Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


МУҲИМ САНА, ТУШУНЧА ВА ИЗОҲЛАР


Download 1.28 Mb.
bet92/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

МУҲИМ САНА, ТУШУНЧА ВА ИЗОҲЛАР


Милоддан аввалги (м.а.) ИВ минг йиллик - Шарқдаги дастлабки қулдорлик давлатлари пайдо бўлди, илк иқтисодий қарашлар шаклланди.
Хаммурапи (м.а. 1792-1750 йй.) - Бобил (Вавилон) подшоси тошга ўйиб ёзилган ўз қонунларида қулдорлик тузумининг характерли белгиларини акс эттирган (282 та). Бу ёдгорлик Парижда Лувр музейида сақланмоқда.
Зардуштийлик (Зороастризм, оташпарастлик) - исломгача Ўрта Осиё, Озарбайжон ва Эрон халқларининг дини. Бунда айниқса табиатни ва ҳайвонот дунёсини асраш ва бошқа иқтисодий масалаларга алоҳида урғу берилган.
«Авесто» - Зардуштийликнинг муқаддас тўплами, оромий ёзувида битилган. м.а. ВИИ асрда Марказий Осиёда қадимги даврдаги иқтисодий ҳаёт акс этган. Меҳнатга, чорвачиликка алоҳида эътибор берилган. Кўп қисми йўқ бўлган, тўлиқ эмас. Рус ва ўзбек тилларига таржима қилинган. Бу китоб 2700 йил аввал ёзилган бўлиб, унда «езгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал» принциплари илгари сурилади.
«Артхашастра» - м.а. ИВ-ИИИ асрларда Ҳиндистондаги сиёсий ва иқтисодий ҳаётни акс эттирган. Иш ҳақи тушунчаси иш вақти билан ифодаланган.
Конфутсий (Кун-Сзи, м.а. 551-479 йй.) - Хитойдаги конфутсийчилик иқтисодий таълимотининг асосчиси. «Луню» суҳбатлар ва мулоҳазалар тўпламини яратган. «Халқлар отаси» иборасининг муаллифи. Оз истеъмол қилиб, кўпроқ ишлашни тарғиб этган. Одат бўйича бошқариш тарафдори (ота-бола; подшо-халқ, оила каби бўлиши керак)
Легистлар - Хитойдаги (м.а.ВИ-ИИИ асрлар) иқтисодий оқим. Конфутсийликка қарши. Бошқарув қонунлар асосида бўлиш тарафдори. Дон масаласини ҳал қилиш бош вазифа деб қаралади. Деҳқонларни рўйхат қилиш, солиқ тизимини тартибга солиш тарафдорлари.
«Гуан-Сзи» (м.а.ИВ аср) - Хитойдаги ижтимоий-иқтисодий асар, унда хўжаликни давлат томонидан тартибга солиш тизимлари мукаммал берилган.
М.а. ИИ минг йиллик - Фарбда (Қадимги Гресия - Юнонистон ва Италияда) қулдорлик тузуми юзага келди. Қулдорлик классик шаклда амалга ошди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling