Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Солиқ солинадиган фойдани камайтириш


Download 1 Mb.
bet48/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

Солиқ солинадиган фойдани камайтириш


Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси қуйидаги суммага камайтирилади:
1) экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармалари, маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг бир фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача тарбия таълим муассасалари қурилишига йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
3) асосий ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
4) ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳозлар харид қилишга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегирган ҳолда йўналтириладиган маблағлар суммасига. Солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳозлар бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилади. Янги технология жиҳозлари улар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши фойдадан олинадиган солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, имтиёз қўлланилган бутун давр учун бекор қилинади;
5) ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой олишга текин йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда;
6) диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), хайрия жамғармаларининг мулкида бўлган корхоналар фойдасидан шу бирлашмалар ва жамғармаларининг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун йўналтириладиган ажратмалари суммасига.
Юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғи ставкалари ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республика­си Президентининг кейинги йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар ва прогнози Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling