Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Учламчи профилактика ѐки реабилитация


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Учламчи профилактика ѐки реабилитация  бу ижтимоий, касбий статусни 
тиклашга қаратилган комплекс тиббий, психологик, педагогик , ижтимоий чора 
тадбирларни ўз ичига олади. 
Гуруҳ ва жамоа даражасидаги тиббий профилактика одатда одатда тиббий 
тадбирларни ўз ичига олиб қолмасдан, балки саломатликни мустаҳкамлашга 
қаратилган комплекс дастурлардан ҳам қамраб олади. 
Профилактик дастурлар шу соҳада олиб борилаѐтган фаолиятлар тизими – 
комплекс ва мақсадга йўналтирилган кўринишлар. Бу дастурлар асосан 4 та 
компонентдан иборат: 

таҳлил - дастур циклининг бошланғич компоненти бўлиб,аҳолининг 
саломатлик ҳолатини, унинг шаклланишига таьсир қилувчи омил ва шароитларни 
ўрганиш жараѐнини саломатликни мустаҳкамлаш, касалликлар профилактикасининг 
имконият даражасини ўз ичига олади; 

режалаштириш – устивор йўналиш, мақсад, вазифа, усул ва воситаларни 
танлаш жараѐнини ўз ичига оладиган компонент; 

амалга ошириш – профилактик дастурни бажаришда техник, қонуний, сиѐсий 
чора - тадбирларни ўз ичига олади. 

баҳо бериш – олинган натижалар, юқоридаги дастурлар орқали кўзда тутилган 
чора - тадбирларнинг самарадорлигини аниқлашга қаратилган динамик жараѐн.
Дастур циклини баҳолаш профилактик дастурни бошқаришнинг таркибий қисми 
ҳисобланади. 
Дастур циклининг компонентлари соғлиқни сақлаш соҳасининг турли 
йўналишларидан ташқари, инсоният фаолиятининг бошқа соҳаларида ҳам 
қўлланиши мумкин. 
Шундай қилиб, ҳар қандай профилактик дастурни амалга ошириш унинг 
сифати ва самарадорлигини баҳолаш билан якунланади. 


162 
Тиббий профилактик ѐрдам сифати – замонавий тиббиѐт фани, тиббий 
профилактик технологиялар ва даражасида, жамият ва пациентлар, эҳтиѐжини 
қондиришгақаратилган тиббий профилактик ѐрдамни кўрсатишга қаратилган 
тасдиқловчи тавсифлар мажмуасидан иборат.
Тиббий профилактик ѐрдамнинг сифати қуйидагича тавсифланади: 

касалликлар профилактикаси ва соғлиқни мустаҳкамлаш мақсадида 
ишлатиладиган ресурслар, технологиялар ва чора тадбирларнинг адекватлиги

қўлланилаѐтган тиббий профилактик чораларнинг хавфсизлиги; 

тиббий профилактик чора тадбирларнинг амалга оширишнинг аниқлилиги; 

талаб қилинаѐтган тиббий профилактик хизмат тўрининг мавжудлиги ва 
оммабоплиги; 

кўрсатилаѐтган 
тиббий 
профилактик 
ѐрдамнинг 
доимо 
такомиллаштирилганлиги ва қулайлиги; 

соғлиқни сақлаш тизимида пациентларни соғломлаштириш ва ўқитиш 
жараѐнининг ўзлуксизлиги ва изчиллиги; 

қўлланилаѐтган тиббий профилактик тадбирларнинг ўз вақтидалиги ва 
натижавийлиги; 

профилактика фаолиятида алоҳида пациент, гуруҳ ва барча аҳолининг
эҳтиѐжини қондириш хусусияти

олинган натижалар ва жараѐнларнинг барқарорлиги; 

ижобий, тиббий, ижтимоий ва иқтисодий балансга эришиш учун 
қўлланилаѐтган тиббий профилактик ѐрдамнинг (тиббий профилактик ѐрдам 
кўрсатишга сарф ҳаражат олинган натижа нисбати билан) самарадорлиги. 
Ҳозирги вақтда Европа ва Шимолий Америкада ўлим ҳолатининг тўртдан уч 
қисми юрак қон томир, ўсма, респиратор касалликлари ва жигар циррозига тўғри 
келади. Аҳолининг қариш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, келажакда ўлим 
структурасида бу касалликларининг улушини ошишини олдиндан айтиш мумкин. 
Бу гуруҳ касалликларнинг шаклланишида яшаш муҳити ва турмуш тарзининг хавф 
омиллари муҳим рол уйнайди. 


163 
 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling