Гомер (м.а. ХИИ-ВИИ асрлар оралиғи) - «Илиада» ва «Одиссея» асарларида натурал хўжалик консепсияларини илгари сурган.
Солон (тахм. м.а. 640/635-559) - Юнонистон сиёсий арбоби, ислоҳотлар ўтказган. Қулларни қарзга беришни ман этган (чет элликлар бундан мустасно).
Перикл (м.а. 490-429) - қадимги юнон сиёсий арбоби. Қул эксплуататсиясини кенг қўллаган, лекин савдо ва пул хўжалигини ҳам ривожлантирган. Афина энг ривожланган даврда уни бошқарган.
Ксенофонт (м.а. 430-335/354) - юнон ёзувчиси ва тарихчиси. Қулдорликни қўллаб-қувватлаган. «Деҳқончилик барча санъатларнинг онаси ва боқувчиси» деган иборанинг муаллифи. «Економия» (уй хўжалиги) сўзини биринчи бўлиб ишлатган. Меҳнат тақсимотига алоҳида урғу берган ва уни бозор кўлами билан боғлаган. Пулнинг алмашув ва жамғариш (икки) функсияларини тан олган.
Платон (Афлотун, м.а. 428/427 - 348/347) - «Давлат» ва «Қонунлар» асарларининг муаллифи. Жамиятни иш қуроли - натурал ишлаб чиқариш деб қараган, натурал хўжаликни қўллаган, пулни жамиятдаги душманликнинг бош сабабчиси деб билган.
Аристотел (Арасту, м.а. 384-322) - йирик юнон олими, «Никомахов аҳлоқи» ва «Сиёсат» асарларини ёзган. Афлотундан таълим олган. Александр Македонскийга тарбиячилик қилган. Қулчиликнинг принципиал тарафдори бўлган. Қул - жонли (гапирувчи) қурол, қул - тирик мулк, деган фикрда бўлган. Қийматнинг дастлабки шаклини таҳлил этган: буюмдан маълум талабни қондириш ва алмашиш учун фойдаланиш мумкин, деган, натурал хўжалик (Т-Т), товар (Т-П-Т) ва пулнинг капитал шаклидаги айланишини (П-Т-П)
таҳлил этган. Товар ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ҳаракатни қўллаб-қувватлаган. П-Т-П, П-П шаклини инкор этади.
Хрематистика (хрема - мулк, эгалик) - мулк орттириш санъати, яъни фойда ва бойликни пул шаклида тўплашга йўналтирилган фаолият. Капитал қўйиш ва жамғариш санъатидир. Амалиётда кам
қўлланилади.Аристотел томонидан киритилган.
Катон Старший (м.а. 234-149) - Қадимги Римдаги қулчиликни ҳимоя қилганлардан. Деҳқончилик тўғрисидаги асарида қишлоқ хўжалигига кўпроқ эътибор беришни таклиф этади, кўпроқ сотиш ва кам олишни маъқуллайди. Қуллар меҳнатидан ратсионал фойдаланишни таклиф этади (Вилла хўжалиги). Яхши ишлаган қулнинг шароитини яхшилаш керак, дейди, - лекин гуноҳкор қаттиқ жазоланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |