Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Download 5.36 Mb. Pdf ko'rish
|
internet ma\'lumot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
машғулотлар билан иштирок этиш зарур. Тренинглар орқали ота-оналарнинг бола тарбиясида йўл қўяётган хато ва камчиликларини кўрсатишлари лозим. Шунингдек, ижтимоий психологик ҳимояга муҳтож ўқувчиларнинг ота- оналарига психологик маслаҳат ишларини ташкиллатиришлари керак. Ушбу нуқтаи-назардан мактаб педагогик жамоасининг ҳамкорликдаги ишларни ташкиллаштиришлари юзасидан қуйидагиларни тавсия этамиз: 1.Ўқувчиларнинг ижтимоий малакаси, ижобий қизиқишларини ривожлантириш ва бўш вақтларини ташкиллаштиришга ёрдамлашувчи тадбирларни ўтказиш. 2. Ҳуқуқбузарлик, дарс қолдириш, ўзлаштирмаслик муаммолари бўйича сўровномалар ўтказиш (ташхис қўйиш ва б.). 3. Мутахассисларни жалб қилган ҳолда ижтимоий, тиббий, психолого- педагогик ёрдамга муҳтож болалар ва оилаларни аниқлаш 4. Ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида ҳуқуқий тартиб масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш. 5. Мактабда оила ва маҳалла ҳамкорлигида ўсмирлар билан олиб бориладиган тарбиявий профилактика ишларини такомиллаштириш. 6. Фарзандининг ўқиши ва тарбиясида муаммолар бўлган оилаларга ёрдам бериш. 7. Боланинг давомати ва ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатаётган сабабларни бартараф этишга кўмаклашиш. Болаларнинг ижтимоий-маънавий психологик мухофаза қилиш учун қуйидаги психологик маслахатлар орқали ота-оналар йиғилишларида, мактаб- педагог жамоаларида мактаб амалиётчи психологлари томонидан ота-оналарга ва мактаб педагогик жамоасида ёритилиб бориши мақсадга мувофиқ бўлар эди улар: Болаларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш; Болаларнинг дарс тайёрлаши учун шароитлар яратиш; Бола билан дўстона муносабатда бўлиш; Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази Биргаликда сайр қилиш; Муаммоларни биргаликда ечиш; Соғлом кун тартибини тузиш; Ўз ҳатти-ҳаракатлари орқали болаларга ўрнак бўлиш; Болани қўллаш-қувватлаш; Спорт билан биргаликда шуғулланиш; Оилада бир-бирига мехрли муносабатда бўлиш. Кўплаб педагог олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига ва илмий хулосалари шуни кўрсатадики, болалар ўзлари яшаётган ҳаёти давомида ундаги мухит ва шароит унинг шахсий характер хусусиятларини намоён бўлишига сабаб бўлар экан. Педагог Дороти Доу Нолтнинг қарашлари ёҳуд болалар ўзлари яшаётган ҳаётдан нимани ўрганишлари ҳақида қуйидагиларни хулоса қилади * Агар бола танқид билан яшаса, у айблашни ўрганади. * Агар бола адоват билан яшаса, у уришишни ўрганади. * Агар бола қўрқувда яшаса, у қўрқоқликни ўрганади. * Агар бола афсусда яшаса, у афсусланишни ўрганади. * Агар болани устидан кўп кулишса, уятчан бўлишни ўрганади. * Агар бола қизиқиш билан яшаса, у ҳавас қилишни ўрганади. * Агар бола уят билан яшаса, у ҳадик ва айбдорлик ҳиссини ўрганади. * Агар бола қўллаб қувватлаш билан яшаса, у ўзига ишонишни ўрганади. * Агар бола бағрикенгликда яшаса, у сабрли бўлишни ўрганади. * Агар бола мақтов билан яшаса, у қадрлашни ўрганади. * Агар бола тан олиш билан яшаса, севишни ўрганади. * Агар бола дўстлик билан яшаса, у ер юзи яшаш учун ажойиб жой эканлигини тан олади * Агар сиз осойишталик билан яшасангиз, сизнинг фарзандингиз ҳам осойишталикда яшайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling