Олий таълимнинг


Download 5.27 Mb.
bet40/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Такрорлаш учун саволлар
Тадбиркорлик шаклларининг хусусиятларини айтиб беринг.
Фирмаларнинг қисқа ва узоқ муддатли оралиқдаги фаолияти нималар билан характерланади?
Фирманинг ички ва ташқи харажатларини изоҳлаб беринг.
Фирма харажатлари графикда қандай тасвирланади?
Ўртача ва ўзгарувчан харажатлар.
Чекли харажат нимани ифодалайди?

Тавсия этиладиган адабиётлар


1. Хамдамов К.С. Микроиқтисод. -Т.: ТДИУ, 2001.
2. Славин М.Б. Системнўй подход в микроэконимике. - М.: ТЕИС, 2001.
3. Н. И. Базўлев, С. П. Гурко, М. Н. Базўлева, А. К. Корольчук, М. Г. Муталимов, Л. Н. Новикова. Микроэкономика. Издательство: БГЭУ 2000 ISBN: 985-426-183-2.
4. ГУП Институт Микроэкономики при Министерства Экономики России. www.imce.ru


7-МАВЗУ. МУКАММАЛ РАҚОБАТЛАШГАН БОЗОРДАГИ ФИРМАНИНГ ҲАРАКАТИ. 2 (соат)
1. Қисқа муддатли оралиқда рақобатлашувчи фирма фойдасини
максималлаштириш ва унинг таклиф чизиғи
2. Қисқа муддатли оралиқда ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш ва фойдани максималлаштириш.
Рақобатлашган фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклифи.
Рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги
мувозанати.
5. Тармоқнинг мувозанат ҳолати ва тармоқ таклифи
6. Тармоқнинг узоқ муддатли оралидаги умумий таклифи.


7.1 Қисқа муддатли оралиқда рақобатлашувчи фирма фойдасини
максималлаштириш ва унинг таклиф чизиғи

Бозор мукаммал рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор бўлади, агар унда қуйидаги шартлар бажарилса:


сотувчи ва харидорлар бозорда маҳсулот нархи қандай бўлса, шундай қабул қиладилар ва улар нархга таъсир қила олмайдилар;
бозорга янги сотувчиларни кириши ва сотувчиларни бозордан чиқиши чекланмаган;
сотувчилар биргаликда ҳаракат қилиш стратегиясини ишлаб чиқмайди;
бозор субъектлари бозор тўғрисида тўлиқ ахборот олиш имкониятига эга.
Бундай шартлар бажариладиган бозор мукаммал рақобатлашган бозор ҳисобланади ёки соф рақобатлашган ҳамда рақобатлашган бозор деб қаралади. Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирманинг рақобатлашувчи фирма деб қаралади. Бундан кейин рақобатлашувчи фирма тўғрисида гапирилганда, биз рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирмани назарда тутамиз.
Демак, рақобатлашган бозорда товар нархи бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланади ва унга сотувчи ҳам харидор ҳам таъсир қила олмайди:
. (1)
Рақобатлашган бозорда ҳар бир алоҳида сотувчи томонидан сотиладиган товарнинг бозорда сотиладиган умумий товар миқдоридаги улуши жуда оз бўлгани учун ҳам у товар нархини ўзгартира олмайди.
Мукаммал рақобатлашган бозорда сотувчилар ҳам харидорлар ҳам кўп.
Рақобатлашган бозорни таҳлил қилганимизда бозордаги товарларни бир хил деб, яъни уларнинг сифати бир хил деб қараймиз. (Амалда товарнинг сифатига қараб, уларнинг нархи ҳар хил бўлади, сифатли товарнинг нархи сифати пастроқ товарнинг нархига кўра юқори бўлади).
Рақобатлашган бозорда умумий даромад фирма томонидан маълум миқдордаги неъматни сотишдан олган даромадига тенг, яъни умумий даромад сотилган маҳсулот миқдорини унинг нархига кўпайтмасига тенг:
, (2)
бу ерда ёки - умумий даромад; - нарх; - сотилган неъмат миқдори.
Умуман олганда, даромад сотилган маҳсулот миқдорига боғлиқ бўлганлиги учун, у кўринишида ёзилади.

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling