Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
ёшдан бошлаб кўриш мумкинлиги ёзилади, яъни 12+, 16+ ва ҳ.к. бу аянчли воқеа
барча ота-оналарга ўрнак бўлади, деб ўйлайман. Болангиз қандай дисклар
кўраётганлигини текшириб туринг. Жигарбандингиздан ажралиб қолманг ёки
қўйнингизда жохил одамни тарбиялаётган бўлманг.
– Ҳаёт тарзини қандай йўллар билан соғломлаштирган афзал?
– Энг аввало, болани спортга қизиқтириш лозим. Бугун нафақат шаҳар, балки
чекка туманларда ҳам замонавий спорт иншоотлари фаолият олиб бормоқда.
Спортга ошно бўлиб ўсмаган бола эртага шифокорга серқатнов бўлиб қолиши кўп
кузатилган. Спорт – асабни тинчлантиради, юракни бақувват қилади, хотирани
яхшилайди, ҳатто иштаҳани ҳам очади. Тарбиявий аҳамияти беқиёс. Масалан,
сузиш, футбол, ушу ёки таэквандо каби спорт турларига қатнаётган болага панд-
насиҳатлар қилавериш ёки асабни тинчлантирувчи дори беришнинг умуман
кераги йўқ. Спортнинг ўзи уни тарбиялайди. “Боламга дори ёзиб беринг”, деб
келганларнинг кўпчилиги фарзандини спорт тўгаракларига бериб, хурсанд бўлиб
юришганига кўп гувоҳ бўламан.
Шу ўринда айтишни хоҳлардимки, хулқ-атвор касаллик эмас, уни
салбийлиги учун даволаб бўлмайди. Уни фақат яхши амаллар орқали ижобий
ҳолатга келтириш мумкин. Лозим бўлса, психолог билан маслаҳатлашишни ҳам
канда килмаслик лозим .
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
ПФ-5635-сон
Фармони,Тошкент ш.,2019 йил 17 январ. 2-б.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-60-сон Фармони, Тошкент
ш.,2022 йил 28 январ.13- б.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар
самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлартўғрисида” 2019-йил
3-майдаги ПҚ-4307-сон қарори.
4. Хушвактов Н., Болтаев А. Талабаларда миллий-маънавий қадриятларни
шакллантиришда янги ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги //
Халқ таълими. –Т.: 2011, №4. – 44-б.
Do'stlaringiz bilan baham: |