Таянч иборалар
Соф ижтимоий неъмат, соф хусусий неъмат, бозор ожизлиги.
Такрорлаш учун саволлар
Соф ижтимоий неъмат ва унинг хусусиятлари нималардан иборат?
Соф хусусий неъматнинг соф ижтимоий неъматдан фар=и нималардан иборат?
Давлат бозорни тартибга солиш учун =андай щолларда у бозор фаолиятига аралашади?
Ўзбекистонда и=тисодиётни ривожлантиришда давлатнинг роли нималардан иборат?
Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Ғуломов С.С., Алимов Р.Х., Салимов Б.Т., Ходиев Б.Ю. Микроиқтисодиёт. -Т.: Шарқ, 2001.
2. Роберт Пиндайк, Даниель Рубинфельд. Микроиқтисод. Инглизчадан таржима. –Т.: Шарқ, 2002.
3. Роберт Х. Франк. Микроэкономика и поведение. - М.: ИНФРА, 2001.
4. Микроэкономика. Курс лекций. Задачник. Опорный конспект. Методические указания. Программа курса “Микроэкономика” http://www.ic.omskreg.ru/econrus/win/library/3/program/4.htm
Глоссарий (Қисқача изоҳли луғат)
Алмаштириш самараси – иш ҳақининг ортиши натижасида бўш вақтнинг қисқариши.
Альтернатив харажатлар (opportunity cost) — танлашда воз кечилган энг яхши альтернатив вариантдан олинадиган натижа (қиймат, фойда, нафлик). Альтернатив қийматни фойдаланилмаган нмконият деб ҳам қарашади: бирор неъмат қийматини воз кечилган бошқа бир нечта неъмат қиймати билан ифодаланиши.
Асимметрик ахборот — бу шундай ҳолатки, бунда бозорда бўладиган савдо-сотиқда бозор қатнашчиларидан бир қисми керакли, муҳим ахборотга эга қолган кисм эга эмас.
Аукцион — товарни олди-сотдисини ташкил қилиш усулларидан бири бўлиб унда трансакция харажатлари реал вақт режимида ўтади.
Бертран мувозанати (Bertrand equilibrium) — бозор дуополии бўлганда фирмалар товар нархини тушириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали бир бири билан рақобатлашади. Товар нархи чекли харажатга тенг бўлганда мувозанат ҳолат барқарорлашади.
Бефарқлик чизиғи (indifference curve) - шахс учун бир хил наф берадиган бўш вақт, иш вақти ва иш хақи (даромад) комбинацияларини ифодаловчи эгри чизиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |