб олишлари лозим.
БОЛАНГИЗ ЧЕКСИЗ АХБОРОТЛАР ИСКАНЖАСИДАМИ?
Ўроқова Нафиса Ахтамовна
Бухоро вилояти Жондор тумани 13 мактаб психологи
Аннотация: Дунёда ҳар бир жамият ўзининг тараққиётини белгилар экан
авалло, ёшларга эътиборини кучайтиради. Ёшлар тарбиясига муҳтарам
Президентимиз алоҳида эътибор қаратаётгани тақсинга сазавордир. Мақолада
ёшларимизнинг бугунги ва эртаси ҳақида Президентимизнинг фикрлар ва
сўзларидан тўри ва оқилона фойдаланилган .ўқитувчи билимдон кўнгли очиқ,
қалби тоза, ақл-заковат соҳиби, юксак салоҳиятли бўлиши билан бирга ўзи
тарбияланган, билим ва махоратга эга бўлган, ишончли бўлиши ҳалол хизмат
қилиши, зиммасидаги масъулиятни доимо ҳис қилиб туриши лозим. У ақлли,
тажрибали, ўз ишининг билимдони бўлиши керак, тажрибали устозларнинг
фикрига қулоқ солмоғи ва шунга асосланиб хулоса чиқармоғи лозим. Унинг
ўқувчиларга муносабати тўғри бўлиши ва тарбиялаши жуда муҳимдир. ўкувчи
ўқитувчининг барча қилган ишлари ўқувчилар шахсига ижобий таъсир
кўрсатмоғи керак. кимларгадир яхши кўриниш, мақтаниш учун қилинган ишлари
келгусида уларни тарбиялашда салбий холатларга олиб келиши мумкин.
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Do'stlaringiz bilan baham: |