Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Объектив кўрик: Бемор хуши жойида, саволларга адекват жавоб беради. 
Беморнинг ҳолати нотинч, тана ҳарорати 36,9С, АҚБ- 130/80 мм сим. уст., пульс – 
85 та 1 дақ. Кўздан кечирилганда қовуқ усти соҳаси олд томонга бир оз туртиб 
чиққан, ушбу соха пальпация қилинганида сийишга бўлган қистов кучайиб кетади. 
Корин парда таъсирланиш белгилари йўқ.. Меатостеноз йўқ, уртерорагия аломати 
йўқ. Қўл ва оѐқларнинг ҳаракат фаолияти, бош мия нервларининг фаолияти 
бузилмаган. 
Простата бези бармоқ билан тўғри ичак орқали пайпасланганда: простата 
ўлчамлари симметрик катталашган, ўрта эгатча аниқланмайди, зич эластик 
қонсистенцияга эга, оғриқсиз, простата юзаси силлиқ, қонтурлари текис. 
Умумий қон таҳлили: НЬ - 133 г/л, Эр - 4,4х10
12
/л, лейкоцитлар - 6,2х10^9, п/я - 
6%, с-65%, э-2%, л-33%, м-4%, СОЭ-10 ммсоат. 
Қон биокимѐвий тахлили: глюкоза - 5.5 мммоль\л, мочевина 7,6 ммоль\л, 
креатинин 0.09ммоль\л, билирубин: тўғри – 4.3 ммоль\л, умумий –12 ммоль\л; 
 
Буйрак УТТ – патологик ўзгаришларсиз. 
Қовуқ УТТ  - қовуқда 700мл хажмда сийдик бор, қовуқ бўшлиғида тош, ўсимта, ѐт 
жисм аниқланмайди. Простата бези ўлчамлари 5.6х5.4х4.5см. 
Саволлар: 
1. Ташхисингиз ва асосингиз? 
2. Қайси касалликлар билан дифференциал ташхис ўтказиш лозим? 
3. Умумий амалиѐт шифокори тактикасини кўрсатинг. 


173 
Топшириқ: Бемор ҳолатини таҳлил қилиш асосида таҳминий ташхис қўйиш, 
зарурий текширувларни ўтказиш, беморни кейинчалик даволаш учун асосли 
тўхтамга келиш. 
II. Тингловчилар учун методик кўрсатмалар
2.1 Муаммо: 
ҚВП шароитида ташҳислаш ва даволаш принципларини танлаш, касалликни 
профилактикаси. 
2.2. Кичик муаммо:
 
1. Ташқи кўринишни таҳлил қилиш
2. Анамнез ва касаллик ривожланишга сабаб бўлган этиологик омилларни 
тахлил қилиш
3. Кўздан кечириш давомида олинган маълумотлар тахлили 
4. Керакли ташхисот усулларини танлаш
5. Олинган натижаларни таққослаш ва дифференциал ташхис ўтказиш
6. ҚВП шароитида муаммони хал қилишга эришиш

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling