Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Download 1 Mb.
bet24/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

6.6-чизма. Реклама турлари.

Ахборот берувчи реклама имкониятли харидор (истеъмолчи)ларни янги товарлар билан таништиришдан иборат.


Танлаш имконини берувчи рекламадор маълум бир бозор сегментларига қаратилган.
Таққослаш имконини берувчи реклама товарларимизни рақиб товарларидан афзалликларини ифодалайди.
Мустаҳкамловчи ва эслатувчи бу истеъмолчиларни то­варлар мавжудлиги ҳақида маълумот бериш ва уларни сотиб олишга ундовчи рекламалардир.
Эсда тутиш лозим реклама бу қимматбаҳо тадбирдир. Бу биринчидан, истеъмолчига маълумотни етказишнинг қулай йўли бўлса, иккинчидан, фирма мавқеини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоғи лозим.
Рекламалар фойдалилиги (самаралилиги) бўйича тўрт гуруҳга бўлинади:
Рационал фойдалилик - товар истеъмолчининг қандайдир эҳтиёжини таъминлаши.
Сенсор фойдалилик- ўша товарга эга бўлиш эвазига олинадиган қониқиши.
Ижтимоий мавқе фойдалилиги - бу товарга эга бўлиш эвазига истеъмолчининг мавқеи ортиши.
Саволлар:

  1. Маркетинг тушунчаси.

  2. Маркетинг турлари.

  3. Маркетинг концепцияси.

  4. Маркетингни бошқа фанлар билан боғлиқлиги.

  5. Маркетинг - «микс» тушунчаси.


7-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИКДА МАРКЕТИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ
Режа:
1. Маркетингнинг асосий тамойиллари
2. Маркетинг функциялари ва унинг фаолияти мазмуни
3. Маркетингнинг вазифалари
4. Талабнинг ҳолати ва ривожланишига кўра маркетинг турлари


1. Маркетингнинг асосий тамойиллари
Ижтимоий аҳамияти нуқтаи назаридан тўртта маркетингни муқобил мақсадларга ажратилади.

  1. Истеъмол даражасини ошириш;

  2. Истеъмолчиларни қондирилишини максималлаштириш;

  3. Истеъмол танловини максималлаштириш;

  4. Турмуш тарзини (сифатини) ошириш.

Истеъмол даражасини ошириш ишлаб чиқарувчилар фойдасини ўсишга олиб келади, ишлаб чиқаришни ва хизматлар соҳасини ривожлантиришга, шунингдек ишсизликни камайишига олиб келади.
Истеъмолчиларни қондирилганлигини максималлаштириш истеъмол кутаётган товар (хизмат) хоссаларига тўлиқ мос келишига эришишни кўзлайди.
Истеъмол танловини максималлаштириш истеъмолчиларга шундай товар (хизмат)ларни турли хилларини кўрсатиб, уларнинг ходимларига тўлиқ мос келувчи бозорда товарларни қидириб топиш мумкин бўлган товарларни мужассамлаштиради.
Турмуш сифатини оширишда маркетинг товарларни сотиш, сифатини таъминлаш ва товар (хизмат) нарх бўйича мақбул бўлиш эмас, балки жисмоний ва моддий жиҳатдан сифатни англатади.
Маркетингнинг асосий тамойиллари:

  1. Истеъмолчига йўналтирилганлик.

  2. Келгусига йўналтирилганлик. Ишлаб чиқарувчи маркетинг фаолиятини қисқа муддатли натижаларига эмас, балки узоқ муддатли натижаларига мўлжални олган бўлиши керак.

  3. Охирги амалий натижаларга эришишга йўналтирилганлик.

Маркетинг фаолияти натижаси ўлчамли бўлиши керак (бозор улуши, сотиш ҳажми, фойданинг ўсиши).
Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг моҳиятини очиб берувчи ҳолат, талабдир. Маркетингни моҳияти – товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш имкониятларини доимо бозор талабига мўлжаллашдан иборат. Маркетинг моҳиятидан қуйидаги асосий тамойиллар келиб чиқади:

  • истеъмолчиларга нима керак бўлса ўшани ишлаб чиқариш керак;

  • бозорга товарлар ва хизматлар таклифи билан эмас, балки истеъмолчиларн муаммоларини ечиш воситалари билан ишлаш;

  • товар ишлаб чиқаришни эҳтиёж ва талабни тадқиқ қилгандан сўнг ташкил этиш керак;

  • фирмани ишлаб чиқариш-экспорт фаолиятининг охирги натижаларига концентрлашганини кучайтириш;

  • маркетинг концепцияси воситаларини қўллаш асосида маркетинг дастурини шакллантиришга олиб келувчи қўйилган мақсадларга эришиш учун комплекс ёндошиш ва мақсадли дастур услубини ишлатиш;

  • товарни истеъмолчига силжитишни барча бўғинларини маркетинг билан қамраб олиш мақсадида бир вақтни ўзида мақсадли йўналтирилган таъсир асосида бозор талабига мос келувчи товар ишлаб чиқариш стратегия ва тактикасини қўллаш;

  • корхона фаолиятини ва маркетинг хизматини бозорда товар хулқ-атворини башорат қилиши ва стратегик режалаштиришни амалга ошириш асосида самарали коммуникацияни узоқ муддатли истиқболига мўлжал олиш;

  • товарни яшаш даврини барча босқичларини ишлаб чиқариш ва товар тақсимлашни ижтимоий ва иқтисодий омилларини ҳисобга олиш;

  • ташкилот ва тармоқлар режасига нисбатан бозорни бирламчи эканлигини эслаш;

  • талаб ва таклифни баланслаштириш мақсадида режаларни тармоқлараро кооррдинациялаш ва ўзаро таъсирини ушлаб туриш;

  • товар бозори ёки фирма имижи (обрўйи) ва рақобатли афзалликни қидириш ва шакллантириш жараёнида аниқ ҳолатда агрессивликка, ҳужумкорликка, фаолликка интилиш, умумий ҳолда маркетингнинг асосий тамойиллари – бу бозорни билиш, унга мослашиш ва бозорга таъсир ўтказишдан иборат.

Хулоса қилиб айтганда, маркетингнинг моҳияти ва мақсадларидан қуйидагича асосий тамойиллари келиб чиқади:

  • истеъмолчиларга йўналтирилган тамойил, яъни истеъмолчи шоҳдир;

  • истиқболга йўналтирилган тамойил, яъни субъект фаолияти истиқболга йўналтирилган бўлиши зарур;

  • пировард кўрсаткичга эришишга йўналтирилган тамойил, яъни бозор ҳиссасини, фойдани ошиши ва ҳоказолар.


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling