Олий таълимнинг


Download 5.27 Mb.
bet120/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Инглизча аукцион — бунда сгавка пастдан юқорига товар сотилгунга қадар ошиб боради, товар таклиф қилинган максимал нархда сотилади.
Инсон капитали назарияси (human capital theory) — инсон капиталига инвестиция қуйиш натижасида иш ҳақининг ҳар хил даражада бўлиши сабабларини тушунтириб берувчи назария.
Инсон капиталига инвестиция (human capital investment) — инсоннинг қобилиятини, малакасини, ишчининг меҳнат унумдорлигини оширишга олиб келадиган ҳар қандай ҳаражат.
Институтлар - иқтисодий субъектлар ҳаракатини чекловчи, уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи меъёрлар, коидалар ҳамда ушбу меьёр ва қоидаларни бажарилишини назорат қилиш механизмлари.
Истеьмолчи ортиқчалиги (ютуғи) - истеъмолчи товарлар учун тўлаши мумкин бўлган нархлар билан товарларга бозорда ҳақиқий тўлангаи нархлар айирмаларининг йиғиндиси.
Иш хақи (wage rate) - фойдаланилган меҳнат берилган пул миқдори ёки нарх.
Ишлаб чиқариш (product) - ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот яратиш жараёнини ёки ишлаб чиқариш омилларини тайёр маҳсулотга айлантириш жараёни.
Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи — мавжуд булган ишлаб чиқариш ресурсларндан тўлиқ ва самарали фойдаланиш орқали ишлаб чиқариладиган товарлар комбинациясини ифодаловчи чизиқ.
Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи — мавжуд технологияда капита ва меҳнатдан тўлиқ фойдаланган ҳолда иккита товар комбинацияларини максимал даражада ишлаб чиқаришни ифодалайдиган чизиқ.
Ишлаб чиқариш функцияси - ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан шу маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги сарфланган ишлаб чиқариш омиллари миқдори ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи функция.
Ишлаб чиқариш шартномалари чизига — ресурсларни Парето самарали жойлаштириш чизиғи.
Ишлаб чиқарувчи opтиқчалиги (ютуғи) - товарларнинг ҳақиқий нархларидан чекли (бир бирлик қўшимча товар ишлаб чиқаришга кетган) харажатларни айирмалари йиғиндисига тенг.
Ишлаб чнкариш омиллари чекланган бўлиб, уларга меҳнат (labour), капитал (capital), материаллар (хом ашё, бутловчи қисмлар, электр энергияси, газ, сув ва ҳоказо), ер (land).

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling