Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товарлар янгиланиши 6.5 - чизма. Товарлар ва бозорлар ривожланганлиги.
6.4-чизма. Бозор турлари.
Бозорлар истеъмолчилар турига қараб ҳам турлича бўлиши мумкин. Уларга: ҳарбий бозори; саноат бозори; истеъмол бозори. Харбий бозор хом ашёнинг юқори сифат ва рухсат этилганлиги билан хусусиятланади. Саноат бозорининг хусусиятлилиги сотиш ва сотишдан кейинги хизматларнинг мавжудлиги. Истеъмол бозори - қулай баҳо ва мол етказиб беришнинг ўз вақтидалиги. Бозорни ўрганиш бир неча босқичга бўлинади, уни тузиб чиқиш қуйидаги 7 та саволга жавоб бериш имконини беради. Нима сотиб олинмоқда? Қандай баҳода? Ким сотиб олмоқда? Нима учун сотиб олмоқда? Сотиб олиш қандай амалга оширилмоқда? Қачон сотиб олади? Қаердан сотиб олади? Фирма бозорларини кенгайтиришни тахлилининг фойдали усулларидан бири "товарлар ва бозорлар ривожланганлиги" сеткаси ҳисобланади. Бу усул қуйидаги кўринишда (чизмада) акс эттирилиши мумкин. Товарлар янгиланиши 6.5 - чизма. Товарлар ва бозорлар ривожланганлиги. Фирма барча товарларни бозорлар бўйича тақсимлаб бўлгандан сўнг таклиф этилган чизма бўйича стратегияни қўллаши мумкин. Мавжуд бозорларда мавжуд товарлар бўйича фирманинг фаолияти бозорга янада чукуррок кириб бориш, рекламага таяниш, баҳони пасайтириш, сотишни рағбатлантириш каби самарадорли йўллардан фойдаланиши. Янги бозорларда мавжуд товарлар бўйича фирма фаолияти янги бозорлар кидириб топиш, бозорларни ташкил этиш, ҳуқуқий ва жойлашувига таянган ҳолда самарали рекламадан фойдаланиш. Мавжуд бозорларда янги товарлар бўйича фирма фаолияти янги товарлар яратиш уларни модификациялаш ва мавжуд бозорлар бўйича ҳаракатни таъминлаш. Диверсификация янги бозорлари янги товарлар таклиф этиш. Юқорида кўриб ўтилган ёндашув фирма раҳбарларига товарлар ва бозорларни комплекс таҳлил қилиш имконини беради ва шуни танлаб олиш мумкин. Маркетинг режаси Маркетинг қуйидаги шартларда қўлланилади: Бозорни товарлар билан тўла таъминлаш, яъни таклифни талабдан ортиб кетишига эришиш. Кескин рақобот, яъни харидорлар учун курашни кучайтириш. Эркин бозор муносабатлари, яъни бозорни танлашда, баҳо белгилашда, товарлар сотишда, маъмурият аралашувини чекланишида ва ҳоказо. Тўла мустақиллик - яъни мақсадни, бошқарув тузилишини, иш хақларини, бюджет моддалари бўйича маблағлар тақсимлашда мустақилликка эришиш учун. Маркетинг режасини амалга оширишда қуйидаги қонуниятларга асосланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади: Истеъмолчиларни тушуниш бу бозор конъюнктураси ўзгариши ва эҳтиёжларни ҳисобга олишга асосланиш. Бизнесда истеъмолчи ва уни эҳтиёжини ҳисобга олмай туриб юқори фойдани кўзлаб бўлмайди. Мижоз учун кураши бу ерда раҳбар мижоз менга бўйсуниши керак эмас, балки мен мижозга боғлиқман деган таъбирда иш тутиши лозимлиги, ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти натижасини мижоз баҳолайди. Ишлаб чиқаришни бозор талабларига юқори даражада мослаш. Корхонада маркетинг стратегиясини белгилашда маркетинг фаолияти беш концепциясига асосланиш тавсия этилади. Бу: Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш концепцияси (ишлаб чиқариш). Товарларни такомиллаштириш концепцияси (товар). Тижорат ҳаракатларини жадаллаштириш концепцияси (сотиш). Маркетинг концепцияси (истеъмолчи). Социал - этник маркетинг. Социал - этник маркетинг концепциясининг мақсади нафақат товарлар ишлаб чиқариш, истеъмолчилар эҳтиёжини таъминлаш ҳисобланмай, балки жамият эхтиёжларини хам таъминлашдир. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқаришда фирма юқорида айтиб ўтилганларнинг бир ёки ундан ортиқ концепцияларидан фойдаланиши мумкин. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling