Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet98/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Фермер, фермер хўжалиги - хусусий ёки ижарага (лендлордан) олинган ерда олиб бориладиган соҳибкорлик типидаги хўжалик. Капиталистик фермерчиликда ёлланма меҳнатни жалб этиш, оилавий шакли эса аксарият хўжалик эгасининг (фермер ва унинг оиласи) кучи билан олиб борилади. Дастлаб Англияда ХВИИ асрда вужудга келди. Ҳозир деярли барча мамлакатларда мавжуд. Физиократлар қўллаб-қувватлаган хўжалик тури. Эркин савдо, хусусий мулк ва мавжуд тузум табиий деб баҳоланади.
Тюрго Анн Робер Жак (1727-1781) - франциялик, физиократизм ғоясини ривожлантирди. Соф бозор иқтисодиёти тарафдори. Минимал иш ҳақини қўллаган, жамиятда (капиталист ва ишчиларни қўшган ҳолда) бешта синф (Кенеда эса учта) борлигини айтди.
Смит Адам (1723-1790) - Англия классик иқтисодий мактабининг буюк назариётчиси, мануфактура даврининг иқтисодчиси. Асосий асари «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисидаги тадқиқот» (1776) бўлиб, унда ҳозирги тил билан айтганда эркин бозор муносабатлари ўз аксини топган. Унда капиталистик иқтисодиёт, хусусий мулк идеал деб ҳисобланади. Меҳнат тақсимоти (вақтдан, малака ошишидан, машина қўллашга имкон яратишдан) уч ютуқ беришини исботлаган. Давлатнинг иқтисодга аралашуви имкони борича кам бўлиши керак, дейди. Эгоизм хусусияти жамият манфаатларига қарама-қарши эмас, деган хулоса чиқаради. Халқ бойлиги ишлаётган одамларнинг сонига ва уларнинг меҳнат унумдорлиги даражасига боғлиқ деб ўйлаган. Мануфактурани саноатнинг энг юксак чўққиси деб билган (бу фикр хато эди, чунки фабрика устунроқ). «Смит догмаси» деб аталадиган хатога йўл қўйган.
Герсог Баклю - Адам Смит тарбиячилик қилган оила.
Саноат тўнтарилиши (инқилоби) - Англияда биринчи бор ХВИИИ аср ўрталарида қўл кучига асосланган мануфактурадан (иккинчи босқичдан) машиналашган завод-фабрикага (учинчи босқичга) ўтиш жараёни (ХИХ асрнинг ўрталарида якунланган). Иқтисодий ривожланишда муҳим ўринни эгаллайди, ижтимоий-сиёсий соҳаларда катта ўзгаришларга сабаб бўлган.
Рикардо Давид (1772-1823) - А.Смит таълимотининг буюк давомчиси, саноат тўнтариши даврининг иқтисодчиси. Меҳнат тақсимотини корхона доирасидан мамлакатларга ҳам жорий этишни таклиф этган, нисбий устунлик, нисбий чиқимлар устунлиги назарияларига асос солган. Фабрика даврини тўғри тушунган, фритрейдерликни (еркин савдо) қўллаб-қувватлаган.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling