Бозор мувозанати – бозорда таклиф миқдорининг талаб миқдорига тенг бўлган ҳол; таклиф чизиғи ва талаб чизиғи кесишган нуқтага мувозанат нуқта дейилади.
Бюджет - истеъмолчининг маълум вақт оралиғида оладиган барча даромадлари йириндиси.
Бюджет чегараси (budget constraint) - «умумий вақт - даромад» координаталарига эга булган тўғри чизиқ бўлиб, унинг ётиқлик бурчаги иш ҳақини ифодалайди.
Бюджет чизиғи - бюджегни тўлиқ сарфлаш шарти билан истеъмолчи сотиб оладиган товарлар комбинацияларини ифодаловчи чизиқ.
Вақт буйича устун кўришни чеклаш нормаси - умумий даражаси ўзгармаганда жорий истеъмолдан бир бирлик кечишни тўлиқ коплайдиган келажакдаги қўшимча истеъмол қиймати.
Вақт бўйича устун кўриш — жорий истеъмолга сарфлаш билан келажакда истеъмол қилиш учун сарфлашдан кайси бирини бефарқлик чизиғи асосида танлаш.
Вақтлараро бюджет чегараси — шахснинг даромади ва ссуда фоизи ставкаси билан аниқланадиган вақтлараро устун кўриш картасидаги чизиқнинг ҳолати.
Вақтлараро мувозанатлик — жорий ва келажакда истеъмол қилиш ўртасида танлаётган шахс учун максимал нафлик келтирувчи холат.
Веблен самараси — товарнинг нархи жуда юқори бўлганлиги билан боғлиқ бўлган истеъмол талабининг ўсиш самараси.
Голландча аукцион — бу аукционда ставка юқоридан пастга товар сотилгунга қадар пасайиб боради.
Даромад (revenue, ялпи даромад, TR) - сотилган товар миқдорини нархга кўпайтирилганига тенг, маҳсулотларни сотишдан тушган тушум.
Даромад самараси - истеъмол мажмуасига кирувчи неъматлардан бирининг нархи ўзгариши натижасида ҳосил бўлган реал даромад ҳисобидан истеъмол таркибининг ўзгариши.
Даромад самараси - ишчининг иш хақининг ўсиши натижасида иш вақтининг қисқариши хисобидан дам олиш вақтининг ортиши.
Депозит фоизи — маблаг қуювчининг пулидан фойдалангани учун унга банк томонидан тўланадиган тўлов, яъни нарх.
Диверсификация — таваккалчиликни пасайтириш усули бўлиб бунда таваккалчилик (йукотишлар) бир қатор товарларга шундай тақсимланадики, товарлардан биттасини сотиб олишдан таваккалчиликнинг ортиши бошқа товарни сотиб олишдаги таваккалчиликнинг пасайишини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |