Жаҳон иқтисодиёти назариялари - жаҳон бозорида маҳсулот, валюта, ишчи кучи ва бошқаларнинг ҳаракат жараёнларига хос қонун ва қонуниятларини ўрганувчи назариялар. «Ишлаб чиқариш омилларининг халқаро тақсимоти» назарияси типикдир (Е.Хекшер, Б.Олин, П.Самуелсон); «Маҳсулот ҳаёти цикли» назарияси (Г.Хуфбауер, Р.Вернон, М.Познер); Монополистик рақобат назарияси (Е.Х.Чемберлин) ва бошқалар.
Абсолют (мутлақ) афзаллик принципи - А. Смит томонидан илгари сурилган ғоя бўлиб, савдо муносабатларидаги мутлақ афзалликни англатади (товарларни ишлаб чиқаришда сарф-харажатларнинг устунлиги ҳал қилувчи ҳисобланади).
Нисбий афзаллик принципи - Д. Рикардо томонидан изоҳлаб берилган принцип бўлиб, ишлаб чиқариш омиллари (капитал, меҳнат, ер) харажатларининг афзаллигини кўрсатади ва ташқи иқтисодий алоқаларда кенг қўлланилади.
Инсоний ривожланиш консепсияси - БМТ томонидан 90-йилларда илгари сурилган. Унда тараққиёт натижаларининг инсон билан ҳамоҳанг бўлиши кўзда тутилади, моддий бойлик (ялпи миллий маҳсулот) билан бирга соғлом ҳаёт, саводхонлик, демократик институтлар билан биринчи ўринга қўйилади (айрим давлатлар камбағал бўлишига қарамай, бу соҳада юқори натижага эришмоқдалар ва аксинча) ҳамда «ижтимоий ривожланиш индекси» (ИРИ) билан ўлчанади.
Нокапиталистик (капитализмни четлаб) ривожланиш консепсияси - илгари қолоқ бўлган, капитализм тараққиёти босқичини тўла босиб ўтмаган мамлакатлар учун тавсия этилган ривожланиш йўли. Бир қанча мамлакатлар шу йўлдан бориб, сотсиализм қуряпмиз, деб ўйлаган. Ҳаёт буни инкор этди.
Ўтиш даври - бу ерда маъмурий-буйруқбозлик (императив режалаштирилган) иқтисодиётдан бозор муносабатларига ўтиш даври. Ўз даврида сотсиолистик деб аталган мамлакатларнинг, хусусан, Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш даври.
Иқтисодий ривожланишнинг «ўзбек модели» - 1991 йил 1 сентябрдан мустақил тараққиёт йўлига ўтган Республикамизнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан илгари сурилган, унинг беш тамойили мавжуд: 1. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги ва бунда иқтисодиётнинг ҳар қандай мафкурадан холи бўлиши. 2. Давлат бош ислоҳотчи. 3. Қонуннинг ҳамма нарсадан устун туриши. 4. Кучли ижтимоий сиёсат. 5. Бозорга босқичма-босқич, тадрижий (еволюсион) йўл билан бориш.
ГЛОССАРИЙ
Do'stlaringiz bilan baham: |