Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилари таркиби ва солиқ солиш объекти, солиқ солиш базаси, фойда солиғи бўйича имтиёзлар ва солиқ ставкалари


Download 1 Mb.
bet45/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилари таркиби ва солиқ солиш объекти, солиқ солиш базаси, фойда солиғи бўйича имтиёзлар ва солиқ ставкалари.


Фойда солиғи тўловчи юридик шахслар қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган ёки ҳосил бўлиш манбаи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган даромадларни оладиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари.
Солиққа тортишнинг махсус режимига ўтган корхоналар, хусусан ягона солиқ тўловига ўтган микрофирма ва кичик корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари, ягона ер солиғи тўловчи қишлоқ хўжалик товари ишлаб чиқарувчилар бу солиқни тўламайдилар. Улар ўзлари учун ихчамлаштирилган солиқни тўлайдилар. Булардан ташқари тадбиркорлик фаолиятининг фақат алоҳида турларига қатъий ставкада солиқ тўловчилар ҳам бу солиқни тўловчилари ҳисобланишмайди.
Қуйидагилар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар бўлмайди:
нотижорат ташкилотлар. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганда нотижорат ташкилотлар ўзи тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган фойдадан солиқ тўловчи бўлади;
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг объекти қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикаси резидентларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг фойдаси;
Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ва Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ушбу бўлимга мувофиқ чегирмалар қилинмаган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлари.
Солиқ солиш мақсадидаги жами даромаднинг таркиби:
- товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар;
- бошқа даромадлар.
- солиқ тўловчининг қиймати чет эл валютасида ифодаланган даромадлари миллий валютада олинган даромадлар билан жамланган ҳолда, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling