Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Суғд ѐзуви. Мил.авв. Ш-П асрларда оромий ѐзуви 
асосида шаклланган суғд ѐзуви ўлкамиз маданияти 
тарихида мухим рол ўйнади. Бу ѐзув ижтимоий ва 
маданий ҳаѐтнинг барча соҳасида кенг қўлланган. 
Суғд тили ва ѐзуви Суғдиѐна ҳудудларидан ташқари, 
Фарғона водийсида, Тошкент воҳасида ва Еттисувда 
кенг ѐйилган. Эрамиз бошларидан то XI асрнинг
191


биринчи чорагига қадар ѐзилган кўплаб ноѐб ѐзма 
ѐдгорликлар Суғд ѐзуви орқали бизгача етиб келган. 
Улар орасида нумизматика материаллари (танга ѐзув-
лари), металл, сопол, ѐғоч, чарм, қоғоз ва бошқа буюм-
ларга битилган матнлар, шахсий мактублар, хўжалик 
ва молия хисоботи ҳамда ҳуқуқий ва дипломатик ҳуж-
жатлар, никоҳ гувоҳномалари, айғоқчилик мактублари, 
диний, ахлоқий-фалсафий матн парчалари бор.
Суғд ѐзуви 22 та ҳарф-белгидан иборат. У ўз та-
раққиѐтида бир неча босқични бошдан кечирган. 
Унинг илк босқичи юнон-бақтрия тангаларига тақ-лид 
қилиб 
чиқарилган 
суғд 
тангаларида 
учрайди. 
Шунингдек, суғд ѐзуви намуналари Афросиѐбдан то-
пилган милодий 1-Ш асрларга тегишли сопол парчала-
рида ва терракота хайкалчаларда учрайди. Милодий 
II асрда Суғдда кумуш тангалар зарб этила бошлай-ди. 
Бу тангалар милодий У-У1 асрларда пойтахти Кеш 
шаҳри бўлган Суғд конфедератив давлати ташкил 
топгунга қадар давом этади. VII аср ўрталаридан Суғд 
конфедерациясининг пойтахти Самарқандга кўчган-
дан кейин суғд ѐзуви янада такомиллашади, муайян 
орфографик меъѐрлар вужудга келади.
Суғдда кумуш тангалар зарб этилиб, бозорга чиқ-
қач, суғд савдогарларининг иши юришиб, савдо кар-
вонлари Шарқнинг узоқ ўлкаларига кириб боради. 
Жануби-шарқий Ўролортида, Енисей ҳавзаларида, 
Жанубий Сибир ва Ангара дарѐси ҳавзаларида, ши-
молий Хитой ва Монголияда суғд савдо фактория-
лари (савдо карвон саройлари) ва қишлоқлари пайдо 
бўлади. Суғд савдогарлари узоқ ўлкаларга ҳам кириб 
борганлар. Улар билан бирга, ўша жойга суғд ѐзуви 
ҳам кириб борган. Фикримизнинг далили сифатида 
1889 йилда Мўтулистонда топилган суғд ѐзувини кўр-
сатиш мумкин. Мўғулистонда XI асрда ҳукмронлик 
қилган уйғур хоқони шарафига қабр устидаги пли-
тадаги ѐзув суғд ѐзуви ѐдгорлиги эди.
Қадимда йирик халқаро савдо пунктларидан бири 
шимоли-ғарбий Хитой шаҳри Дунхуанда бўлиб, 
айнан мана шу шахарда 3 минг самарқандлик савдо 
ахли жойлашган Самарқанд маҳалласи ташкил топ-
ган. Дунхуан савдо факторияси савдогарлари она 
шаҳри Самарқанд билан узвий алоқада бўлиб, Са-
192


марқандга карвон орқали хатлар юбориб туришган. 
Ана шундай хатлардан 9 таси эгасига етиб бормай, 
Дунхуан почта минорасида қолиб кетган. У хатлар 
милодий 313-317 йилларда ѐзилган бўлиб, ўтган аср-
нинг бошларида инглиз археологлари уни топиб ўр-
ганганлар. Суғд тилида ѐзилган бу хатлар тарихда 
"Қадимги суғд мактублари" номи билан машҳур.
Ана шундай ѐдгорликларнинг катта гурухи 1933 
йилда Хайробод қишлоғи яқинида Муғқалъа қасри 
харобаларидан топилган суғд ҳужжатларидир. Муғ-
қаланинг Суғд архиви деб юритилган бу ҳужжатлар 
мажмуаси VIII асрнинг иккинчи ўн йиллиги (712-722) 
га оид 89 та ҳужжат бўлиб, улардан 74 таси суғд ти-
лида (шундан 29 таси терига, 22 таси қоғозга, 23 та-си 
ѐғочга), қолганлари араб тилида ѐзилган. Давлат 
ҳужжатларини Суғд подшосига тобе Панч (Панжи-
кент) ҳокимлиги саройидан Муғқалъа қасрига бориб 
қолишининг боиси шундаки, араблар босқини дав-
рида Панжикент ҳокими Деваштич араб истилочи-
ларига қарши Суғд-Чоч-Фарғона-Турк ҳарбий итти-
фоқини тузиш мақсадида, бу ўлка ва мамлакат бош-
лиқлари билан дипломатик ѐзишмалар олиб боради. 
Самарқанд ихшиди (подшоси) Тархуннинг қатьият-
сизлигидан норози бўлиб, ўзини Самарқанд тахти 
даъвогари деб эълон қилади ва арабларга қаршилик 
кўрсатишни бошлаб юборади. Аммо араблар кучли 
келиб, Деваштич қўшинлари бир неча зарбалардан 
сўнг тоғ томон чекинадилар ва тоғдаги Муғқалъага 
оила ва барча яқинлари билан жойлашиб оладилар. 
Деваштич Муғқалъага чекинганда сарой архивини 
ҳам бирга олиб кетган.
Араб қўшинлари мудофаачиларни у ерда ҳам тинч 
қўймади. 722 йилда икки орада қаттиқ жанглар бўлган, 
қалъа эса вайрон қилинган. Араб лашкарбошилари 
Деваштични Хуросондаги халифалик ноиби ҳукмига 
юборади. Деваштич Хуросон ноиби қўйган шартларни 
қабул қилгач, уни Суғдга гўѐ қайтариб юборади. Аммо 
хуфя буйруқ асосида у Рабинжон (Каттақўрғон шаҳри 
яқинидаги илк ўрта асрлар шахар харобаси) зардуш-
тийлар қабристонида оѐқ-қўлларини ѐғочга михлаш 
орқали қатл этилади.
Муғқалъада қолиб кетган Суғд архиви роса 1210 
йил ўтгач, 1932-33 йилларда топилди. Олимлар 
Муғқалъа
13 - 74
193


хужжатларини ўрганиб, бир неча туркумларга ажрат-
ганлар. Ана шу тадқиқотларга кўра, а-14 ҳужжат Суғд 
элчиси Фатуфарннинг Чочдан жўнатган мактуби бўлса, 
В-8 ер харид қилиш ҳақидаги суғдча ҳужжат, В-4 
тегирмон ижараси ҳақидаги ҳужжат, 
ПОУ

—суғдча 
никоҳ гувоҳномаси, 
ПОУ
.4
— куѐвнинг келин томон 
олди-даги 
мажбуриятлари, 
А-9 
—қўшни 
ҳокимликлардаги ахвол тўғрисида Деваштичга унинг 
айғоқчиси ѐзган мактуб ва бошқалар.
Суғд тили ва ѐзуви ҳақидаги яна бир ҳужжат Аф-
росиѐбдан, Самарқанд ихшиди Вархуман саройи 
деворидан топилган. Вархуман 651 йилда ҳокимият 
тепасига келиши шарафига шоҳона сарой қурдир-ган. 
Сарой қалин пахсадан қурилган монументал (11x11 м.) 
бино бўлиб, унинг деворлари ранг-баранг суратлар 
билан безатилган эди. Сарой деворининг бир 
томонида (жанубий деворида) Чағониѐн мамла-
катидан Самарқандга ташриф буюрган элчи карвони 
чизилган бўлса, иккинчи деворида (шимолий девори-
да) Шарқдан (эҳтимол Хитойдандир) денгизда елкан-
ли улкан кемада сузиб келаѐтган элчилар тасвирлан-
ган. Учинчи девор (шарқий деворида) ўртасида эшик 
бўлиб, унинг ўнг томонида муқаддас Варукаша денги-
зида болаларининг сузаѐтганлигини тиззасидан сувга 
кириб, томоша қилаѐтган гўзал аѐллар, сузиб юрган 
балиқ ва тошбақалар, эшикнинг чап томонида эса 
от устида чавгон ўйнаѐтган эркаклар тасвирланган.
Яна бир деворда (ғарбий деворда) 3 ярусда сурат-
лар бор, суратларнинг юқори яруси тўлиқ сақлан-
маган. Иккинчи ярусда подшо Вархуман тахтира-
вонда ўз аъѐнлари, унга тобе ихридликларнинг ҳо-
кимлари билан (улар 11 ҳокимлик бошликдари бўлса 
керак, чунки тахтиравон яқинида 11 та байроқ 
ҳилпираб турибди) мезбон элчиларни кутмоқда. Са-
ройнинг иккинчи қаватига қўлларида қимматбаҳо 
совғалари билан пиллапоядан юқорига кўтарилаѐт-
ган элчилар тасвири туширилган. Биринчи ярусда 
(қаватда) қабулга навбат кутаѐтганлар қаторида, бир 
чеккада, узун халат кийган мусаввир сурати ҳам бор. 
Унинг халати этагига 11 қаторли суғдча хат битилган. 
Хатда Самарқандга келган элчилар ҳақида маълу-
мотлар бор. Элчиларнинг Чағониѐн ва Чочдан келга-
194


ни аниқ. Чунки хатда улар ѐзилган. Хатнинг бузилган, 
уқаланиб кетган жойларида яна нималардир ѐзцл-
ган. Хатда Самарқанд Смараканса талаффузида бе-
рилибди. Самарқанднинг шундай талаффуздаги номи 
Дунхуан мактубларида ва Муғқала ҳужжатларцда ҳам 
бор. Демак, суғдийлар ўз тилларида Самарқанд-ни 
"Смараканса" деб атаган эканлар.
XX асрнинг 70 йилларида милодий IV асрга тегцш-
ли ѐғочга битилган суғдча ҳужжат Афросиѐбддн 
топилган. Суғдшунос М.Исҳоқовнинг хабар бершц
и
-
ча, бу хат Самарқандлик бир савдогарнинг ўз ҳамқас-
бига қарзга берган пулига тилхат экан. Хат мазмуни ва 
қарз шартларининг тахлилига кўра, қарз олувчи қарз 
берувчига судхўрлик шартлари қўймай, қайта-риш 
муддати келганда, қарзга олган пул қимм^ти 
баробарида қарзни қайтариши қайд қилинган. Бунинг 
учун қарз берувчи қарз олувчи билан бозор
га 
бориб, 
берилаѐтган пулга қанча сўйишга тайѐр Пав-вос 
келишини аниқлаганлар. Қайтариш вақтида Ҳам худди 
шундай қилиниб, қарз қайтарилган. Ушбу тил-хат ана 
шу ҳақда бўлган.
Суғд ѐзуви кўп соҳаларга кириб борган. Масал
ан

Паҳлавон Рустам тўғрисидаги халқ достонида "Кали-
ла ва Димна" тўғрисидаги икки парча суғдча б^ѐн 
қилинган, У1И-1Х асрларга доир диний мазмунддги 
бир неча будда, христиан, манихей матнлари, будд
а 
илоҳияти, будда адабиѐти асарларини ўз ичига одган 
бир гурух ^ужжатлар суғд тилида, суғд ѐзувида би-
тилган. Хуллос, юқорида қайд қилинган ѐзув намуна-
ларида, уларнинг деярли барчаси суғд ѐзуви парчала-
ридан иборат бўлишига қарамай, Урта Осиѐ халқла-ри, 
жумладан ўзбек халқининг қадимги тарихи ва 
маданияти ҳақида қимматли ва ноѐб маълумотдар 
беради. Шунингдек, уларнинг илмий тахлили ^со-
сида ўзбек этногенези ва этник тарихини ўргациш 
учун ҳам тегишли маълумотлар олиш мумкин.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling