Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
-чизма. Товарлар хаётийлилик даври босқичлари
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
6.2-чизма. Товарлар хаётийлилик даври босқичлари.
Бу босқичда фирманинг ишлаб чиқариш қуввати етарли бўлмаслиги мумкин. Таннарх пасайиши кутилади, баҳони юқори даражаси сақланиб қолади. Талабни ортишини узоқ Давр сақлаб туриш учун қуйидаги стратегияни амалга оширишимиз мумкин: Товарлар сифатини ошириш унга янги истеъмол хусусиятлари бериш. Рекламани сотишни рағбатлантиришга йўналтириш. Сотишнинг янги йўлларини жорий этиш. Харидорларни жалб этиш мақсадида баҳони камайтириш. Янги бозорга чиқишга интилиш. Турғунлик — бу аста-секин ушбу товарга талабни таъминланиб бориши. Бу даврда талабни ортиши пасайиб боради, сотиш ҳажми турғунлашади. Бу вақтда реклама харажатларини орттириш, товар сифатини яхшилаш, сотишдан кейинги хизматларни орттириш, зарур бўлса баҳони пасайтириш мақсадга мувофиқдир. Фойдалилик - бу босқичда олдинги даражада сақланиб қолади. Ишлаб чиқариш қувватларини ортиқчалик ҳолати сезилиб қолиши мумкин. Йирик партияда товарлар ишлаб чиқариш давом этади. Рақобатчилар орасида бозорни тақсимланиши турғунлашади ва бозорни сегментацияси вужудга келади. Бу босқични охирида товарни тузилишини такомиллаштириш, янги модификациясини жорий этиш ёки модернизация қилиш ҳақида қарор қабул қилиш тавсия этилади. Пасайиш босқичида - товарга талаб кескин пасаяди, оқибатда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва фойда камаяди. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳолати ёмонлашади. Фирма рақобатчилар билан курашишдан чиқа бошлайди, рақиблар сони камаяди ва баҳо пасаяди. Босқич охирларига келиб ортиши мумкин. Пасайиш босқичини охирида товарнинг ҳаётийлик даври тугайди. Бу тадбиркордан самарали товар сиёсати олиб боришни талаб этади. Фирманинг товар сиёсати учта асосий элементдан ташкил топади. Ўз вақтида товарга ўзгартириш киритиш (модификациялаш). Бозор учун янги товар яратиш ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш. Товар ишлаб чиқаришни тўхтатиш ёки ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш. Товарларга ўзгартиришлар киритиш асосан истеъмолчилар ҳолатидан уларнинг миллий урф-одатларидан, ташкилотларини хизмат кўрсатишини ташкил этиш ҳолатидан, ишчи кучи қийматидан, солиқ тизими ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқилади. Модификациялаш сиёсати олиб боришдан олдин маҳсулот, тадбиркор ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлигини ва баҳо ортишини олдиндан кўра билиши зарур. Бу ерда олинадиган самарани модификациялаш учун кетган қўшимча сарфга таққослаш лозим. Тажрибалар шуни кўрсатадики, юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб икки хил ёндашув мақсадга мувофиқ. Паст баҳоли ва ёмон сифатли, бошқаси юқори баҳо ва аъло сифатли. Бу сотиш ҳажмини ва фойда миқдорини орттиради, сотиш дорирасини(бозорни) кенгайтиради. Янги товар — бу харидорларни бутунлай янги эҳтиёжини таъминловчи товардир. Доимий равишда турғун фаолият кўрсатиб борувчи фирма ўртача 7-8 йил орасида янги товар ишлаб чиқади. Янги товар муомалага қўйилгандан сўнг унинг сотилиши таҳлил этилади. Истеъмолчилар фикрлари ўрганилади. Таҳлилда эътиборни товар ташқи кўриниши, ўраш, истеъмол хусусияти, рекламаси ва бошқа кўрсаткичларга қаратилиши яхши самара беради. Кўп ҳолатларда ўрашга алоҳида эътибор берилади, чунки у товарни ажралмас қисми ҳисобланади. Функцияси бўйича ўраш товарни барча босқичларидаги ҳаракатида ҳимоя вазифасини ўтайди. Эстетик нуқтаи назардан ҳам ўраш алоҳида ўрин тутади. Натижада товар кузга якқол ташланади, харидор эътиборини жалб этади, фирмани бозордаги ўрнини мустаҳкамлайди. Ўраш жараёнида барча имкониятлардан тўла фойдаланиш мақсадида лаборатория, органалептик ва истеъмолчилар синови ўтказилади: Лабаратория синови - ташиш, сақлаш, сотиш жараёнлари ўтказилади. Органалептик баҳолашда - рангига, шаклига, ҳажмига эътибор берилади. Истеъмолчилар синови. Юқоридаги синовлар таҳлили тадбиркорларга бир қатор саволларга жавоб топиш имконини беради: ўраш. Товарлар сотилишига қай жиҳатдан мос келади? ўраш. Товар сотилаётган жой талабларига мос келадими (ёзуви, ранги, шакли ва ҳоказо)? ўраш. Бузилишдан ўраш ҳимоя қиладими? ўраш. Сотувчига ёрдам берадими? ўраш. Ўрашни реклама мақсадларда фойдаланиш мумкинми? Товарлардан фойдаланишда истеъмолчиларга кўрсатма ҳам асосий ролни ўйнайди. Янги товарни режалаштириш жараёнида эскирган товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни аста-секин қискартириш графиги ишлаб чиқилади. Янги товарларни танлашда қатъий рақобатбардошликни таъминлаш лозим. Гарвард унверситети профессори Майкл Портер рақобатбардошликни уч афзаллик турини ажратиб кўрсатади. "Нисбатан кам сарф (харажат)" "Табақалашув" Тадбиркор имкониятларидан келиб чиқиб, рақобатбардошлик стратегиясини белгилаш. Рақобатбардошлик юзасидан барча фикрларимизни умумлаштириш жараёнида шуни хулоса қилишимиз мумкинки, рақобатбардошлик имкониягларни нисбатан паст даражали ва нисбатан юқори даражали ҳолати бўлиши мумкин. Нисбатан паст даража, тадбиркорнинг ўта қиммат бўлмаган манбалардан фойдаланишини билдиради. кадр; хом ашё; энергия ва ҳоказо; нисбатан юқори даражага қуйидагиларни киритишимиз мумкин; конструкциянинг оригиналлиги; технологиянинг ўзига хослиги; юқори малакали мутахассислар; фирманинг мавқеи юқорилиги. Агар фирма оригинал маҳсулот ишлаб чиқариш эвазига рақиблардан ўзиб кетса, юқоридаги устунликни бартараф этиш учун рақиблар ҳам шундай маҳсулотни яратиши ёки ундан афзалроғини излаб топиш лозим бўлади, зарур ҳолларда фирма сирларини ўғирлашлари ҳам мумкин. Барча вариантлар фирма учун арзон эмас ва уларни татбиқ этиш кўп вақт талаб этади. Бу эса маълум бир давр фирмани бозорда алоҳида ҳолатда туришини билдиради. Буларнинг барчаси ўзига хос технология "ноу-хау" ва юқори малакали мутахассисларга нисбатан адолатлидир. Асосан юқори рақобатбардошлик имконияти — фирма маркаси учун яхши қадамдир. Бундай устунлик катта меҳнатлар эвазига эришилади, узоқ вақт ва қўллаб-қувватлаш учун кўп харажат талаб этади. Фирма бозорда доимий фаолият олиб бориш учун бир неча турдаги ҳаётийлик даврида бўлган товарларни ишлаб чиқариши зарур. Бу ерда фирманинг стратегиясини ишлаб чиқишда жахон тадбиркорлик амалиётида кенг фойдаланилаётган "Бостон консалтинг груп" кўрсатмасидан фойдаланган маъқул. Бу кўрсатма товарларни бозорда ўсиш даражасига қараб ва фирманинг ушбу товар бўйича бозордаги улушига қараб туркумлаш имконини беради. Чизмани ушбу куринишда акс эттиришимиз мумкин: Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling