Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet106/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

«Халқ капитализми» назарияси - капитализм трансформатсияси (ўзгариши) билан боғлиқ, гўёки ҳозирги капитализм «ески капитализм»дан кескин фарқ қилади, илгариги иллатлар йўқолган. Х.к.нинг вакиллари: Берли, Нидлер, Чейз, Кларк, Гелбрейт... «Капиталнинг демократизатсиялашуви» («Мулк диффузияси») йўли билан аҳолининг барча қисми мулкка эгалик қилади (аксионерлик жамиятлари).
Конвергенсия назарияси - бу назариянинг асосида капиталистик ижтимоий системалар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий тафовутлар гўё аста-секин бартараф этилади, деган ғоя ётади. Асосий вакиллари: У.Ростоу, Ж.Гелбрейт (1908), Я.Тинберген (1903).
Эконометрика консепсиялари - иқтисодиётда математика методларидан кенг фойдаланишга асосланган консепсиялар. Асосий вакиллари Л.Валрас, В.Парето (Лозанна университети), фон Нейман, У.Митчелл, Э.Бароне, М.Пантелеони. 1910 йилда полшалик иқтисодчи П.Чомпа «Економетрия» («Економтерика») матнини қўллаган. Илмий муомалага (1926) норвегиялик Р.Фриш киритган. АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда кенг ривож топмоқда. Турли иқтисодий таълимот йўналишларида қўлланилади, илмий ва амалий аҳамиятга молик. В.Леонтев ҳам бу консепсиялардан (1906) ўзининг «чиқим - чиқариш» услубида фойдаланган (У 1973 йилда Нобел мукофоти совриндори бўлди). 60-70-йилларда бу йўналиш собиқ СССР, хусусан Ўзбекистонда ривож топди. Республикамизнинг олим ва мутахассислари томонидан иқтисодий моделлаштириш ва алгоритмлаш бўйича муҳим тадқиқотлар амалга оширилган.
Жаҳон хўжалиги - қадимдан вужудга келган, аммо ХВИ асрдаги буюк географик кашфиётлар туфайли ривож топган, айниқса ИИ Жаҳон урушидан кейин авж олган халқаро иқтисодий муносабатлар мажмуи. Халқаро меҳнат тақсимоти бу хўжаликнинг моддий асосини ташкил этади. Халқаро интегратсияда байналмилаллик хос.
Халқаро меҳнат тақсимоти - бутун жаҳон хўжалигининг ташкил топиш ва ривожланишининг ҳал қилувчи омили. Биринчи бўлиб унинг зарурлигини Д.Рикардо айтган. Айрим ишлаб чиқариш корхоналаридаги каби (А.Смит), жаҳон хўжалигида ҳам меҳнат тақсимоти нисбий чиқимлар устунлигини беради, яъни айрим мамлакатларнинг маълум соҳада ихтисослашуви юқори самара беради.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling