Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Qaror qabul qilishni quvvatlovchi quyi tizim
- 5.2-расм. Бозор хусусида қарор қабул қилинишни қувватловчи тизимнинг таркибий тузилиши
Бозор тадқиқоти қуйи тизими - тартибга солинган ва тўпланган кўрсаткичларни амалиётда тадбиқ этиш ва тайинли маркетинг ҳолати хусусида ташкилот учун зарурий ахборотлар, ишланмалар йиғиндиси ташкил этади. Ушбу қуйи тизим маркетинг хабарнома - ахбороти қуйи тизимдан муайян ташкилот учун махсус ишланган, зарурий кўрсаткичлари ва натижалари билан фарқланади. Кўпгина йирик чет ел фирмаларида маркетинг тадқиқоти учун савдо айланишининг 0,1-2 фоизи миқдорида маблағ сарфланади.
Одатда бозор тадқиқотлари 5 та йўналиш бўйича амалга оширилади: 1. Рекламани ташкил этиш тадқиқотлари. 2. Стратегик режалаштириш ва ташкилот сиёсати (қисқа ва узоқ муддатли башоратлар ўтказиш, амалий фаоллик, нарх сиёсатидаги ўзгаришлар ва корхона натижалари, бозор манзилгоҳлари, оператив ялпи таҳлил, ташкилот ички муҳити таҳлили, экспорт бозори кузатувлари ва ҳ.к.) 3. Ташкилот маъсулияти бўйича изланишлар. 4. Бозор таҳлили. 5.Сотув имкониятлари ва маркетинг изланишлари (салоҳиятли бозорларни аниқлаш, бозор таркиби таҳлили, сотув ҳажми ўзгаришлари таҳлили, синов маркетинги ўтказиш, сотишни рағбатлантириш тадбирларини ўрганиш бўйича ва ҳ.к.) Qaror qabul qilishni quvvatlovchi quyi tizim Statistik taxliliy uslublar banki Regression tahlil Korrelyatsion tahlil Omillar tahlil Diskriminant tahlil “Uyalar tahlili” “Konjayt Mesurment” Modellar banki Tovarlar shakli modeli Narxni aniklash modeli Manzilni tanlash modeli Mediya-miks modeli Reklama byudjeti modeli Natija va karorlar Marketing axboroti
Бозор хусусида тўпланган барча ахборот ва хабарлар бошқаришда қарор қилишни қувватловчи қуйи тизим сифатида, таҳлилий услублар, ишланмалар, қарор қабул қилиш моделлари, компьютер дастурларидан таркиб топади. Бошқариш доирасида қабул қилинаётган қарорлар маълум манбаларга таҳлилий натижаларга асосланган бўлиши табиийдир. Юқоридаги расмда акс эттирилган статистик таҳлилий услублар банки математик услублар билан бойитилишини ва тегишли ахборотни қайта ишлаш жараёнида мукаммаллашган моделга айланиши назарда тутилади. Моделлар банки таркиби ушбу расмда умумий жиҳатдан келтирилган. Амалий фаолиятда уларнинг кўлами жуда кенг бўлиб, ташкилотда маркетинг фаолиятининг ташкил етилиш даражаси, зарурати ва салоҳиятига қараб кўп ёки кам қўлланилиши мумкин. Ҳозирги пайтда, кўплаб маркетинг хизматларини таклиф етувчи фирмалар тайёр ҳолдаги моделларни компьютер дастурлари сифатида сотмокдалар. Шу жиҳатдан моделлар банки доимий кенгайиб бориш хусусиятига эга бўлиб бормокда. Ҳар қандай бошқарув қарорлари (шу жумладан маркетинг) учта асосий жиҳатларга (долзарб, ҳаққоний ва тўлиқ) эга бўлган, ахборотларга асосланган бўлиши керак. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятида маркетинг ахборотларини роли қуйидаги –расмда келтирилмода. Бозор борасида қарор қабул қилишни қувватловчи қуйи тизимга бўлган заруратнинг келгусида ҳам ортиб бориши табиийдир. Чунки, ахборот кўлами ва миқдорнинг ниҳоят кўплиги ва уни бошқаришга сарфланадиган вақтни тежаш муҳим аҳамиятга эга. Моделлар банки воситасида эса ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда нисбатан кам хатога йўл қўйилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling