Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликда солиқ сиёсати


Download 1 Mb.
bet40/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

14-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликда солиқ сиёсати

    1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив зарурлиги.

Солиқларнинг амал қилиши бу объективликдир, чунки жамиятни ташкил этувчи индивидларнинг ҳаммаси ҳам реал секторда (ишлаб чиқариш соҳасида) фаолият кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки шуғулланиш иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар солиқларни объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда жамиятни норентабел (мудофаа, медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурати солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади.
Солиқларнинг объектив зарурлигини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида икки ҳолат: биринчидан, давлатнинг қатор вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, иккинчидан, бозор иқтисодиёти қонун-қоидалари билан ифодалаш мумкин.
Давлатнинг бажарадиган функциялари ва вазифалари кўп бўлиб, бозор иқтисодиёти ривожлана бориши билан баъзи ижтимоий ҳимояланган бозор муносабатларига мос келмайдиган вазифалар йўқола борса, янги вазифалар пайдо бўла бошлайди. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлатнинг янги вазифалари пайдо бўлади. Буларга республикамизда кам таъминланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти инфратузилмасини (саноатда, қишлоқ хўжалигида, молия тизимида) ташкил қилиш киради. Шу ерда давлат кучли ижтимоий - сиёсий тадбирларни амалга ошириш учун пенсионерлар, нафақахўрлар, талабалар, кўп болали оналар ва бошқаларни кўпроқ маблағ билан таъминлаш зарурлигини англаб чекланган товарлар баҳосидаги фарқни бюджет ҳисобидан қоплайди ва уларга бошқа харажатларни давлат ҳисобидан амалга оширади, маҳаллаларда кам таъминланганларга моддий ёрдамлар ташкил этади. Шу билан бирга, Ўзбекистон давлати жамият аъзолари осойишталигини сақлаш мақсадида ўзининг мудофаа қобилиятини сақлаб ва мустаҳкамлаб туришга, техника ва ўқ-дориларга ҳам маблағлар сарфлайди, қолаверса, давлат фуқаролар хавфсизлигини сақлаш, мамлакатда тартиб интизом ўрнатиш, уни бошқариш функцияларини бажариш учун ҳам кўплаб маблағ йўналтиришга мажбур. Бундай харажатларни амалга оширишнинг мажбурийлиги улар учун манба бўлган солиқларни ҳам объектив зарур қилиб қўяди.
Қайд этиш лозимки, ҳозирга қадар давлатнинг функцияларини бажариш учун лозим бўлган молиявий маблағларни шакллантиришнинг солиқлардан бошқа усули жаҳон амалиётида қўлланилган эмас. Демак, ҳукмрон куч сифатида давлат мавжуд экан, молиялаштириш усули сифатида солиқлар ҳам амал қилади. Маълумки, жамият иқтисодий ҳаёти жуда мураккаб иқтисодий ҳодисалардан иборат. Ана шу мураккаблик бевосита солиқларга ҳам тегишлики, бу ҳолат солиқларнинг иқтисодий моҳиятини теран англашни тақозо этади.
Солиқлар мажбурий тўловларни ифода этувчи пул муносабатларини билдиради. Бу муносабатлар солиқ тўловчилар (ҳуқуқий ва жисмоний шахслар) билан уларни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида бўлади. Корхона ва ташкилотлар аҳолига хизмат кўрсатганда, ишлар бажарган ёки бозорларда олди-сотди қилиш жараёнида пул муносабатларини ҳосил қилади. Лекин улар солиқ бўла олмайди, солиқ муносабати бўлиши учун давлат мамлакатда яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш йўли билан давлат бюджетига мажбурий тартибда тўланиши ёки ундирилиши лозим. Давлат учун бюджетнинг асосий манбаи ҳисобланган солиқлар катта аҳамиятга эга.
Солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлар ҳисобига давлат молиявий ресурслари ташкил топади. Давлат фаолиятининг барча йўналишларини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаларидан бири ва давлат устуворлигини амалга оширишнинг иқтисодий воситаси солиқлардир. Солиқ тизимини тартибга солиш ва мукаммаллаштириш самарали давлат иқтисодий сиёсатини олиб боришга, хусусан, молиявий тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Иқтисодиётни давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиш, давлат бюджетини шакллантириш, солиқ солиш воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг ривожланишига таъсир этувчи усули ҳисобланади. Шундай қилиб, давлатнинг мавжудлиги солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқдан тушадиган тушумлар давлат иқтисодий мустақиллигининг бош манбаидир.
Солиқлар қадимги даврлардан эътиборан олинган, аммо у вақтларда солиқлар озод ва эркин бўлмаган кишининг белгиси бўлиб хизмат қилган. Адам Смит (шотланд файласуфи ва иқтисодчиси, 1723-1790) ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор солиқ тамойилларини асослаб берди, солиқларнинг аҳамиятини ёритиб, уларни давлатга тўлаш қуллик эмас, балки эркинлик аломати эканлигини асослаб берди.
Н.И. Тургенев ўзининг «Солиқ назарияси тажрибаси» номли китобида (1818 йил) шуни таъкидлайдики, «Билимли бўлишнинг муваффақиятлари уларнинг халқлар урф одатларига фойдали таъсири даражасига қараб солиқлар тизимининг такомиллашувига ҳам таъсир этган», «…солиқлар билимга эга бўлиш билан бирга пайдо бўлиб, унинг белгиси бўлиб қолди. ….Солиқларнинг тайинланиши, тақсимланиши ва йиғилиш усулига қараб халқ орасида тарқалган маълумотлар тўғрисида; йиғиладиган солиқлар миқдорига қараб унинг бойлиги ҳақида фикр юритиш мумкин, бу билимлилик ва маърифатни англатадиган икки энг асосий хусусиятдир» бу сўзлардан яна бир бор амин бўлиш мумкинки, солиқлар қадимий молиявий институтлар ҳисобланиб, давлатнинг пайдо бўлиши билан юзага келган. Солиқлар давлат органларини таъминлаш ва улар олдидаги вазифаларнинг бажарилишини моддий таъминлаш манбаи сифатида хизмат қилган. Давлатнинг ривожланиши билан унинг вазифа ва функциялари янгича хусусиятларга эга бўлди. Лекин солиқларнинг давлатни ва унинг органларини молиялаштиришда манба сифатидаги роли ўзгармай қолди.
Шу ўринда солиқларга турли иқтисодчилар томонидан берилган таърифларни келтириб ўтиш ўринлидир. «Солиқлар, - деб ёзади Д. Рикардо, - ҳокимият ихтиёрига келиб тушадиган ер ресурси ва мамлакат меҳнатининг бир қисмини ташкил этади ва охир оқибатда улар капитал ҳисобидан ёки мамлакат даромади ҳисобидан тўланади».5[11] Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Д. Рикардо солиқлар моҳиятини ёритиб, ўз навбатида А. Смит томонидан яратилган солиқлар назариясини маълум даражада ривожланишига ўзининг ҳиссасини қўшган.
Солиқлар бўйича яна бир таъриф С.Г. Пепеляев томонидан берилган: «Солиқ - оммавий ҳокимият субъектларининг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мулкларини бегоналаштиришнинг мажбурийлик, якка тарзда ҳолисона, қайтармаслик, давлатнинг мажбурлаши билан таъминланганлик асосларида ва жазо ёки контрибуция характерига эга бўлмаган қонунда белгиланган ягона шаклидир».6[12]
Ҳозирги пайтда иқтисодий адабиётларда солиқларнинг иқтисодий моҳиятини ўрганишга бағишланган қатор илмий ишлар чоп этилган. Масалан, «Сиёсий иқтисод» изоҳли луғатида со­лиқлар «… корхона, ташкилот ва аҳолини, мамлакат молиявий ресурсларини ташкил этишдаги иштирокини характерловчи мажбурий тўловлар тизими» деб изоҳланади.
Профессор Д.Г. Черникнинг фикрича «Солиқлар - давлат томонидан хўжалик субъектлари ва фуқаролардан қонуний тартибда ўрнатилган ставкаларда ундириб олинадиган мажбурий йиғимларни ўзида акс эттиради».7[13]
Профессор Б.Г. Болдырев бошчилигида ёзилган «Капитализм молияси» ўқув қўлланмасида солиқларга қуйидагича таъриф берилган: «Солиқлар — давлат томонидан ундириб олинадиган, жисмо­ний ва ҳуқуқий шахсларнинг мажбурий тўловлари»8[14] ҳақиқатан ҳам юқорида келтирилган таърифлар энг содда ва кенг омма учун қулай ва тушунарли бўлиши мумкин. Лекин бу таърифлар ўзида солиқларнинг ташкилий-ҳуқуқий томонларини тўлалигича акс эттира олмайди. Бундан ташқари, ушбу тўловлар нима мақсадда ундириб олиниши ҳамда қачон ундириб олиниши тўғрисида етарли маълумотлар бера олмайди.
Солиқлар давлат бюджети даромадларини ташкил этувчи асосий манба ва иқтисодиётни бошқарувчи муҳим қурол ҳисобланади. Бироқ бу таъриф солиқларнинг моҳиятини тўлалигича ёрита олмайди ҳамда солиқларнинг ташкилий-ҳуқуқий томонларини ўзида акс эттира олмайди. Бундан ташқари иқтисодий муносабат сифатида, бу муносабатлар объекти бўлиб нима ҳисобланади? деган саволларга жавоб бера олмайди.
Шуни таъкидлаш керакки, проф. О. Олимжоновнинг фикрига кўра, солиқлар қуйидагича таърифланса, солиқларнинг моҳияти кенгроқ ёритилади ва мақсадга мувофиқ бўлади: «Солиқлар - давлат ва жамиятнинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қонун томонидан белгилаб қўйилган ҳажмда ва ўрнатилган муддатда жисмоний ва ҳуқуқий шахслардан давлат ихтиёрига мажбурий равишда ундириб олинадиган тўловлардир».9[15]
Бизнингча солиқларга берилган мана шу таъриф энг мақбул таъриф бўлиб, солиқларнинг моҳияти, уларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва ролини, солиқларнинг харакат жараёнини назарий жиҳатдан чуқурроқ ёритиб, солиқлар ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Солиқларга олимлар томонидан берилган бир қанча таърифларни ўрганиб чиқдик. Шу ўринда бу таърифлар маълум маънода бир-бирини такрорлаб, тўлдириб ва бойитиб келмоқда. Юқоридаги таърифлар солиқларни тўлиқ ва аниқ ёритиш, уларнинг барча жиҳатларини батафсил қамраб олмайди. Шунинг учун солиқ тоифасини ҳар томонлама, кенгроқ ва батафсилроқ, унинг моҳияти ва аҳамиятини, иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли ва ўрнини, солиқларни назарий жиҳатларини аниқроқ ёрита оладиган таърифни келтириш муаммоси мавжуддир.
Тарихан солиқлар, давлатни сақлаб туриш учун зарур бўлган мажбурий тўловлар сифатида, давлат пайдо бўлиши билан вужудга келган. Солиқлар, давлат фаолият кўрсатишининг моддий асосини ташкил этади, уларнинг иқтисодий табиати худди шу ердан келиб чиқади.
Биз солиқларнинг иқтисодий моҳиятини тўлиқ тушунишимиз учун, даставвал солиқ сўзининг тарихан мавжуд бўлган иқтисодий маъносини тўғри тушуниб таҳлил қилиб олишимиз лозим.
Солиқ тушунчаси - иқтисодий муносабатларда асосий ўринни эгаллайди. Унинг характерли томони шундаки - у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслардан уларга мулкчилик, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқида тегишли бўлган пул маблағларини давлат ва муниципал тузилмаларни молиявий таъминлаш мақсадида бегоналаштириш шаклида ундириладиган мажбурий, якка тартибдаги қайтариб берилмайдиган тўловларни акс эттиради, яъни солиқ - давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролардан мажбурий қонуний тартибда белги­ланган ставкалар бўйича, солиқ тўловчининг бундан бирон бир муайян манфаат кўриши билан бевоси­та боғланмаган тарзда ундириладиган пул йиғими.
Ҳозирги вақтда солиқлар воситасида давлат даромадларининг асосий қисми шакллантирилади. Бозор муносабатларининг шаклланиши даврида солиқлар корхоналарнинг иқтисодий фаолиятини тар­тибга солишнинг билвосита қуроли ҳисобланади.
Юқоридаги таърифларни таҳлил қилган ҳолда қуйидагиларни ифодалаш мумкин:
а) солиқларни белгилаш ҳуқуқи фақат давлатнинг қонун чиқарувчи олий органи - парламентга берилади;
б) солиқни фуқаро эмас, мулкдор тўлайди;
в) солиқ давлат бюджетига даромад олиш учун белгиланади;
г) солиқ тўлаш мажбурий хусусиятга эга.
Демак, солиқлар - бюджетга тушадиган пул ва қонунда белгиланган мажбурий муносабатлардир. Солиқларнинг мажбурийлиги Олий мажлис билан тасдиқланган ҳуқуқий ва меъёрий қонунлар билан таъминланади. Шундай экан, солиқларни тўламасликка, солиқ объектини яширишга, солиқ суммасини камайтириб кўрсатишга на ҳуқуқий ва на жисмоний шахсларнинг ҳаққи йўқ.
Солиқ тўлаш хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар билан давлат ўртасида янгидан яратилган қийматни тақсимлашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Бирор бир жамиятни солиқ тизимисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки солиқлар бюджет даромадлари (пул фонди)ни ташкил этишнинг асосий воситаси бўлибгина қолмай:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга;

  • ишлаб чиқаришни рағбатлантиришда инвестицияларни кўпайтиришга;

  • рақобатбардош маҳсулот ҳиссасини кўпайтиришга;

  • кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга;

  • хусусий корхоналар очиш билан боғлиқ бўлган бозор инфратузилмасини барпо қилишга;

  • умумдавлат эҳтиёжларини қондиришга ва бошқаларга хизмат қилади.

Жамият ривожланиши тарихида ҳали бирорта давлат солиқларсиз мавжуд бўлган эмас. Бозор иқтисодиётида ҳам давлат ўзининг ички ва ташқи вазифаларини, ҳар хил ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларнинг асосий қисмини солиқлар орқали тўплайди. Жумладан, солиқлар республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиради, давлат ижтимоий дастурлари учун молиявий негиз яратади, солиқ тўловчи шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошқаради, уларнинг табиий ресурслардан унумли фойдаланишга бўлган интилишини рағбатлантиради, нарх белгилашга таъсир кўрсатади, аҳолининг турмуш даражасини тартибга солиб туради. Имтиёзлар ёрдамида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этишга ёрдам беради ва ҳоказо. Шунинг учун солиқлар орқали шаклланган маблағларнинг энг кам миқдори давлат вазифаси бажарилишига тааллуқли энг кам харажат ҳажми билан боғлиқ бўлади ва шу ҳажм билан чегараланади.
Солиқлар ривожланган товар ишлаб чиқаришнинг муҳим категорияси бўлиб, албатта янада кенгроқ категория - давлат бюджети билан чамбарчас боғланган. Чунки солиқлар бюджетнинг шаклланишида иштирок этади.10[16]
Солиқлар молиявий ресурсларни давлат ихтиёрида тўпланиб боришини таъминлайди, бу ресурслардан иқтисодий ривожланишнинг умумдавлат, минтақавий вазифаларни ҳал қилиш, ишнинг самарадорлиги ва сифатини рағбатлантириш, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб даромадларни тартибга солиш учун фойдаланилади.
Давлат солиқларни давлат бюджетини шакллантириш учун амалга киритади, солиқлар бирорта аниқ харажатларни қоплаш мақсадига эга эмас, бу айрим турдаги даромадлардан тушадиган тушумлардан амалга ошириладиган харажатлар уларга боғлиқ бўлиб қолишининг олдини олиш зарурати билан асосланган. Бироқ бир қанча ҳолларда умумий солиқлар билан бирга мақсадли солиқлар ҳам белгиланади, уларнинг амалга киритилиши иқтисодий фаолиятда ижобий роль ўйнаши мумкин.



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling