Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази


Download 5.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/273
Sana24.10.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1717990
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   273
Bog'liq
internet ma\'lumot

Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
қобилияти суст, дарсларни яхши ўзлаштира олмаяпти. Бунинг давоси борми?”, 
деб мурожаат қилувчи ота-оналар ҳам учрамоқда. Буларнинг бари информациялар 
таъсири-ку. Табиийки, ҳали 10 ёшга тўлмаган болага асабни тинчлантирувчи дори 
бериш унинг ақлий ривожланишига салбий таъсир қилади. Бу борада энг мақбул 
“муолажа” уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашдир. 
Бундан 3-4 йил олдин ўзини осиб қўйган 11 яшар болани менга олиб 
келишувди. Уни онаси кўриб қолган ва дарров бўйнидан арқонни ечиб олган. 
Бироқ, болада оғир асорат қолади. Бир неча сония мияга кислород ва қон бормай 
қолган болада энг оғир касаллик, яъни “апаллик синдром” ривожланади. Бу 
синдромда боланинг фақат ички аъзолари ишлайди холос. Бироқ у гапирмайди, 
чайнов ҳаракатларини бажара олмайди, иккала қўли ва оёғи ишламайди, 
умумлаштириб айтганда инсон учун хос бўлган барча олий руҳий функциялар ва 
ҳаракат, сезги фаолияти бутунлай издан чиққан эди. Ота-она болани умид билан 
Тошкентга олиб келишган. Мен уларга даволаш энди бефойда эканлигини 
тушунтирдим. Ҳали 11 ёшгача ҳам тўлмаган бола аслида ўзини осмаслиги керак, 
ахир у ҳали балоғот ёшига етмаган. Бу воқеа нега рўй берди ёки кўп 
уришармидинглар, деб сўрадим. Ота-онаси: “Хатто бармоғимиз билан ҳам 
чертмасдик, ўзимиз ҳам билмаймиз нега боламиз бу мудҳиш ишга қўл урди, 
ўзимиз ҳам сабабини билолмай куйиб юрибмиз”, дейишди. Мен улардан мактабда 
ёмон воқеа бўлмадими, ҳеч ким уни қўрқитмадими, деб сўрадим. Бу саволимга 
ҳам “Йўқ” деб жавоб беришди. Уйда нима билан шуғулланарди, компьютер 
ўйинларига борармиди, DVD дискларда кинолар кўрармиди, деб сўрасам. Ойиси: 
“Э тўхтанг, у доимо қўрқинчли кинолар кўрарди, қаерда қўрқинчли фильмлар 
бўлса, уни сотиб олиб келиб кўрарди, бизларга ҳам сўзлаб берарди, баъзан ҳаёлга 
чўмиб қоларди”, деди. Мен “Болангиз нега ўзини осгани сабаби энди тушунарли” 
дедим. Онаси “Нахотки ўша кинолар таъсир қилган бўлса, ахир у бор-йўғи 
киноку” деди йиғламсираб. Мен унга ёмон фильмлар ва ўйинларнинг инсон 
руҳиятига (хатто катталарнинг) ўта оғир салбий таъсир кўрсатишини, хаттоки 
инсоннинг бутун тақдирини издан чиқариши мумкинлиги ҳақида тушунтирдим. 
Шунинг учун ҳам__турли каналлар орқали берилаётган кўрсатувларда қайси 



Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   273




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling