Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
Тадбиркор эркак(аёл)лар ташқи қиёфаси
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
Тадбиркор эркак(аёл)лар ташқи қиёфаси
Маълумки, тадбиркорлар бир-бирлари билан чиройли кийинган ҳолда учрашадилар. Шунинг учун ташқи қиёфа, дидли кийиниш тадбиркорлик фаолиятини муваффаққиятли бўлишининг заруратидир. Демак ишбилармон эркакларнинг ташқи қиёфаси қандай бўлиши керак: Биринчи навбатда, босиқ ялтирамайдиган ва ишбилармонлик дунёсига мос ўта модага берилмаган бўлиши керак. Бизнесмен ташқи қиёфаси бўйича ўз обрўсини (мавқеининг) сақлаб қолиш мақсадида кийиниш маданиятига ҳам маълум даражада эътибор беради. Булар ичида энг зарури уст-боши, оёқ кийими тоза ва тартибли бўлиши кераклигидир. Иш вақтида ишбилармонлик дунёсида ўта рангли кийимлар кийиш қабул қилинмаган. Қора ёки рангсиз кўйлак кийишга ҳам маслаҳат берилмайди. Кўйлак оқ ёки рангли бўлиши шарт. Ўта ялтироқ галстук танланмайди. Инглиз классик услуби бўйича галстук пайпоқ ёки даструмол рангига мос келиши лозим. Иш шароитида костюм кийганда енги калта кўйлак кийишга ҳам тавсия этилмайди, чунки кўйлак енгининг 1-2 см қисми кастюмдан чиқиб туриши шарт. Тўқ кўк ёки тўқ кулранг кастюм ингичка кўйлак ҳар қандай ҳолат учун кенг тарқалган ҳисобланади. Бундан ташқари, спорт формасига ўхшаган костюм кийиш мумкин. Кийим билан костюм ранги бир-бири билан фарқ қилса-да, бир-бирига мос тушиши шарт. Масалан: катак ва йўл-йўл костюм бир хил рангдаги шимга мос келади, катак ва йўл-йўл шимларга эса бир хил рангдаги костюмлар мос келади. Ёз даври учун ип газламадан тайёрланган енгил костюм кийган маъқул. Аммо байрам костюми тўқ бўлиши керак. Бунга мос равишда оқ кўйлак қора туфли ва қора пайпоқ кийилади. Чўнтакдан оқ дастрўмол бурчаги чиқиб туриши лозим. Ўта қатъий костюмларга яна шляпа ва қўлқоп зарур. Куннинг иссиқ шароитида уларни қўлга ушлаб олиниши мумкин. Аралаш рангдаги костюмлар, масалан, қора пиджак ва кулранг шимларга оқ кўйлак кулранг галстук қора туфли ва тўқ пайпоқ кийилади. Қора туфли ҳақида гап кетганда, у кўпроқ барча рангдаги костюмларга мос келади. Жигар ранг туфлилар, жигар ва тўқ қаймоқ рангдаги костюмларга мос келади. Пайпоқни ўта ранглилиги яхши эмас. Масалан: кулранг ва қора рангдаги пайпоқдарга оч жигар ранг кийимлар ва жигар ранг туфли бўлгани яхши (12-жадвалга каранг). Ҳар қандай ранглар аниқ ташқи гавдага мос келиши мақсадга мувофиқдир. Тўла одамларга рангдор кийимлар мос келмайди, чунки совуқ очиқ ранглар жуссани (фигура)ни кучайтириб кўрсатади. Қора ранглар қоида бўйича тантаналарга тавсия этилади, у кўпроқ оқ рангли одамлар ва оқ рангли сочлиларга мос келади. Қора ранг оқ сариқ қизил ранглар билан қулай келишади. Бу ёшларга маъқул, ўта катта ёшдагилар ушбу кўринишдан йироқ бўлгани маъқул. Улар жигар рангли жун газламаларда яхши кўринади, "шоколад"-"каштан" ранглари оқ танага мос келади. Кўк рангни кўпчилик ёқтирмаса-да, у одамнинг юзларини табиий рангини ёшартиради. Зангори ранг кунлик кийимларга мос келади. Уларни оқ ранг билан биргаликда кийилиши, ҳар қандай ёшни ёшартиради. Умуман оқ ранг, бу рангларнинг подшоси ҳисобланади. Сариқ ранг ёз учун яхшидир. Ўрта ёшдаги ва нормал гавдадаги эркакларга кийим кийишда хеч қандай чегара йўқ. Улар фақат безаш ва кўшимчаларни ошириб юбормаса бўлгани. Узун бўйли, келишган кишиларга ўта рангдор бўлмаган силлиқ газламапардан тикилган кийимлар кўпроқ мос келади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling