Варрон (м.а. 116-27) ва Люсий Колумелла ( милодий И аср) - Рим агрономлари. Қул хўжалигини самарали ташкил этишга аҳамият бердилар, деҳқончилик ва чорвачиликни ҳам ривожлантиришни зарур деб билганлар. Қул меҳнатининг самарасиз эканлигини тушунган ва деҳқончиликни эркин колонларга беришни таклиф этганлар.
Ака-ука Гракхлар, Тиберий (м.а.162-133) ва Гай (153-121) - Рим давлатида ер ислоҳотининг режасини тузганлар. Ҳар бир ер эгасидан 125 га (500 югер) дан ортиқ ерлар тортиб олиниб (оилага 1000 югер - 250 га), бошқаларга 30 югердан бўлиб бериш таклиф этилган. Майда деҳқон манфаатлари ҳимоя қилинган. Ислоҳотлар натижа берган. Аммо ака-укаларнинг ўлимидан кейин бу ислоҳотлар бекор қилинди.
Латифундия - йирик ер эгалиги (поместе). Дастлаб Қадимги Римда м.а. ИИ асрда пайдо бўлди, милодий И асрда кенг тарқалди. Феодализм даврида авж олди. Пруссия ва АҚШда ривож топди. Инқилоблар туфайли тугатилди.
Спартак (м.а.71 ҳалок бўлди) - қуллар қўзғолонига (м.а.73-71) раҳбарлик қилди. Қўзғолон енгилди. Аммо қулчилик тузумига зарба берилди.
Христианлик (насоролик) - жаҳондаги кенг тарқалган уч диндан бири, буддизм ва ислом билан бир қаторда милоднинг И асрида Рим империясиниг шарқий провинсияси(Фаластин)да мазлумлар ва эзилганлар дини сифатида пайдо бўлган, муқаддас китоби Инжилда «Ишламаган тишламас» принципи илгари сурилган (ҳаворий апостол Павелнинг фикри). 325 йилдан Рим империясининг давлат дини, унда мулк, иқтисодий тенглик, ҳамкорлик ва бошқа ғоялар илгари сурилади.
В асрда Фарбий Европада (Рим империясининг қулаши) қуллик тугатилиб, феодалистик муносабатлар таркиб топди (В-ХВИ-ХВИИ асрлар). Шарқ мамлакатларида феодализмнинг шаклланиши ИИИ-ВИИ асрларда рўй берди. Бу даврдаги иқтисодий ғоялар товар-пул муносабатларининг ривожи билан боғлиқ.
Ислом - ВИИ асрда (ҳижрий 622 йил) дастлаб Арабистонда тарқалган сўнгги муқаддас дин. Исломнинг муқаддас китоби Қуръони каримда (арабчада ўқиш, қироат дегани) Аллоҳ таоло тарафидан шахсий мулк муқаддас деб эълон қилинган, унга кўз олайтириш катта гуноҳ дейилган ва судхўрлик ҳаром қилинган, ортиқча сарф-ҳаражатлар қораланган, айниқса «енглар, ичинглар, ҳадя қилинглар, лекин исроф қилманг» деган оятлар бугунги кун учун ҳам аҳамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |