Олий таълимнинг
Download 5.27 Mb.
|
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Чекли харажат (MC - Marginal Cost) - ишлаб чиқариш ҳажмини кичик миқдорга (одатда бир бирликка) ошириш билан боғлиқ бўлган қўшимча умумий харажатдир:
Бу ерда чекли ўзгармас харажат бўлгани учун, чекли харажат чекли ўзгарувчан харажат га тенг ( ). - чекли ўзгарувчан харажат бўлиб, маҳсулотни қўшимча бир бирликка ( ) оширгандаги ўзгарувчан харажатнинг ўсган қисми га тенг. Юқоридаги формуладан кўриниб турибдики, ўзгармас харжат чекли харажат миқдорига таъсир қилмайди. Чекли харажат ўзгарувчан харажат функциясидан олинган ҳосилага тенг: . Харажатлар функцияси графиклари бир-бирига нисбатан шундай жойлашганки, бошланишда чекли харажатлар камайиб боради (бу ерда асосий сабаб, ишлаб чиқариш масштаби кенгайишининг мусбат самараси ва оптимал технологик ишлаб чиқариш ҳажмига чиқиш ҳамда ўзгармас харажатларнинг камайиши). Оптимал ҳажмдан кейинги ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишида кам самарали ресурсларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш, ишлаб чиқариш масштабини ортиқча кенгайиши натижасида бошқарув самарадорлигининг камайиши, харажатларнинг ортиши натижасида чекли харажатлар ўсиб боради. У мумий, ўртача, ўзгарувчан ва чекли харажатлар графикларининг типик жойлашуви қуйидаги 6.5-расмда келтирилган: 6.5-расм. ва графикларининг ўзаро жойлашуви. Расмдан кўриниб турибдики, агар бўлганда чизиғи пастга қараб тушади ва бўлганда ҳам чизиғи пастга қараб камайиб боради. Бунинг сабаби - ҳар бир янги қўшимча бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш харажати ишлаб чиқилган маҳсулотнинг ўртача ва ўртача ўзгарувчан харажатидан кичик бўлгани учун, ўртача ва ўртача ўзгарувчан харажатларни камайтиради. Агар ва бўлганида ва чизиқлари юқорига қараб ўсиб боради. Бу ерда қўшимча ишлаб чиқарилган бирлик маҳсулоти харажати ва дан катта бўлгани учун, у ушбу ўртача ва ўртача ўзгарувчан харажатларини оширади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқадики, ўртача харажат ( ) ва ўртача ўзгарувчан харажат ( )лар ўзларининг минимал қийматларида чизиғини кесиб ўтадилар (расмда ва нуқталар), яъни бўлганда , ва бўлганда . Мисол. Юқорида кўриб ўтилган апельсин сотувчининг харажатларини қараймиз. 6.1-жадвалда сотувчининг харажатлари таркиби келтирилган. 6.1-жадвал.
Жадвални қарасак, ўртача умумий харажатлар сотиш ҳажми 5 бирликка тенг бўлганда минимал 52 сўмга тенг. Чекли харажатлар сотиш хажми 2-дан 3-бирликка ўтганда минимал қиймат - 30 сўмга тенг. Ўртача ўзгармас харажатлар сотиш ҳажми ошиши билан камайиб бормоқда. Таянч иборалар. Фирма, хусусий тадбиркорлик шакллари, масъулияти чекланган ва чекланмаган жамиятлар, акционерлик жамияти, ички ва ташқи харажатлар, чекли харажат, ўртача харажатлар, ўзгармас харажатлар, ўзгарувчи харажатлар, бухгалтерия харажатлари. Download 5.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling