Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
"Номаълум ѐзув". Бу ѐзувга тегишли дастлабки
маълумот 1954 йилда француз археологи АМарик то- монидан бир идиш парчасидаги ѐзув тадқиқидан бош- ланди. Бу биринчи "номаълум ѐзув" намунаси эди. 1966 йилда Г.А.Пугаченкова ҳам Холчаѐндан "номаълум ѐзув" лавҳасини топади. Бу ѐзув ҳам ўқилмай номаъ-лумлигича қолди. 1967 йилда Дашти Навур (Афғонис-тон)да қояга ѐзилган шундай ѐзув намунаси топилади. У эрамизнинг I асрига тегишли бўлиб, у уч тилда, яъни кхарошта, юнонча графика асосидаги боҳтарийча ва номаълум тилда ѐзилган эди. 1 Омонжулов А.С. Докторлик дисс. 1962, стр. 61-65. 196 Машхур тилшунос олим Ж.Фюсман бу хат ўнг томондан чап томонга қараб ѐзилишини, Сурх-Котал ва Холчаѐн ѐзувлари билан бир эканлигини исбот- лайди. 1972 йилда археолог К.Акишев машхур «Ис- сиқ» қўрғонидан кумуш косага ѐзилган, мил.авв. 1У-Ш асрга тегишли ѐзувни топади, тилшунослар эса уни "номаълум ѐзув" сирасига қўшадилар. Уни ўқиш-да мутахассислар орасида ҳар хиллик бўлса-да, "Ис-сиқ" қўрғони тарихи мил.авв. III асрдан кам эмаслиги масаласида мутахассислар орасида иккиланиш йўқ. "Иссиқ" ѐзуви "номаълум ѐзув" тарқалган тарихий- маданий минтақалар географиясига ҳам аниқлик киритди. Бу ѐзув намуналари жанубий Ўзбекистон- нинг Хотинработ, Қоратепа, Фаѐзтепа, Тўққизтепа, Кампиртепа, Шимолий Афғонистоннинг Ойхонум ѐдгорлигидан ҳам топилган. "Иссиқ" ѐзуви ("номаъ- лум ѐзув") ѐдгорликларини академик Э.В.Ртвеладзе Юечжи қабилалари билан боғлайди. В.А.Ливҳиц эса, у сакларга тегишли, дейди. Шу билан бирга, «Иссиқ» ѐзуви кушон империяси ѐзув тизимининг расмий шаклларидан бири, деган хулосага келади. Кейинги йилларда тадқиқотчилар бу ѐзув энг қадимги туркий ѐзув бўлиши керак, деган фаразларни ўртага ташла- моқдалар. Масалан А.С.Омонжўлов "Иссиқ" ѐзуви туркий ѐзув эканлигига шубҳа қилмайди. Биз ҳам шу фикрдамиз. Э.В.Ртвеладзе "номаълум ѐзув" тилини аниқлаш муайян этнос ѐзув атрибутикасига узил-кесил тузатишлар киритади. Ҳарҳолда, "номаъ- лум ѐзув"нинг тарқалиш географияси ҳам унинг юечжи қабилаларига мансублигига шубҳа уйғотмай- ди, дейди. Дарҳақиқат, бу ѐзув Ўрта Осиѐнинг жануби- шарқий қисми ва Афғонистоннинг шимоли-ғарбида шаклланган кўринади. Ёзув ѐдгорликларининг тарқа- лиш минтақаси "Иссиқ" қўрғони райони ва Еттисув- дан жанубда то Ҳиндикушгача, шарқда шимолий Афғонистондан ғарбда шарқий Туркманистонгача ѐйилган. Фаолият доираси эса мил.авв. III асрдан милодий VIII асргача бўлган даврни ўз ичига олади. 197 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling