Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


носабатлари, замонавий цивилизацион жамиятда


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

носабатлари, замонавий цивилизацион жамиятда 
миллий маданиятларнинг роли, уларни сақлаб қо-
лиш омиллари, этномиллий можаролар ва улар-
нинг пайдо бўлиш сабаблари ва мазкур воқеа-
ларда этник факторнинг ўрни" каби муаммолар 
мухим аҳамият касб этмоқда. Натижада, фаннинг 
тадқиқот объекти ва методлари ҳам ўзгара бошлади.
Тадқиқот объекти энди нафақат архаик халқлар 
ва уларнинг маданиятлари бўлиб қолди, балки замо-
навий индустрлашган халқлар ва уларнинг маданият-
лари ҳам тадқиқот объекти сифатида ўрганиладиган 
бўлди. Ҳозирги кунда кўпроқ этномиллий мадани-
ятларга катта эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбе-
кистонда ҳам, Марказий Осиѐнинг бошқа давлатла-
91


рида ҳам этногенез ва этник тарихни ўрганишда 
миллий этник хусусиятлар кўпроқ ҳисобга олиняпти. 
Шу боис, миллий маданиятлар ва тамаддунларнинг 
тарихий ранг-баранглиги, дунѐ халқлари тараққиѐ-
тида этник омилнинг ўрни ва роли, этнослараро ко-
муникация шакли ва турлари, миллий этник ўзликни 
англаш принциплари, анъанавий машғулот ва 
хўжалик-маданий типлари, моддий ва маънавий 
маданият, халқ байрамлари, удум ва маросимлар, 
ижтимоий муносабатлар, жамоа анъаналари ва ди-
ний қарашларга оид умумлашмалар ҳам этнос тад-
қиқот объектига айланди.
Этноснинг энг юқори босқичи, камолат чўққиси 
миллатдир. Миллат ҳам этнос каби халқ маъносини 
англатади. Аммо халқ миллат даражасига кўтарил-
ганда, унга қўйилган талаблар кўлами, ички мазмуни 
ва моҳияти жиҳатидан жамият олдида масъулияти 
юз карра, минг карра юқоридир. Бу ҳавда ушбу кўл-
ланманинг тегишли бобларида ўз тушунчамизни 
аниқ баѐн этамиз. Ҳозир эса унинг фанга кириб ке-лиш 
тарихи, таърифи, ҳар хил муаллифлар томони-дан 
берилган тавсифи ҳақида тўхташни жоиз топдик. 
Шундай қилиб, миллат термини қадимда ва ўрта 
асрларда асосан келиб чиқиши бир бўлган, иқти-
содий ва сиѐсий жиҳатдан умумийлик касб этган 
кишилар гуруҳига нисбатан ишлатилган. Бундай 
қараганда, миллат тушунчасига берилган изоҳ этнос 
тавсифидан фарқ қилмайди.
Миллат термини биринчи бор XVIII асрда буюк 
Франция инқилобидан кейин Ғарбий Европа халқ-лари 
тилларида маълум бир давлат фуқароларига 
нисбатан этник маънода қўллана бошланган. Кейин-
роқ, бу термин Шарқий Европа мамлакатларига ҳам 
этник маънода кириб келди. Миллат концепциясини 
фанга дастлаб француз этнологи Ренан олиб кирган. 
У ўрта асрлар Европасида миллий давлатчиликнинг 
пайдо бўлиш жараѐни билан боғлиқ ҳолда илк бора 
1877 йилда талқин қилган. Унинг фикрича, миллат 
маълум бир гурух кишиларининг биргаликда яшаш-
га, аждодлардан авлодларга ўтиб келаѐтган анъа-
наларни сақлаб қолишга бўлган ҳаракат ва умумий 
мақсад йўлида бирлашишга айтилади. Ренандан сўнг
92


миллат тушунчаси масаласида қатор назарий-
методологик қарашлар пайдо бўлган, аммо уларнинг 
биронтаси ҳам мукаммал назария сифатида шакллан-
маган ва умум эътироф этилмаган.
Совет даврида миллат атамасига ривожланган 
синфийликка хос этнос типи деб таъриф берилган. 
Аммо масалага жиддийроқ ѐндашилса, юқорида таъ-
кидлаганимиздек, этнос миллат даражасига ўсиб 
чиққанда, унинг олдидаги масъулият юз ва минг кар-
ра ошади. Миллат иборасининг пайдо бўлиши капи-
талистик ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши билан 
боғлиқ иқтисодий-хўжалик ва бошқа алоқаларнинг 
ривожланиши, она тилида эркин ижод қилиш, мил-лий 
этниклик ҳиссининг кучайиши, миллий давлат-
чиликни қуриш ҳаракатининг авж олиши билан боғ-
лиқдир. Ўрта Осиѐ шароитида бу этномаданий жара-
ѐнлар XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг биринчи 
чорагида етилди.
Ҳозирги кунда миллат ибораси Ғарбий Европа 
тилларида "бир давлат фуқаролари жамоаси" маз-
мунини англатувчи сиѐсий маънода қўлланади. Этно-
логларнинг таъкидлашларича, сўнгги ўн йилликларда 
миллат ибораси билан боғлиқ анъанавий қарашлар 
қаттиқ танқид қилина бошланди. Айниқса бу борада 
Миклухо-Маклай номидаги Этнология ва антропо-
логия институти, унинг директори В.А.Тйшковнинг 
тадқиқотлари киши эътиборини ўзига тортади. Кон-
структивизм тарафдорларидан бири бўлган антро-
полог В.А.Тишков этнос билан боғлиқ тарихий-
ижтимоий воқеликни инсоният тасаввури натижаси 
тарзида таҳлил этади ва этносни совет назариячи-
лари томонидан яратилган сунъий ижтимоий тузилма 
деб танқид қилади. Унингча, аслида ушбу "ақлий 
тузилма" ўрнида жамият ва маданиятда объектив 
мавжуд ҳамда ўзаро фарқли кўринишлардан иборат 
бўлган ўз-ўзини бошқарув континуми ва структура-
вийликка ҳаракат қилувчи мозаик, лекин ўзига хос 
маданий хилма-хиллик мавжуд, дейди.
Шунингдек, В.АТишков бугунги кунда долзарб 
бўлиб турган терроризм, экстремизм, миллатчилик, 
сепаратизм, диаспоралар, камсонли миллий гурухлар 
каби тушунчаларни "ижтимоий антропология"
93


нуқтаи назаридан таҳлил қилади. Унинг фикрича, 
турли-туман маҳаллий қарама-қаршиликлар тарихий 
ва этник муаммолардан эмас, балки "замонавий 
муаммоларга оид ижтимоий макондаги замонавий 
иштирокчиларнинг замонавий ихтилофлари"дан пай-
до бўлади ва ўз навбатида бу вазиятда миллий адоват 
ва агрессия сунъий тарзда атайлаб авж олдирилади
1

Аммо В.А.Тишков этнос назариясини «тафтиш» қи-
лиш асносида мантиққа зид хулосаларга ҳам келади. 
Жумладан, унингча, миллат тасаввурдаги тузилма 
бўлиб, жамоавий ҳаракатларга асос бўлади ва қатьий 
воқеликка айланади
2
.
Этнос билан боғлиқ янги замоннинг назарий 
қарашлардан яна бири — этниклик туигунчасидир. Бу 
атама ўтган асрнинг 60-йилларида этнос муаммолари 
мажмуасига Ғарбий Европа этнологиясида этноснинг 
ҳосиласи сифатида инглизча «еШшсНу" сўзи орқали 
пайдо бўлди. Ғарбий Европа этнологлари тасаввурига 
кўра, бу тушунча асосида, биринчи навбатда, поли-
этник характердаги этнос муаммолари ѐки минта-
қавий этнослараро муносабатлардаги зиддиятли 
ҳолатларни ўрганиш кўзда тутилади. Унинг туб мо-
ҳиятига тўхталиб ўтирмаймиз. Ғарб олимларининг 
расмий тасаввурига кўра, этниклик — этник гурух-
ларнинг маданий хусусиятлари йиғиндисидан ибо-
рат. Собиқ Совет фанида бу соҳани ривожланишига 
йўл қўйилмади. Аммо СССР парчаланиб, унинг ўр-
нида мустақил давлатлар таркиб топгач, миллий 
ғояларнинг шаклланиш жараѐнлари кечаѐтган кезда, 
плюрализм шабадалари этникликни Россия этно-
графия фанига ҳам олиб кирди. Бу йўналишнинг 
ташаббускорлари Россия ФА Этнология ва антропо-
логия институтининг директори, антрополог В.А.Тиш-
ков ва С.Н.Абашинлардир. Бу соҳанинг тадқиқот 
объекти полиэтник характердаги ҳозирги замон жа-
миятларининг муаммолари, биринчи навбатда, кенг 
доирадаги ижтимоий-маданий мухитнинг бир қисми 
бўлган этник гурухнинг муайян этнос таркибидаги 
бошқа этник гурухлар билан зиддиятли ҳолатда бўл-
ган томонлари, маданий хусусиятларидаги фарқ-ларни 
ўрганишга қаратилган.

Тишков В.А Реквием по этносу, С. 31.

Тишков В.А. Ўша асар.
94


Аммо В.АТишков этниклик муаммосини «анъанавий 
маданий типлар» таснифи тарзида тахлил қилинишига 
кескин қарши чиқади ва этникликни «маданий гибрид-
лик» тарзида талқин қилади. Унинг фикрича, муаммо-
нинг бундай тарзда ҳал қилиниши "инсонни 
этникликда эмас, балки инсондаги этникликни тадқиқ 
қилиш" им-конини беради
1
. Этниклик йўналишидаги 
изланишларда В.АТишков ва унинг издошлари 
(конструктивистлар) фикрича, этникликда уруғ-
аймоқчилик ва бошқа объектив мезонлардан кўра, 
маданий муносабатлар катта рол ўйнайди. Умуман 
олганда, этниклик бу — муайян этник гурухга 
тегишли маданий хусусиятлар мажмуаси, яъни ундаги 
маданий 
фарқлар 
ижтимоий 
уюшмасининг 
шаклидир
2
. Конструктивистик қараш тарафдорлари 
орасида "этникликнинг юзага келишида аввало "биз ва 
улар" деган ўзига хос иккилик муносабати бўлиши 
лозим, дейишади. Агар бундай муносабат бўлмаса 
этниклик ҳам бўлмайди"
3
.
XX асрнинг охирги чорагида Ғарб дунѐсида этнос 
ва этниклик муаммолари доирасида этник феномен-
ни англаш нуқтаи назаридан этнологлар, ижтимоий 
ва маданий антропологлар, социолог ва психологлар 
ҳамда тарихчилар орасида икки хил методологик 
мактаб пайдо бўлди. Булар бир-бирларига қарама-
қарши — примордиалистик ва конструктивистик 
оқимлар бўлиб, улар ўртасида баҳслар ҳозиргача 
кескин давом этиб келади.
Примордиализм (инглизча рптогсИа1-бошланғич, 
дастлабки, азалий, деган маънода) йўналишининг 
намояндалари (К.Гирц, Р.Гамбино, У.Конноро, 
Ю.В.Бромлей, Э.Стуард ва бошқалар) этнос ѐки этник-
лик табиатда ѐки жамиятда объектив асосга эга аниқ 
феномендир, дейдилар. Совет даврида яратилган этнос 
назариясига (примордиализм йўналишидаги) И.Ста-
линнинг 1913 йилда "мР1ллат (этник контекстда 
талқин қилинган—АА.) кишиларнинг тарихан таркиб 
топган гурухи бўлиб, у маданиятлар умумийлиги 
асосида намоян бўладиган умумий тил, худуд, 
иқтисодий ҳаѐт

Тишков В.А. Этнология и политика. Москва—2001. С. 233.

Тишков В.А. О феномене этничности. ЭО. № 3. стр.6. Москва-1997.

Скворцов Н.Г. Про&вма этничности в социальнсй антропологии. СПб., 1997, 
стр. 61.
95


ва рухий жамланма асосида пайдо бўлади" деган таъ-
рифи асос бўлган. Этносга шунга яқин таърифни, 
юқорида таъкидлаганимиздек, 1923 йилда рус 
эмигранги С.М.Широкогоров ҳам берган эди. 
И.Сталин ва С.Широ-когоровларнинг этносга берган 
таърифлари 
собиқ 
Совет 
этнос 
назариячилари 
(П.Книшев, С.Токарев, Н.Чебок-саров, В.Козлов, 
Ю.Бромлей) тадқиқотларида такомил-лаштирилди ва 
ривожлантирилди. 
Айниқса, 
бу 
масалада 
Ю.В.Бромлейнинг хизматлари катта. Айнан у этнос 
назариясини материалистик асосдаги яхлит бир тизимли 
концепция даражасига кўтарди. Марказ назариячила-
рининг қарашларида миллий автохтонизм назария-
сининг асослари яратилган бўлса-да, қизил империя 
таркибидаги элат ва миллатларга хос этногенетик 
хусусиятларга етарли даражада эътибор берилмаган. 
Бу ҳақад ҳақ гапни академик К.Шониѐзов ўз асар ва 
мақолаларида алоҳида таъкидлайди
1
.
Одатда, конструктивистлар ўз назарий-методологик 
қарашларига тўғри келмаган, ѐки уларга қарама-қарши 
мулоҳаза юритган ҳар қандай қарашни примор-
диализмга киритадилар ва ўз қарашларини замонавий 
фан инъикоси сифатида талқин қиладилар, примор-
диалистик қарашни эса "илмий хатоликлар мажмуа-
си" деб хисоблайдилар. Аслида шундайми? Бу борада 
академик С.Е.Рибаков икки оқимга бадиий таъриф 
бериб, "тарихий примордиализм дарахтнинг йирик 
шохларига, конструктивизм эса дарахтнинг алоҳида 
якка шохига ўхшайди"
2
, деб ҳақ гапни гапирган.
Конструктивизм бу — этниклик муаммосини изоҳ-
лашда сиѐсатчи олимлар ва ѐзувчилар томонидан эт-
ник ҳиссиѐт ва унинг асосида онгли тарзда яратилган 
тасаввур ҳамда доктриналарнинг мужассамидан 
иборат. Конструктивизм тарафдорлари ўзликни анг-
лаш ва тилни мухим рамзий символ, деб билади ва 
улар асосида этник ранг-баранглик мавжуд, деб ҳи-
соблайдилар. Шу боис, улар этнос муаммоларини 
ўрганишда тил ва онг тизимига алоҳида эътибор 
берадилар. Бу Ғарб олимлари (Ж.Коморофф, М.Смит,

Шониѐзов К.Ўзбек халқининг шакллааиш жараѐни. Тошкент-2001. 
74-102 бетлар.

Рнбаков С.Е. Философия этноса. М., 2001, Стр.98.
96


Ф.Барт ва бошқалар)нинг қарашлари бўлиб, масалан, 
М.Смит этнологиянинг анъанавий қарашлари асосида 
ижтимоий тузилиш бевосита маданий фарқлардан 
келиб чиқади, деб ҳисобласа, Ф.Барт "маданий фарқ-
лар ижтимоий тузилма ва ўзаро ҳаракатлар натижа-
сидир", деб таъкидлайди. Ф.Барт этник ўзликни анг-
лаш этаикликнинг мухим аломатлари сирасига кирмай-
ди, этаик ўзликни англаш орқали шахс этник ролини 
намоян қилади ва маълум бир гурух аъзоси тарзида 
тасаввур қилади, дейди. Шунинг учун улар 
этникликни англашда этносга хос маданиятдан кўра, 
унинг хозирги даврдаги фарқли ва рухий чегарасига хос 
маданий тав-сифни ҳал қилувчи ахамият касб этади, 
деб 
ҳисоблай-дилар. 
Конструктивистик 
қараш 
тарафдорлари 
бўлган 
ғарблик 
ва 
россиялик 
тадқиқотчилар этнос ва мил-латнинг тарихийлик 
принциплари асосида пайдо бўли-шини инкор 
этадилар. Жумладан, замонавий этнослар (улар 
биринчи навбатда Ўрта Осиѐли этносларни кўзда 
тутади) узоқ муддатли ривожланиш натижаси эмас, 
балки Совет ҳокимияти сунъий равишда барпо этган 
этнослардир", 
деган 
ғайриилмий 
ғояни 
олға 
сурадилар. Бундай қарашлар конструктивистик 
қарашлар бўлиб, этнос ва миллатни биогеографик 
сфера ҳосиласи экан-лигини ҳамда узоқ давом этган ва 
бир неча этногенез босқичларини босиб ўтган реал 
борлиқ 
эканини 
инкор 
қиладилар. 
Уларнинг 
қарашларидаги этнос назария-сининг мазмун ва туб 
моҳияти шулардан иборат.
Шундай экан, этнос ва миллатга доир назарий 
ҳамда методологик ишланмаларда бугунги кундаги 
долзарб вазифа этнос муаммоси билан ботлнц маса-
лаларда, минтақа аҳолисининг тарихан таркиб топи-
шидаги узоқ давом этган этногенетик жараѐнларни 
илмий асосли ўрганиш, минтақа этнослари орасида 
қадимдан давом этиб келган анъанавий ҳамкорлик, 
ҳамжиҳатлик фазилатлари, улар ўртасидаги миллат-
лараро иқтисодий-сиѐсий ва маданий муносабатла-
рини ривожлантиришга, миллатлараро миллий-
этниклик ҳис-туйғуларини сақлаш ва ривожлан-
тиришга, ҳар бир халқнинг миллий менталитети, ор-
номуси, ахлоқ-одоб меѐрларини ҳурмат қилган ҳолда 
тадқиқ қилиш лозим. Олий ва ўрта махсус таълим 
тизими ўқув дастурларида, улар асосида олиб 
бориладиган ўқув машғулотларида бу масалалар ҳар 
бир мавзу баѐнининг мазмун-мақсадини ташкил 
этмоғи керак.
7-74
97



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling