Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази


Download 5.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/273
Sana24.10.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1717990
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   273
Bog'liq
internet ma\'lumot

Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
фарзандларнинг инжиқ бўлиб қолишига сабаб бўлади. Натижада улар ота-онаси 
эътиборини жалб этиш учун ўзини касалликка солади, “қорним оғрияпти”, 
“бошим оғрияпти”, “боғчага ёки мактабга боргим келмаяпти”, каби баҳоналар 
ўйлаб топади. Бундай пайтда бола ҳақиқатан ҳам касал бўлмаса, уни чалғитувчи 
усуллардан фойдаланиш мумкин: сайрга чиқиш, ёқтирган ўйинчоқларини олиб 
бериш ва ҳоказо. Лекин ортиқча талтайтириб юбормаслик, хархашаларига 
учавермаслик лозим, яъни ҳаддан ортиқ эътибор ҳам унинг мурғак руҳиятига 
салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. 
– Фарзанд комил инсон бўлиб вояга етиши учун тарбияда нималарга эътибор 
бериш лозим деб ўйлайсиз? 
– Заминимиздан не-не алломаю даҳолар етишиб чиққан, бундан кейин ҳам 
етишиб чиқаверади. Руҳий ва ақлий тарбияга катта эътибор қаратиш лозим. 
Халқимизда: 
“Бир болага етти маҳалла ота-она”, деган нақл бор. Сир эмас, бугун атрофимизни 
ўраб турган салбий омилларнинг саноғи йўқ. Енгил-елпи кўрсатув, ахлоқсиз 
фильм, клип, чўнтак телефонлари орқали тарқалаётган бемаъни SMS ва 
фотосуратлар, компьютер ўйинлари-ю, айрим интернет материаллари... буларнинг 
кўпчилигида ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган яширин мақсадлар жо бўлган. 
Бу жамиятдан ҳам, ота-онадан ҳам ўта зийракликни талаб қилади! Ота-она 
лоқайдлик қилса, бола ярим тунгача телевизор ёки интернетда бемаъни кўрсатув 
ёки сайтларни томоша қилиш билан машғул бўлади. Комил фарзандни тарбиялаш 
учун уни бундай манбалардан чеклаш керак деган тушунчага ҳам бормаслик 
лозим. 
Ғамхўр ота-онанинг вазифаси уни ўраб турган муҳитни соғломлаштириш, 
салбий таъсирларни имкон қадар камайтириш ва болани маърифатли қилиб 
тарбиялашдан иборатдир. 
Ўсмирнинг мияси кераксиз маълумотларга тўлиб кетгач, ўз-ўзидан салбий 
ҳолатларни келтириб чиқаради: руҳан чарчайди, жисмонан нимжон, иммунитети 
паст, касалликларга мойил бўлиб ўсади. Баъзан “Боламга тинчлантирувчи дори 
ёзиб беринг, уни ҳеч бошқариб бўлмаяпти” ёки “Фарзандимнинг эслаб қолиш 



Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   273




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling