Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
ХВИИ-ХВИИИ АСРЛАРДА ФРАНСИЯ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИ П.БУАГИЛБЕР ҚАРАШЛАРИДА АКС ЭТИШИ
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пер Буагилбер
- Пер Лепезан де Буагилбер
- Франциянинг тўла тавсифи », «Франция тўғрисида варақа », «Бойликлар табиати тўғрисида трактат
- Бойлик, пул ва ўлпонларнинг табиати тўғрисида мулоҳаза
3. ХВИИ-ХВИИИ АСРЛАРДА ФРАНСИЯ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИ П.БУАГИЛБЕР ҚАРАШЛАРИДА АКС ЭТИШИ
Агар Англияда классик иқтисодий ғояларнинг бошланиши В.Петти номи билан боғлиқ бўлса, Францияда П.Буагилбер билан бошланади, бу ғоялар Англияда Рикардо билан интихосига етган бўлса, Францияда Сисмонди билан якунланади. Франциядаги ижтимоий-иқтисодий мухит Англияникидан кескин фарқ қилар эди. Францияда феодал муносабатлар ҳали ҳам кучли бўлиб, қироллар («қирол - қуёш - Людовик ХИВ») ва унинг атрофидагилар томонидан қаттиқ ҳимоя қилинган. Колбер томонидан олиб борилган сиёсат мамлакат иқтисодиётининг умумий ривожига олиб келмади. У саноатни, молияни тараққий эттириш тарафдори эди, аммо бу иш қишлоқ хўжалигининг зиёнига ўтказилди, феодал муносабатлар тўла сақлаб турилди (есланг, Англия буржуа инқилоби ХВИИ асрда бўлиб ўтди, ваҳоланки Францияда бу инқилоб ХВИИИ аср охирида рўй берди), бу эса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга тўсиқ эди. Мануфактуралар пайдо бўлди, аммо ривож топмади. Цех тизими сақланган бўлиб, ривожга тўсиқ эди. Ер масаласи тўла ҳал этилмади, «Сенорсиз ер йўқ» тамойили сақланди, майда ер эгалиги, деҳқонларнинг турли солиқ ва йиғимларга маҳкум этилганлиги уларни бу тизимда ерни яхшилаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга рағбатлантирмас эди, ваҳоланки аҳолининг 3/4 қисми деҳқонлар бўлиб, улар бу соҳада тушкунликда эди. Шу сабабли бу соҳада ислоҳотлар ўтказиш зарур бўлган, аммо унга шу даврдаги тизим халақит берарди. Ички бозор тор бўлиб, капиталистик тадбиркорликнинг ўсишига йўл бермасди. Бу синф асосий солиқ тўловчи синф эди, дворянлар ва диндорлар умуман солиқ тўламаган, шаҳар буржуазияси ҳали нисбатан кам сонли, солиқлардан усталик билан бош тортар эди. Яна бир муҳим тўсиқ - бу урушлар эди. Франция олиб борган урушлар туфайли маблағларнинг асосий қисми шу урушларга сарфланарди. Қирол саройидаги базми жамшидлар ҳам давлат хазинасига катта зиён келтирар эди. Демак, Францияда ХВИИ асрнинг иккинчи ярмида феодал муносабатлар ўзининг чуққисига чиққан эди (Англия билан солиштиринг), ваҳоланки Англияда буржуа инқилоби бўлиб, капиталистик муносабатлар тез шакллана бошлади. Францияда юқори табақа барча ернинг эгасига айланди, деҳқонлар шахсан озод булсалар ҳам, феодал мажбуриятлар ниҳоятда кўп эди. Хўжаликдаги капиталистик уклад ниҳоятда секин ривожланди, ички бозор хийла тор эди, халқ хўжалигида натурал хўжалик асосий бўлиб, саноат ривожи паст бўлган. Фақат зеб-зийнат буюмлари ва парфюмерия маҳсулотлари тайёрлаш бўйичагина Франция Европада юқори ўринда эди. Ана шундай шароит Франциянинг ХВИИ аср охири - ХВИИИ аср бошидаги сотсиал-иқтисодий аҳволи классик иқтисодиётнинг Франциядаги асосчиларидан бири бўлган Пер Буагилбер (1646-1714) нинг иқтисодий қарашларига катта таъсир кўрсатди. Пер Лепезан - иқтисодчининг асл фамилияси бўлиб, де Буагилбер - бу оила ер поместесининг номи эди. Лекин тарихда Пер Буагилбер номи сақланиб қолди. Пер Лепезан де Буагилбер дворян норманд оиласидан чиққан, у яхши маълумот олгач, адабиёт билан шуғулланди, кейинчалик Руан округида оилавий касб-ҳунар судя (ҳакам) лавозимини эгаллади; деҳқонлар ишини олиб борди; ўз кўзи билан уларнинг ночор аҳволига гувох бўлди; у бу лавозимни умри охиригача сақлаб қолди ва катта углига топширди; ўзини «қишлоқ хўжалигининг адвокати - ҳимоячиси» деб атади. Олимнинг тадқиқот предметини қисқача қилиб жамоат бойлиги консепсиясидан иборат дейиш мумкин. Бу бойлик пулнинг физик массаси билан эмас, балки турли-туман фойдали бойлик ва буюмлардан, масалан, нон, вино, гўшт, кийим-кечак ва бошқалардан иборатдир. Ҳатто ерга ва пулга эгаликнинг ўзи бойликни таъминлайди. Агар ер ишланмаса, пул эса ҳаёт учун зарур ашёлар (масалан, озиқ-овқат ва кийим-кечак)га алмаштирилмаса бундай «бойлик» эгаси қашшоқликка маҳкум этилади. Шу сабабли жамиятда пулни кўпайтириш эмас, балки ишлаб чиқаришни ўстириш масаласи иқтисодий фаннинг асосий вазифаси ҳисобланиши керак. Олимнинг тадқиқот услубига қуйидагилар хос: эркин рақобат шароитида иқтисодиётда автоматик мўтадиллик мавжуд бўлади; товарлар ва хизматлар қиймати (қиммати) ни белгилашда ҳаражатлар қоидасига амал қилинади; миллий иқтисодиёт манфаатлари учун шахсий манфаатнинг жамоат манфаатларидан устунлиги тан олинади; хўжалик ҳаётида пулнинг мустақил ва аҳамиятли ролига етарли баҳо берилмайди ва бошқалар. Буагилбер саноат ва савдони камситиш йўли билан қишлоқ хўжалигининг роли атайлаб мутлақлаштирган. Адам Смитдан анча олдин шахсий манфаат (егоизм)нинг жамият учун аҳамиятини кўра билди. 1691 йилда у Францияни оғир иқтисодий аҳволдан чиқариш тизимини таклиф этди. Дастлабки фикрлари буйича турли ислоҳотлар ўтказиб (улар буржуа-демократик ҳарактерга эга бўлиши керак эди), 1707 йилда эса унинг ғоялари етилиб, қуйидаги уч қисмдан таркиб топди: 1. Солиқ тизимини ўтказиш. Солиқ тизимининг деҳқонлар меҳнатидан манфаатдорлик тамойилига асосланиши, ундан ташқари солиқ барчага тегишли бўлиши керак эди. 2. Ички савдони ҳар ҳил чеклашлардан озод қилиш (ички савдо эркинлиги); бу чора ички бозорни кенгайтириш, меҳнат тақсимотининг ўсишини таъминлаш, товар-пул муомаласини кучайтириши керак эди; 3. Доннинг эркин сотилишига йўл бериш, донга табиий баҳо таъсирини чекламаслик. Гап шундаки, мамлакатда донга сунъий равишда баҳо белгиланган бўлиб, ишлаб чиқариш ҳаражатлари қопланмас эди, дон етиштириш ўсмай қўйган эди. Буагилбернинг фикрича, иқтисодиёт эркин ракобат шароитида ривожланиши ва товарлар бозорида «ҳақиқий қиймат»га эга бўлиши керак эди. У давлат бу соҳада деҳқонларга хомийлик қилиши зарур, деб ҳисоблади. Бу ислоҳотлар мамлакат ва халқ фаровонлигини ошириш ва хўжаликни ривожлантиришнинг бошланғич шартлари бўлиши керак эди. Буагилбер ўз ғоясини реклама қилиш мақсадида бу ислоҳот бир ойда қиролга керак бўлган суммани етказиб беради, деган фикрни тарқатди. Вазирлар эса икки соат давомида керакли қатор қонунларни тайёрлаши мумкин ва хўжалик «худди ҳамиртурушдаги каби» тез ўсади, дейди у. У ўз таклифлари билан бир неча бор мурожаат қилди. Аммо унинг бу ҳаракатлари зое кетди. У ўз ғояларини китобларда баён этди ва бу китобларни нашр эттирди. Унинг асосий иқтисодий асарлари «Франциянинг тўла тавсифи», «Франция тўғрисида варақа», «Бойликлар табиати тўғрисида трактат» ва бошқалардир. Унинг айрим асарлари, масалан, 1707 й. 2 жилдда чиқарилган «Франция айблари» китоби таъқиқланган. Уларда Франциянинг шу даврдаги оғир иқтисодий аҳволи тўла ёритиб берилган, айниқса қишлоқ хўжалигининг орқада қолиш сабаблари тўғри берилган. Халқ хўжалиги орқада қолишининг бош сабаби - олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг, Колбер (молия бошлиғи) ва бошқаларнинг меркантилистик қарашлари фош этилган. У фақат саноат ривожини бир томонлама қўллаб-қувватлашга қарши чиқди. Қишлоқ хўжалиги манфаатларини ҳимоя қилди, дон экспортини чеклашга қарши чиқди, солиқ тизимини ислоҳ қилиш тарафдори бўлди, у эзилган халқ оммасининг аҳволини яхшилаш тарафдори эди (В.Петти билан солиштиринг). Олиб борилаётган иқтисодий сиёсат хўжалик ҳаётининг табиий ривожига тескари эди. Буагилбер айтадики, аввалги даврдаги тўкин-сочинликни қайтариш учун мўжиза яратиш шарт эмас, табиат устидан бўлаётган доимий зўравонликка чек қуйиш етарлидир. Олимнинг фикрича, шундай солиқ ва иқтисодий сиёсат тадбирлари керакки, улар табиатга қарама-қарши бўлмаслиги керак. Бу ғоя шундан иборатки, унга кўра иқтисодиётда шундай қонунлар борки, уларни бемалол, жазосиз бузиш мумкин эмас (екологияда ҳам шундай). Шунга мос равишда у табиатнинг талаблари нимадан иборат эканлигини очиб беришга ўринган, объектив қонуниятларни ўрганишга киришиб, илмий таҳлил қилиш йўли сари йирик қадам ташлаган. Аммо шу билан бир вақтда у хўжаликдаги ҳодисаларни табиий ва табиий бўлмаганларга ажратиб, аввалгисини ҳимоя қилди ва кейингисини қоралади. Буагилбер ўзи таклиф этган сиёсатни амалда исботловчи назарияни яратишга интилди. Унинг иқтисодий қарашлари кўп жиҳатдан В.Петтига ўхшаб, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши нима билан боғлиқ деган саволга жавоб топиш эди. Буагилберни кўпроқ ва асосан Франция иқтисодининг турғунлик ҳолати ва унинг орқага кетиши сабаблари қизиқтирарди. Бундан у умуман назарий масалалар, масалан, халқ хўжалигида қандай қонуниятлар ҳаракат қилади ва унинг ривожини таъминлайди, деган масалага ўтди. Буагилбер бу муаммога жавоб беришда бош эътиборни «оптимал баҳо пайдо бўлиши» масаласига қаратди. Унингча иқтисодий барқарорлик ва тараққиётнинг энг муҳим шарти пропорсионал ва нормал баҳолар ҳисобланади. Хўш, бу баҳолар нимадан иборат? Аввало, бу баҳолар ўртача ҳар бир соҳадаги ишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплашга ёрдам бериши ва маълум кирим, соф фойда келтириши керак. Акс ҳолда ишлаб чиқариш бўлмайди, ундан сўнг, бу шундай баҳоларки, унда товарларни реализатсия қилиш жараёни бекаму-кўст давом этиши ва барқарор истеъмол талаби қондирилиши керак. Ва нихоят, бу шундай баҳоларки, пулларнинг «ўз ўрни бўлиб», улар тулов оборотини бажариши ва одамлар устидан ҳукмронлик, зўравонлик қила олмаслиги зарур. Халқ хўжалиги пропорсионаллиги ифодаланган баҳолар қонунини, аслида эса қиймат қонунини тушуниш янги ва илғор ғоя эди. Олимнинг асосий асарлари шу ғоялар билан боғлиқ. Иқтисодиётда «оптимал баҳолар»ни қандай таъминлаш мумкин? Буагилбернинг фикрича, баҳоларнинг бундай структураси (таркиби) рақобат эркинлиги шароитида стихияли равишда таркиб топади. Эркин рақобат шароитининг бузилиши Францияда донга максимал баҳоларнинг қўйилганлигидир, дейди у. Унингча, донга эркин баҳолар белгиланса, баҳолар бирмунча ошади, бу деҳқонларнинг даромадини оширади ва уларнинг саноат товарларига талабини кўтаради, оқибатда бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ортади ва ҳоказо. Бундай занжирли реакциялар бир вақтнинг ўзида «пропорсионал баҳолар» ўрнатилишига ва хўжаликнинг равнақига олиб келади. Демак, Буагилбер иқтисодий эркинлик тарафдори эди ва талабга қарши чиқмасликни таклиф этади. Шу билан бирга, у давлатнинг иқтисодий функсиясини инкор этмади: бу ўша давр учун, реал ҳаётни тушунган амалиётчи олим учун табиий эди. Унингча, давлат тўғри солиқ тизими орқали мамлакатда истеъмол ва талабни юқори даражада таъминлаши мумкин. Агар истеъмол сарфлари оқими пасайса, товарларни сотиш ва ишлаб чиқариш кескин камаяди. Агар камбағаллар кўпроқ ишлаб топсалар, солиқларга кам сарф қилсалар, улар ўз даромадларини тез сарфлашга мойилдирлар. Бойлар эса, аксинча, ўз даромадларини сақлашда ва, демак, маҳсулотни сотишда қийинчилик туғдиришига олиб келади. Буагилбернинг бу мулоҳазалари иқтисодий таълимотларнинг кейинги юз йилликдаги ривожига катта таъсир этди. Жамият бойлиги ва иқтисодий ўсиш буйича принципиал жиҳатдан икки хил қараш мавжуд. Биринчиси буйича ишлаб чиқаришнинг ўсиши жамғариш ҳажми (яъни жамғарма ва капитал қўйилмалар)га боғлиқ. Бунда тўловларга талаб автоматик равишда (стихияли) амалга ошади. Бу консепсияга кўра, ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари бўлиши инкор этилади. Иккинчи позитсия буйича истеъмол талаби ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда ўсишини қўллайдиган омил сифатида қаралади. Буагилбер маълум маънода мана шу позитсия тарафдори эди ва у қонуний равишда иқтисодий инқирозлар муаммосини келтириб чиқарган. Буагилбер инқироз ҳодисасини хўжаликнинг ички қонуниятлари билан эмас, балки ёмон давлат сиёсати билан боғлайди. Унингча, яхши сиёсат олиб бориш йўли билан талаб камомадини ҳал этиш ва инқирозларни четлаб ўтиш мумкин. Бу масала жуда мураккаб бўлиб, Сейга тегишли (буни кейин қараб чиқамиз) «бозорлар қонуни»га асос бўлган дейиш мумкин, яъни эркин маҳсулотлар алмашуви тизимида маҳсулотларнинг ортиқча ишлаб чиқарилиши мумкин эмас (инқирозлар бўлмайди). Аксинча, Шумпетернинг фикрича, Буагилбер истеъмол талабининг етарли эмаслиги ва жамғарма ортиқчалиги сабабли, ўша даврдаги тизим учун инқироз хавфи бўлиб, тизим барқарорлигига шубҳа билдирган, яъни Сей қонунини олдиндан танқид қилган. Буагилбер ўзининг «Бойлик, пул ва ўлпонларнинг табиати тўғрисида мулоҳаза» асарида иқтисодий инқироз даврида нима рўй беришини ёрқин ва образли ифодалаб беради, унингча, одамлар фақат етишмовчиликдангина эмас, ортиқча бойликдан ҳам ўлишилар мумкин экан. Тасаввур қилингки, дейди у, 10-12 одам бир-биридан ажратилиб, занжирбанд қилинган. Бирида озиқ-овқат кўп, аммо бошқа ҳеч нарса йўқ; иккинчисида эса кийим-кечак сероб, учинчисида ичимликлар кўп ва ҳоказо, аммо улар бу маҳсулотларни алмаша олмайдилар. Занжирлар бу оддий инсонларга тушунарсиз инқирозларни келтириб чиқарувчи иқтисодий кучлардир. Буагилбер инсоният тарихида ХХ асрда бир неча бор рўй берган йирик иқтисодий инқирозларни олдиндан кўра билгандек (маълумки, ишсизлик ва қашшоқлик шароитида сутлар денгизга тўқилган, экин майдонларига ўт қўйилганлиги аниқ). Меркантилистлардан фарқли равишда у бойликнинг манбаи алмашув соҳаси эмас, балки ишлаб чиқариш деган эди. Алмашувни эса ишлаб чиқариш ривожининг шарти сифатидагина қарайди. Буагилбер В.Петтидан ҳоли, мустақил равишда қийматнинг меҳнат назариясига асос солди, у бозор баҳоси ва «ҳақиқий баҳо»ни фарқлаган, «ҳақиқий баҳо меҳнат сарфи билан белгиланади», деган. У ҳақиқий баҳо деганда, ишлаб чиқаришнинг турли тармоқлари ўртасида меҳнат тақсимотининг тўғри пропорциясини тушунган. Шундай пропорсионал тақсимотнинг зарурий шарт-шароити сифатида ишлаб чиқарувчилар орасидаги эркин рақобат ётади. В.Петтидан фарқли равишда (қийматни пул шаклида ифодалашни таклиф этган) Буагилбер қийматнинг пул шаклини қатъий равишда инкор этган, шундай заруратга эҳтиёж йўқ деган. Агар В.Петтининг диққат марказида пуллар в бошқа товарлар ўртасидаги алмашув муносабатлари турган бўлса, Буагилбернинг эътибори товарларнинг товарга бевосита муносабати, яъни товарларнинг тўғридан-тўғри алмашувига қаратилган эди. Буагилбер учун шу нарса ҳарактерли эдики, у пулга кескин қарши бўлган, пулда барча ёвузлик ва офатларнинг манбаи мужассамланган, товарларнинг «ҳақиқий баҳо» асосида алмашуви бузилишининг сабаби ҳам шунда дейди у. У олтин ва кумушни буюк ёвузлик деб баҳолайди, пулга қарши мутаассиблик (фанатизм) билан курашади. Пулнинг ягона яхши томони шундаки, у алмашувни осонлаштиради. Олтин ва кумуш ўрнини ғоғоз пул бемалол қоплайди. Кўриниб турибдики, олим пулнинг барча функсияларини тушуниб етмайди. Пул умумий эквивалент бўлиб, унинг ролида қийматга эга бўлган товарларгина ҳизмат қилиши мумкин. Шу сабабли унингча, товар ишлаб чиқарилишини сақлаган холда, пулни йўқ қилиш керак. Шу ерда у иқтисодий муносабатларнинг икки шакли ўртасидаги чамбарчас алоқани тушунмади, унинг бир шаклини (товар) сақлаб, иккинчи (пул) шаклини йўқ қилмоқчи эди, бу эса мункин эмас. Олим товар ишлаб чиқаришнинг асл мақсади фақат истеъмолни қондиришда деб хато ўйлаган ( тавар истеъмол ва алмашув учун керак). Демак, Буагилбернинг энг буюк хизмати шундаки, у қийматни сарфланган иш вақтига тенглаштирди. Лекин у товар ишлаб чиқаришнинг қулай томонини сақлаган холда унинг салбий томонларини тугатишни орзу қилади. Агар Петтининг иқтисодий таълимотида алмашув қиймати асосий бўлса, Буагилберда истеъмол қиймати бош ролни ўйнайди. Аслида уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Буагилбер қарашларидаги чекланганлик (фақат деҳқонларни ҳимоя қилиши, саноат ва савдони етарлича баҳоламаслиги), бизнингча тарихан бўлиб, Франция капитализми ривожининг хусусиятларидан келиб чиқади, назарий жиҳатдан орқага қараш бор. Агар Англияда саноат, савдо ва хатто қишлоқ хўжалигида капиталистик муносабатлар тўла ғалаба қозонган бўлса, унинг иқтисодиёти меҳнат тақсимоти, рақобат, капитал ва ишчи кучларининг фаоллиги билан ҳарактерланар эди; Францияда эса бу муносабатлар энди шакллана бошлаган эди, холос. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling