Рошер Вилгелм Георг (1817-1894) - Германия тарихий мни мақтабининг фаолларидан, иқтисодий қонунларнинг объективлигини рад этади, иқтисодиётни маънавий фан дейди, синфий курашнинг мавжудлигини рад этади, урушлар мадҳиячиси, Сей ғояларини қўллаб-қувватлайди.
Книс Карл (1821-1892) - немис иқтисодчиси, унингча, иқтисодий қонунлар йўқ ва табиий қонунлар бор. К.К. хусусий мулк ва капитализмни абадий деб ҳисоблаган. Иқтисодий сиёсатга катта ўрин берган.
Гилдебранд Бруно (1812-1878) - немис иқтисодчиси, иқтисодий ҳодисаларни тадқиқ қилишнинг ўз тарихий усулини илгари сурди (натура, пул, кредит), унингча қиймат - фойдалиликдир ва хусусий мулк абадийдир.
Сен-Симон Клод Анри (1760-1825) - Франция хаёлий сотсиализмининг вакили, аммо С.С. хусусий мулкни сақлаб қолиш тарадори бўлган.
Фуре Француа Мари Шарл (1772-1837) - Франция хаёлий сотсиализмининг вакили, келажакни синфсиз кўрган, унингча жамият ишлаб чиқариш бирлашмалари - фалангалардан иборат бўлади («Иш роҳат бағишлаши зарур»).
Оуен Роберт (1771-1858) - инглиз хаёлий сотсиализмининг вакили, келажакда хусусий мулкни инкор этган, барча соғ одамлар учун меҳнат зарур деб ҳисоблаб, «ҳар кимдан қобилиятига яраша ва ҳар кимга меҳнатига яраша» принципини илгари сурган.
Маркс Карл (1818-1883), Энгелс Фридрих (1820-1895) - илмий сотсиализм назариясининг асосчилари. Капитализмнинг ўрнига сотсиализм келишини башорат этганлар. Хусусий мулкни инкор қилишган. Умумхалқ мулкини асосий деб қарашган (тарих буларни инкор этмоқда).
ХИХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошлари - янги тарихий мактаб ва «сотсиал йўналиш» пайдо бўлди. Унинг вакиллари Г.Шмоллер (1838-1917), Л.Брентано (1844-1931) ва К.Бюхерлардир (1847-1930).
«Неокласситсизм», Австрия мактаби - ХИХ асрнинг 70-йилларида пайдо бўлди, унинг асосий мақсади Маркснинг қийматнинг меҳнат назариясига қарши кураш эди. Вакиллари: К.Менгер (1840-1920), Е.Бём-Баверк (1851-1914), Ф.Визер (1951-1926). Маржинализм, энг юқори наф, энг юқори унумдорлик ғоялари қўлланилади.
Шмоллер Густав (1838-1917) - немис иқтисодчиси, янги тарихий мактабнинг асосчиси, сиёсий иқтисодни халқ хўжалиги тарихи билан бир деб қаради, тарихий форматсияга қарши чиқди, унга эмпиризм хос эди. Иқтисодиётда одоб-ҳуқуқ омилини биринчи ўринга қўйган.
Брентано Луи (1844-1931) - янги тарихий мактаб вакили, капитализмни мадҳ этган, «Ижтимоий иноқлик» тарафдори, «давлат сотсиализми» ғояларини илгари сурган.
Вернер Зомбарт (1863-1941) - янги тарихий мактабга яқин турган немис иқтисодчиси, антагонистик зиддиятлар ва иқтисодий инқирозларнинг муқаррарлигини инкор этган, капитализм тартибга солинган ва режали ривожланиб борадиган хўжалик тарзи деб тасвирланади. Турли тизимларни плюрализм асосида яқинлаштириш мумкин, дейди. В.З. шовинизм позитсияларида турган ва фашизм мафкурасининг шаклланишига кўмаклашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |