Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


-мавзу. Юридик шахсларни солиққа тортиш


Download 1 Mb.
bet43/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

15-мавзу. Юридик шахсларни солиққа тортиш


1. Юридик шахс ва улардан ундириладиган солиқлар, йиғимлар ва солиқларга тенглаштирилган тўловлар.
Юридик шахс деб қуйидагилар эътироф этилади:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, мустақил балансига ёки сметасига эга бўлган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ҳамда уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот;
чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган хорижий ва (ёки) халқаро ташкилот.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар деб эътироф этилади.
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
Юридик шахсларнинг турлари
Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) еки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.
Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Юридик шахс ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаеқатига эга бўлади.
Юридик шахснинг ҳуқуқ, лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади ва уни тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади.
Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Юридик шахс қонунда руйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин.
Юридик шахснинг ҳуқуқлари қонунда назар тутилган ҳолларда ва тартибдагина чекланиши мумкин. Юридик шахснинг ҳуқуқларини чеклаш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Юридик шахс ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган номига эга бўлади. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, унитар корхоналарнинг номлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса - бошқа тижоратчи ташкилотларнинг ҳам номлари юридик шахс фаолиятининг хусусиятини кўрсатиши керак. Юридик шахснинг номига тўла ёки қисқартирилган расмий номни (давлатнинг номини) киритишга, юридик шахс ҳужжатларининг реквизитларига ёки реклама материалларига ана шундай номни ёхуд давлат рамзлари элементларини қўшишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда йўл қўйилади.
Юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади. Юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт. Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс ўз фирма номига эга бўлиши лозим. Юридик шахс ўз фирмасининг номидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Юридик шахсларни давлат бюджети билан ўзаро молиявий муносабатларини ташкил қилишда солиқлар алоҳида ўринга эгадир. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар воситасида юридик шахсларнинг даромадлари давлатнинг марказлаштирилган пул фондларига мобилизация қилинади.
Солиқ мажбуриятини бажариш бевосита солиқ тўловчи томонидан амалга оширилади.
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқ мажбурияти мазкур алоҳида бўлинмалар томонидан, агар уларга алоҳида мол-мулк ажратилган бўлса ва улар мустақил балансга эга бўлса, мустақил равишда бажарилади.
Солиқ солинадиган мол-мулк ишончли бошқарувга топширилганда бошқарув муассиси бўлган солиқ тўловчининг солиқ мажбурияти, агар бу мажбурият унга бошқарув муассиси томонидан юклатилган бўлса, ишончли бошқарувчи томонидан бажарилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг аксарияти юридик шахслардан ундириладиган солиқлар ва мажбурий тўловларни ташкил этади. Буни қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кўришимиз мумкин.



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling