Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
3. Ахборотни тўплаш услублари
Жаҳон иқтисодиёти янада шаклланаётган ва халқаро муносабатлар такомиллашаётган шароитда халқаро иқтисодий, молиявий ташкилотлар: Халқаро савдо ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро ривожланиш ва реконструкция банки ва шу кабилар ўзларининг йиллик ҳисоботларини нашр қиладилар. Бундай маълумотлардан халқаро бозорда фаолият бошлаётган ва юритаётган компаниялар фойдаланишлари мумкин. Масалан, тегишли бир давлатнинг ташқи савдо баланси, экспорт-импорт таркиби, саноат, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми ва ҳ.к. маълумотлар ушбу манбалардан олиниши мумкин. Ҳозирги пайтда мустақил ва янги ахборот манбаи бўлиб - электрон маълумот банклари, «информацион-брокер» тарзидаги компьютер воситасида ўтказиладиган маълумотлар тизими шаклланмоқда. Бу маълумотлар компьютер воситасида узатилаётган, тўпланаётган ва сақланаётганлиги учун янги тур деб саналади ва юқоридагилардан фарқ қилади. Масалан, Германияда БЛИСС, ФИТТ, ПРОДУКТ каби компьютер учун маълумотлар каби банки «ГБИ» фирмалар томонидан, Буюк Британияда ПРОМТ, ПЦМАРС, ФОРЕКАСТ, каби маълумоталар банки «Информейшн Аксел компани» томонидан тақдим этилади. АҚШда ДИАЛОГ, СТН, ОРБИТ САЙРИ СЕРВИС каби фирмалар компьютерлар учун маълумотлар банкини тузадилар ва ўз мижозларига айирбошлайдилар. Компьютерлар учун маълумотлар банки ҳам ҳозирда мустақил бозор сифатида илдам ривожланмоқда. Ҳозирги кунга келиб дунёда 6 000 дан зиёд маълумотлар банкининг турлари яратилган бўлиб, сўнгги ўн йил давомида у қарийб 2 маротабага ортди. «Информацион брокер» тизими маркетинг хусусида барча ахборотларни йиғиш, компьютер маълумотлари банкига киритиш ва унга эҳтиёж сезган ташкилотларга ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради. Ушбу тизимлар ахборотларни тўплаш бўйичагина эмас, балки улар банкини яратиш, компьютер дастурларига киритиш бўйича ихтисослашган. Одатда улар кичик ташкилотлар, шахслар уюшмаси билан мунтазам алоқада бўлиб, компьютер дастурларининг имкониятларини ошириш, кўплаб истеъмолчи ташкилотлар учун қулайликлар яратишга қаратилган. Бизнинг мамлакатимизда ахборот йиғиш манбалари бир мунча ўзига хос хусусиятларга эга. Бу хусусиятнинг мавжудлиги энг аввало, маркетинг бўйича ахборот олиш манбалари ва ушбу соҳа бўйича мўтасадди ташкилотларнинг ташкилий бўйсиниш хусусиятлардан келиб чиқади. Ўзгача жиҳатдан эса, оммавий тадбиркорликни ривожланиш даражаси, корхоналар уюшмалари, саноат-савдо палаталари маркетинг хусусида маълумотларни йиғиш бўйича фаолиятларнинг ҳозирги ҳолати, уларни гуруҳларга ажратишда алоҳида ёндошишни талаб қилади. Бозорда вужудга келаётган ўзгаришларни ўз вақтида сеза билиш, муайян давр мобайнида харидорлар атворини, мижозлар ҳатти-ҳаракатини, рақобатчилар тактикасини ўрганиш корхона ва ташкилотларнинг маркетинг фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Бу хусусда ахборотни тўлиқ олиш, қайта ишлаш ва ундан қарор қабул қилиш босқичида унумли фойдаланиш имкониятлари бир мунча чекланган бўлади. Чунки, бозорда руй бераётган ўзгаришларнинг жадаллиги, ўзаро боғлиқлиги ва таъсирчанлиги юқоридир. Шу сабабдан, ўрганилаётган жараён ёки объект хусусида аудитлик билан ахборот олиш, унинг имкони борича тўлалигини, ишончлилигини таъминлаш талаб этади, бундай тарзда ахборот олиш услуби бўлиб-кузатиш услуби ҳисобланади. Саволлар: Ахборот нима? Ахборотннинг қандай турлари мавжуд? Ички ахборот қандай ахборот? Ташқи ахборот қандай ахборот? Ахборотлар қандай тўпланади? Ахборотнинг тадбиркорликдаги ўрни нималардан иборат? Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling