Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


-мавзу. Жисмоний шахсларни солиққа тортиш


Download 1 Mb.
bet49/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

16-мавзу. Жисмоний шахсларни солиққа тортиш

  1. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқларнинг шаклланиши ва уларнинг аҳамияти.

  2. Жисмоний шахс мақомидаги солиқ тўловчилар.

  3. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ҳамда йиғимлар.

Солиқ коджексининг 16-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар деб эътироф этилади.
Якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахсдир.
Жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизими, солиқ субъектлари нуқтаи назардан 3 асосий туркумга ажратилади:

  1. Жисмоний шахсларни(резидент) солиққа тортиш тизими:

  2. Якка тадбиркорлик фаолиятини шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизими;

  3. Норезидент жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизими.

Жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар асосан бевосита солиқлардир. Шунингдек, рента хусусиятига эга бўлган, рал солиқларнинг ҳам айрим турларини тўлайдилар.
Жисмоний шахслар олган даромадлари, мулкларидан ва истеъмолда солиқ тўлайдилар. Улар томонидан тўланган солиқларнинг давлат бюджетини шакллантиришдаги улуши юқоридир. Айниқса жисмоний шахслар даромадларидан тўланалдиган солиқнинг давлат бюджетидаги улуши юқоридир. Шунингдек, жисмоний шахслардан ундирилган солиқлар маҳаллий бюджетларнинг даромадларида сезиларли улушга эгадир.
Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ва йиғимлар:
Умумдавлат солиқлари:

  1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

  2. Юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти бўйича қатъий белгиланган солиқ;

  3. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар:

  1. Мол-мулк солиғи;

  2. Ер солиғи;

  3. Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.

  4. Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи моҳияти бўйича тўғри солиҳ ҳисобланади. Ушбу солиқ бюджетга келиб тушиши бўйича умумдавлат солиғи ҳисобланиб, тартибга солувчи солиқ сифатида фойдаланилади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини жорйи қилишда аҳолининг ижтимоий қатламлари ва ижтимоий адолат тамойиллари ҳисобга олинган, яъни ушбу солиқ бўйича солиққа тортиш тизими даромадларнинг ҳажмига қараб босқичма босқи ундирилади. Шунинг учун ҳам ушбу солиқ бўйича белгиланган ставкалар прогрессив ставка ҳисобланиб, ҳозирги уч босқичли солиққа тортиш тзими амал қилади.
Ушбу солиқ давлат бюджети даромадларида сезиларли улушга эга. Буни қуйидаги жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари манбалари ва улуши динамикаси

Кўрсаткичлар 

2008 йил

2009 йил

2010 йил - лойиҳа

Сумма

Улуши

Сумма

Улуши

Сумма

Улуши

Даромадлар, мақсадли жамғармаларсиз - жами

8 761

100%

10 834

100%

13 116

100%


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling