Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Форобий Абу Наср ибн Муҳаммад


Download 1.28 Mb.
bet95/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Форобий Абу Наср ибн Муҳаммад (870-950) - қомусий олим, Арастунинг издоши (Арастудан кейин иккинчи муаллим номини олган), хаёлий сотсиализмнинг асосчиларидан, 160 дан ортиқ асар ёзган, донишманд (айни вақтда диний жамоанинг бошлиғи бўлган), ҳукмдор, тасарруф этувчи, «саҳоватли юрт» ҳақидаги таълимотни ривожлантирди (фозил давлат тарафдори).
Абу Али ибн Сино (980-1037) - қомусий олим, 280 дан ортиқ асар ёзган, «Уй хўжалиги», «Руҳшунослик» ва бошқа китобларда иқтисодий қарашлари акс этган.
Беруний Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973-1048) - қомусий олим, 150 дан ортиқ асарлари мавжуд, лекин иқтисодий қарашлари тўлиқ ўрганилмаган. Меҳнат бойликнинг асоси эканлиги тўғрисидаги фикрлари мавжуд.
Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний (~1016-1018-?) - турк тилидаги илк «Қутадғу билиг» («Саодатга йўлловчи билим», 1069-70) асарида ажойиб иқтисодий ғояларни баён этган (1990 йилда чоп этилди). Айниқса, ҳунар-касб ўрганиш, савдо-сотиқнинг аҳамиятига эътибор берилган. Китобда «санъат, ҳунар - кишига чирой, турли-туман ҳунарларни ўрганмаслик тубанлик белгиси» (64-бет) эканлиги ҳақида фикрлар ва меҳнат тақсимоти ғоялари бор. Давлат ва иқтисодиёт масалаларидаги боғланишни яхши тушунган.
Низомулмулк (1018-1092) - Салжуқийлар давлати вазири сифатида «Сиёсатнома» асарини ёзди, унда солиқ , давлат маблағларининг ҳисоб-китоби, иқтў (чек ер) тўғрисида қимматли ғоялар берилган.
Ибн Халдун Абу Раҳмон Абу Зайд (1332-1406) - араб олими, «Ибратли мисоллар китоби» (1370)да иқтисодий ғоялари жамланган. Унинг фикрича, «жамият моддий қийматлар ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат. Асарларида моддий зарурат тарихни ҳаракатлантирувчи асосий куч, меҳнат унумдорлиги, зарурий ва қўшимча меҳнат, қиймат тушунчалари келтирилган. 1401 йилда Амир Темур билан учрашган. «Ижтимоий фикр» журналининг 1998 йил, 1-сонида лавҳа берилган.
Амир Темур (1336-1405) - Марказий Осиёда марказлашган давлат асосчиси, унинг олиб борган тўғри иқтисодий сиёсати туфайли мамлакат обод бўлди, илм-фан равнақ топди. «Темур тузуклари» китобида бир қанча муҳим ижтимоий-иқтисодий ғоялари берилган. Масалан, солиқ, маош, бюджет тўғрисида қимматли фикрлари бор. Янги ерлар очган деҳқон уч йилгача солиқдан озод қилинган, ўғрилик, қаллоблик, товламачилик қаттиқ жазоланган. Унинг даврида Буюк Ипак йўли ривож топган, савдогарлар қароқчилардан ҳимоя қилинган, карвонсаройлар қурилган. «Кам егин, кам ухла, кам гапир» ақидасига амал қилган.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling