Кембридж мактаби (Англия)- асосий вакили Алфред Маршалл (1842-1924), «қийматсиз баҳо» назариясини илгари сурди, баҳога «енг юқори наф» ва ишлаб чиқариш чиқимлари таъсир қилади, деган. Маркснинг «қийматнинг меҳнат назарияси»га қарши. «Сиёсий иқтисод»ни «Економикс» билан алмаштирди. Асосий асари «Иқтисодиёт принциплари» (1890), 3 жилддан иборат, рус тилига ўгирилган.
Лозанна мактаби - Л.Валрас ва В.Парето (1848-1923) томонидан иқтисодиётда эконометрика усулларини кенг қўллаш туфайли пайдо бўлган.
Америка мактаби Жон Бейтс Кларк (1847-1938) - Америка мактаби вакилларидан, АҚШ ва Колумбия университетлари профессори, Америка мактаби асосчиси, Америка иқтисодий уюшмасини тузиш (1885) ташаббускорларидан бири. Психологик ва маънавий омиллар ҳал қилувчи деб қаралган. Австрия мактаби принципларига қўшилган. «Меҳнат ва капиталнинг пасайиб борувчи унумдорлиги» қонунини кашф этган. Маржинализм ғояларини ривожлантирган.
Бозор иқтисодиёти - товар-пул муносабатларига асосланган ва уларга хос иқтисодий қонунлар асосида бошқариладиган иқтисодиёт. Узоқ тарихга эга бўлиб, соҳибкорларнинг эркинлиги ва рақобатни тақозо этади. Қиймат қонуни, талаб ва таклиф қонуни, пул муомаласи қонуни Б.и.га хос объектив қонунлардир. Бозор эса сотувчи билан харидор ўртасида товарни пулга айирбошлаш муносабатидир.
Бозор муносабатларининг шаклланиши - ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши давридаёқ бошланган, аммо товар-пул муносабатларининг ривожи капитализм босқичига тўғри келади (Макконелл К.Р., Брю С.П., «Економикс», М.,1992, 12-бет).
Ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг уч асосий йўналиши мавжуд: 1.Неоклассик (янги классик); 2. Кейнсчилик; 3. Институтсионал.
Институтсионализм - лотинча «урф-одат», «муассаса», «кўрсатма», яъни айрим институтлар (оила, давлат, монополия, касаба уюшмаси) ижтимоий тараққиётнинг асоси деб қабул қилган назария.ХХ асрнинг 20-30-йилларида АҚШда кенг тарқалди. Т.Веблен (1857-1920), Ж.Р.Коммонс (1862-1945), У.К.Митчелл (1874-1948), Ж.Гобсон (1858-1940) ва бошқалар бу назариянинг 20-30-йиллардаги вакилларидир, кейингилари эса Кларк, Берли, Г.Минз (50-йиллар), Лоу, Мюрдал, Гелбрейт, Хейлбронер (60-йиллар ва ҳозирги давр) объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлигини инкор этадилар.
Буюк депрессия - 1929-1933 йй. ва ҳатто 1940 йилгача АҚШ ва жаҳондаги йирик иқтисодий инқироз, ишлаб чиқариш 50% камайган, ишсизлик 25% ошган (17 млн.).
Do'stlaringiz bilan baham: |