Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

VI. КЕЙСЛАР БАНКИ 
Кейс -мавзу: «Пастки сийдик йўллар симптомлари: обструктив 
симптомлари клиникаси, диагностикаси, дифференциал 
 ташҳиси ва давоси. УАШ тактикаси» 
 
Кириш 
 
 
Пастки сийдик йўллари симптомлари (ПСЙС): обструктив симптомлар – 
сийиш вақти вақтида намоѐн бўладиган, патогенетик келиб чиқиши бир-бирига 
боғланган симптомлар тўплами бўлиб, ушбу симптомлар, асосан, пастки сийдик 
йўллари азъолари бўлмиш қовуқ, уретра ҳам да простата бези касалликларида 
намоѐн бўлади, аммо баъзан нерв системаси касалликларида ҳам намоѐн бўлиши 
мумкин. Кекса ѐшдаги бемор эркаклар орасида ушбу симптомлар кўп учрайди ҳам 
да кўп холларда, бунинг асосий сабабларидан бири бўлиб простата хавфсиз 
гиперплазияси бўлиб хисобланади.
Мўлжалланган кейсни хал қилиш Тингловчилар қуйидаги ўқув 
натижаларга эришишга ѐрдам беради: 

Пастки сийдик йўллари симптомлари: обструктив симптомлар бор бўлган 
бемор ҳолатини тахлил қилиш ва баҳолаш. 

Ташхис қўйиш учун тўғри ҳаракат алгоритмини танлаш.

Дифференциал ташхис ўтказиш. 

Мустақил равишда даво чораларини белгилаш. 

Ўткир сийдик тутилишида биринчи ѐрдам сифатида қовуқни катетерлаш 
малакасини эгаллаш. 
 
Ҳолатий вазият: №1 Ҳолат.
 
Шикоятлари: Қабул бўлимига кундузги соат 9-00 лар чамасида 62 ѐшли 
эркак бемор мустақил сия олмасликка, кучли оғриқли сийиш қистовига шикоят 
қилиб келди.
 
Касаллик анамнезидан: охирги 1 йил давомида беморни сийиш вақтида 
сийдик оқими сусайганлиги, сийиш актини дархол бошлай олмаслик, узилиб-узилиб 


172 
ва кучаниб сийиш, сийгандан кейин қовуқ тўлиқ бўшамаслик ҳисси безовта қилар 
эди. Кеча тўй базмида 100 мл атрофида алкогол истъемол қилган эди, шундан сўнг 
тез-тез ва оз-оздан қийналиб ва кучаниб сия бошлади ва тунги соат 3-00дан бошлаб 
бутунлай сия олмай қолди.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling