Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бастиа Ф.
- Курно Антуан Огюстен
- Иоганн Генрих фон Тюнен
- Тарихий мактаб
- Фридрих Лист
Малтус Томас Роберт (1766-1834) - инглиз иқтисодчиси, «Нуфус назарияси», «Тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши қонуни»нинг муаллифи. Унингча аҳоли геометрик прогрессия асосида, ноз-неъматлар эса арифметик прогрессия асосида ўсиб боради, оқибатда қашшоқликнинг сабаби аҳоли сонига боғлиқ деб кўрсатилади. М. аҳоли сонининг ўсишини чеклаш тарафдори бўлган.
«Учинчи шахслар» - ХИХ аср бошларида муомалага киритилган тушунча. Хўжалик ҳаётини синфий таҳлил қилиш методида қўлланилади. Жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш кучлари бўлган тадбиркорлар ва ёлланма ишчилардан ташқари қатлам бўлиб, олимлар фикри бўйича улар маҳсулотни яратиш ва реализатсия қилишга имкон беради. Бастиа Ф. (1801-1850) - француз иқтисодчиси, «Иқтисодий гармониялар» китоби ва ғояси, «манфаатлар уйғунлиги» ва «хизматлар» назарияларининг муаллифи. Кери Генри Чарлз (1793-1879) - америкалик иқтисодчи, «Манфаатлар уйғунлиги» (1872) асарини ёзган. Шу ғоянинг тарафдори бўлган, миллатлар уйғунлиги ғоясини илгари сурди, Рикардо ва Малтусга қарши чиқди. Эркин савдони рад этди, протексионизм ва қулчиликни қўллади. Эконометрика (Економетрия) - иқтисодий жараёнларга математик усулларни қўллаш билан боғлиқ иқтисодий математик йўналиш. ХИХ асрнинг бошларида вужудга келди ва ҳозирги кунда назария ва амалиётда кенг қўлланилади. Курно Антуан Огюстен (1801-1877) - франциялик математик, биринчилардан бўлиб математикани иқтисодий жараёнларга кенг қўллаш услубини ишлаб чиқди. Эконометрика йўналишининг асосчиларидан бири, «талабларнинг эластиклиги» функсияси ва графигини яратди. Иоганн Генрих фон Тюнен (1783-1850) - немис олими, эконометрикада математик моделлаштириш бўйича йирик мутахассис. Иқтисодий таълимот, назария, қонун, категория - меркантилизм, физиократизм, классик иқтисодий мактаб, маржинализм - бу иқтисодий таълимотлардир; «нуфус», «сўнгги соат», «учинчи шахслар», юқори фойдалилик, умумий бандлик, қийматнинг меҳнат назарияси; қиймат, қўшимча қиймат, талаб ва таклиф қонунлари; товар, меҳнат тақсимоти, пул, нарх, иш ҳақи, рента ва бошқалар иқтисодий категориялардир. Консепсия (лотинча тушунча, тизим дегани) - маълум предмет, ҳодиса ва жараёнларни тушунтириш услуби, предмет ва бошқаларга қаратилган асосий кўзқараш; уларни систематик ёритиб бериш учун бош ғоя; бу матн илмий ва бошқа фаолиятдаги асосий фикрни, конструктив тамойилни белгилаш учун ҳам қўлланилади. Масалан, табиий тартиб консепсияси ва бошқалар. Тарихий мактаб - Германияда (вакиллари: Ф.Лист, В.Рошер, Б.Гилдебранд, К.Книс) вужудга келган сиёсий иқтисод. Унда фойдалилик ва юқори наф биринчи ўринга қўйилади. Иқтисодий қонунлар инкор этилиб, иқтисодий тарих билан алмаштирилади. Фридрих Лист (1789-1846) - немис иқтисодчиси, тарихий мактаб асосчиларидан бири, унинг таълимотига кўра, қиймат «миллатнинг руҳи» томонидан яратилади; Ф.Л. тараққиётни беш босқичга бўлади: бадавийлик, чўпонлик, деҳқончилик - мануфактура, деҳқончилик - мануфактура - савдо; уруш ва босқинчиликларнинг тарафдори бўлган, Ф.Л. фашизмнинг иқтисодий назариётчисидир. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling