Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Кам жисмоний фаоллик. XX асрнинг 2чи ярмига келиб кам ҳаракатли ҳаѐт 
тарзи оммавий тус олди. Ҳозирги вақтда иқтисодий ривожланган давлатларда 
жисмоний куч талаб қиладиган иш кам қолган. Урбанизация, автоматизациянинг 
ривожланиши одам ҳаѐт тарзини кам ҳаракатли қилиб қўйди, ваҳоланки млн. йиллар 
олдин эволюция жараѐнида инсоннинг асосий машғулоти овчилик, ўсимлик ва 
мевалар йиғишдан иборат бўлган. Шу турли фаолият таъсирида организмда 
физиологик мослашув ва алмашинув жараѐнлари кечган. Ҳозирги жамиятда кам 
ҳаракатли ҳаѐт тарзини олиб боришга мажбур. Ҳозир иқтисодий ривожланган 
давлатларда ҳар бир 2чи одам ўтириб ишлайдиган ҳаѐт тарзини олиб боради, бу 
пропорция катта ѐшли шахсларда кўпаймоқда. Кам ҳаракатли ҳаѐт тарзи, семизлик, 
алмашинув жараѐнининг бузилиши, ўз навбатида ижтимоий муҳим, аҳамиятли 
касалликларнинг тарқалишига олиб келмоқда. Жисмоний фаоллик натижасида юрак 
қон томир касалликларининг камайишига ва атеросклероз касаллигининг олди 
олинганлиги илмий исботланган. 
Юқоридагиларни инобатга олиб ЖССТ фикрича; мунтазам жисмоний фаоллик 
турмуш тарзининг ажралмас қисми бўлиши керак. ЖССТ кўпгина профилактик 
дастурига болалар ва ўсмирлар орасида жисмоний фаоллик ошириш 
компонентларини киритади. Баъзи ҳукуматлар миллий ташкилотлар ва спорт 
клублари билан биргаликда фаол турмуш тарзини рағбатлантириш учун ижтимоий - 
маркетинг дастурларини тузганлар. Дастурлар турмуш тарзини ўзгартиришга
мўлжалланган бўлиб, рационал овқатланиш ва жисмоний машқларни биргаликда 
олиб боришни тавсия этади, чунки нотўғри овқатланиш билан боғлиқ семизлик, қон 
босимининг ошиши, гиперхолестеринемия каби бузилишларнинг бирламчи 
профилактикаси учун самарали бўлиши мумкин. 
 
 
 
 
 


167 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling