Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

14 - 
74
209


номини олган. Демак, "орий" термини дастлаб ижти-
моий маънода қўлланган, кейинроқ эса улар махаллий 
ахоли билан қоришиб кетгач, бу сўз янги этник маъно 
ва мазмун касб этди, улардан сон жиҳатидан бир неча 
марта кўп бўлган Эроннинг маҳаллий аҳолиси тил 
мухити таъсирида секин-аста ўз туркий тилларини 
йўқотиб, эронийлашиб кетадилар.
Тарихий тилшуносликка кўра, қадимда Ўрта Шарқ 
минтақасида орийларнинг бу заминда пайдо 
бўлгунларига қадар, хуррит ва элам тилларида сўзла-
шувчи жамоалари каби, қадимги форс—дарий тили 
ҳам мавжуд бўлиши керак. У Эроннинг жануби-
ғарбидаги форсий жамоаларининг она тили бўлган. 
Чорвадор орийлар дастлаб шу заминда макон топгач, 
улар махаллий форс жамоалари устидан ўз сиѐсий 
ҳокимиятини ўрнатадилар. Бу ҳокимият кадхудот 
Ахамоний авлоди Чишпиш давридан бошлаб нафақат 
иқтисодий, балки сиѐсий-маъмурий бошқарув тизи-
ми таркиб топишига олиб келган, яъни жанубий Эрон 
доирасида махаллий ҳокимлик Парсда шаклланади. 
Ахамоний Кир II ва Доруш I даврида бу подшолик 
империя даражасига кўтарилди. Форс тилининг давлат 
тили сифатида мавқеи ва ѐйилиш доираси кенгайди.
Шундай қилиб, мил.авв. II минг йилликнинг ик-
кинчи ярми ва I минг йилликнинг бошларида юз 
берган тарихий жараѐнларнинг мантиқий хулосаси 
шуки, аха-монийларнинг келиб чиқиши бу заминга 
Евроосиѐ чўл-ларидан кириб келган туркийзабон 
орийлар билан боғ-лиқ. Улар кўп ўтмай маҳаллий 
ахоли тил мухити ва маданий-хўжалик таъсирида 
эронийлашадилар. Шу-нинг учун ҳам Кир II ва Доро I 
қоятошларга битилган китобаларида ўзларининг 
"ҳақиқий орий" эканлик-ларини алоҳида таъкидлаб 
кўрсатадилар. 
Нафақат 
улар, 
ҳатто 
Кушон 
подшоларининг (масалан, "Рабатак" битиги) асли зоти 
орий, яъни туркий эканлигига ишора қилинади. Парс 
подшолари ўзларининг келиб чиқи-шини баѐн 
қилганда, улар ахамонийлар уруғидан, Парс қабиласи 
(ѐки қабила итгафоқи)дан эканлиги ва таг томири 
орийларга бориб тақалишини алоҳида қайд этадилар
1
.
Дьяконов М. М. Очерки истории древнего Ирана. Москва-1961. стр.67.
210


Юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалардан ке-
либ чиқиб айтиш мумкинки, туркий халқларнинг илк 
ватани, азалий юрти буюк турк чўли бўлган. Ҳозирги 
тасаввурларда бу қадимги туркий қабила ва элатлар 
ватани адабиѐтларда Евроосиѐ чўллари деб номла-
нади. Унинг ҳудудий доираси жуда кенг —ғарбда Қо-
раденгизнинг шимоли-шарқий соҳилларидан Шарқда 
то жанубий Байкалгача чўзилган чўл ва дашт минта-
қаларидан иборат. Унинг шимолий чегараси Ўрол 
дарѐси ва ундан ҳам шимолроққа, қалин рус ўрмон-
ларигача бориб тақалади. Ўрол тоғи қадимдан то сўнг-
ги ўрта асрларгача славянлар билан туркий қабила-
ларнинг худудий чегараси бўлган. Жануби-шарқда 
шимолий Хитой, жануби-ғарбда Ўрта Осиѐ ҳудудла-ри 
билан чегарадош бўлган. Антик давр юнон муал-
лифлари Сирдарѐнинг қуйи оқими эронзабон суғдий-
лар билан туркий тилли қабилалар чегара районлари 
бўлганлигини алоҳида таъкидлайдилар.Туркийзабон 
қабилаларнинг Ўрта Осиѐга илк бор кириб келиши 
бронза даврига бориб тақалади
1
. Айнан мана шу 
даврдан бошлаб ўзбек халқи этногенези бошланади
2

Бу ҳақда ушбу асарнинг 13-бобида тўлиқроқ маълу-
мот берилади.
Орийлар масаласида қуйидаги хулосага келиш 
мумкин: улар Евроосиѐ чўл ва дашт минтақалари 
чорвадор қабилаларининг иқтисодий юксалишидаги 
кўчманчилик ҳаѐт босқичининг ижтимоий махсули
уларнинг ташаббускор ва тадбиркор жанговар қат-
лами, тутилиб келаѐтган дастлабки синфий жамият-
нинг аслзодалар табақасидир. Тарихий тилшунослик 
ва археологик тадқиқотларга кўра, улар келиб чиқи-
ши жиҳатдан эроний тил соҳиблари бўлмай, балки 
туркийда сўзлашганлар. Буни қадимги Хитой кичик 
подшоликлари "ши"ларининг йилномалари таҳлили 
ҳам тасдиқлайди. Улар мил.авв. II минг йилликнинг 
ўрталаридан ҳаѐт тақозосига кўра, жанубий ўлкалар-

Асқаров А. Мустақиллик йилларида тарих, археология ва этнология. 
"Ўзбекистонда ижтимоий фанлар" журнали, №6, Тошкент-1996, 71 бет.

Асқаров А. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихининг баъзи бир 
назарий ва илмий-методологик масалалари. «Ўзбек халқининг келиб 
чиқиши: илмий-методологик ѐндашувлар, этногенетик ва этник
тарих». Республика семинари материаллари. Тошкент-2004, 9 бет.
211 .


га, айниқса Ўрта Осиѐ минтақаларига оммавий ра-
вишда кириб келганликлари археологик материал-
ларда ҳам кузатилади. Улар кенг кўламда тарқалган ва 
доимий кириб келиб ўрнашиб қолган ҳудудларда 
(жанубий Туронда) илк ўрта асрларга келиб турк-
суғдий ижтимоий этномаданий майдон таркиб топди. 
Оқибат-натижада, бу тарихий майдон доирасида 
ўзбек ва тожик халқлари шаклланди. Эрон, Афғонис-
тон, Покистон ва Шимолий Ҳиндистон ҳудудларига 
орийларнинг кириб бориши археологик материал-
ларда яхши кузатилмаса-да, баъзи бир олимлар 
(С.П.Толстов, М.А.Итина) Ҳинд водийси тамаддуни-
нинг ҳалокатини орийларнинг ҳужуми билан асос-
лашга уринадилар. Бошқа гурух олимлар эса (Г.М.Бон-
гард-Левин, Г.Ф.Ильин) хараппа тамаддуни ҳалокати 
билан орийларнинг Ҳинд водийсига кириб келиши бир 
вақтга тўғри келмаслигини таъкидлайдилар.
Бизнингча, мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи 
ярми давомида орийларнинг бир бўлаги Эрон, Афғо-
нистон ва Шимолий Ҳиндистон худудларига кириб 
борган. Буни қадимги ѐзма манбалар — Ригведа ва 
"Авесто" ҳам тасдиқлайди. Аммо орийлар Ҳиндистон, 
шарқий Хуросон ва Эрон маҳаллий аҳолисининг ти-
лини ўзгартириб юбора олмаган. Аксинча, жануби-
ғарбий Эрон —Парсда қадимги форс-дарий тили 
орийларнинг маҳаллий жамоалар устидан ўрнатган 
ҳукмронлик сиѐсати туфайли янада ўсиб-ривож-
ланиб борган ва кейинги тарихий жараѐнлар унинг 
географик доираси кенгайишига имкон яратган. Де-
мак, Эронга эроний тил ташқаридан кириб келмаган, 
аксинча ўзга юртларнинг истилочилари тили махал-
лий аҳоли тили томонидан ютиб юборилди — ассими-
ляция қилинган.
212



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling