Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

1
 
Ўша асар, 238 бет.
288


Осиѐ иқтисодиятининг барча соҳаларига кириб бор-
ди. Туркистонга Россиядан ташқари бошқа хорижий 
фирмалар ва уларнинг маблағлари кириб келди. Ма-
салан, "Зингер"фирмаси.
Ўлкани Россия билан боғлайдиган темир йўл ишга 
тушгач, рус ва чет эл капиталининг Туркистонга ки-
риб келиши янада жадаллашди. Ўлкада 1895-1914 
йиллар оралиғида 11 та уруғ заводи, ўнлаб кўн, ғишт, 
оҳак қиздириш, мис эритиш заводлари, жун ювиш 
цехлари, вино, пиво, фармацевтика, озиқ-овқат кор-
хоналари ишга туширилди. Биринчи жаҳон уруши 
арафасида Туркистонда дастлабки электр станция-
лар пайдо бўлди. Масалан, "Чимѐн" нефтни ҳайдаш 
заводи дизел электр станциясидан қувват оларди, 
Қовунчи қанд заводи ўз хусусий ГРСсига эга эди. 
Бироқ, бу завод ва фабрикаларда ишчиларнинг асо-
сини европаликлар ташкил этиб, маҳаллий аҳоли 
уларда жуда камчиликни ташкил этган. Улар асосан 
кон қазиш саноати ва темир йўл қурилишида ишла-
шар эди. Махаллий хотин-қиз ишчилар фақат пилла 
қуритиш, пилла толасини чувалаш, қурт уруғини олиш 
тармоқларида кўпчилик (56,5 фоиз)ни ташкил этган.
XX аср бошларига келганда, ўлка қишлоқ хўжали-
гида саноат учун пахта етиштириш бош масала бўлиб 
қолди: пахта майдонлари кенгайди, қанал ва ариқлар 
қурилишига эътибор кучайди, аввал деҳқон пахтани 
ўз хўжалиги эхтиѐжини қондириш учун экса, энди 
пахтани бозор учун экадиган бўлди. Туркистон деҳқон 
хўжалигининг бозор муносабатларига мослашиш 
суръатлари Ғарбга нисбатан жуда тез юз берди.
Савдо-саноат буржуазияси, молия банк олигар-
хияси ночор майда деҳқон хўжаликларига давлат 
томонидан енгил шартлар билан кредит берадиган 
ширкатларни ташкил этилишига эришди. Майда дех-
қон хўжаликлари 12 фоиз фойда тўлаш эвазига дав-лат 
ширкатларидан кредит олишлари мумкин эди. 
Кредит олиш шартларига кўра, кредит олувчи шахс-
лардан мулкини гаровга қўйиш талаб этилган. Аммо 
экин майдонлари чегарали бўлган майда деҳқон хў-
жаликлари ерларидан ажраб қолишдан қўрқиб, бун-
дай имкониятлардан фойдалана олмаганлар. Бунинг 
устига, мусулмон дунѐсида маълум миқдорда про-
19-74
289


цент тўлаш шарти билан кредит олиш ва бериш 
одати бўлмаган. Соддадил деҳқон хўжаликлари ғарб 
дунѐсидаги бу молиявий тартиб-қоидани эса тушун-
маганлар. Натижада, давлат кредит ширкатларидан 
асосан рус деҳқонлари ва ўзига тўқ маҳаллий мулк 
эгалари фойдаландилар. Маҳаллий майда деҳқон хў-
жаликлари билан давлат кредит ширкатлари ўрта-
сида судхўр воситачилар пайдо бўлиб, улар 10-12 фоиз 
атрофида фойда тўлаш шарти билан кредитга олган 
маблағни 40-60 фоизгача фойда олиш шарти билан 
ночор деҳқон хўжаликларига берарди. Ширкатлар 
фаолиятида қонунбузарликнинг олдини олиш ҳам 
қийин бўлган.
Давлат кредит ширкатлари нафақат деҳқон хўжа-
ликлари доирасида, балки улар шаҳар ҳунарманд-лари, 
извошчилар учун ҳам тузилган. Ширкатчилик 1910-
1917 йилларда аввалгиларига нисбатан 18 марта 
кўпайди, уларнинг аъзоларини сони 43 мартага, мо-
лиявий хиссаси 243 мартага ошган.
Шундай қилиб, XX аср бошларида хўжалик юри-
тишнинг кооператив шакли Туркистондаги иқтисо-
дий муносабатларнинг муҳим қисмига айланди. 
Майда деҳқон хўжалигининг анъанавий фаолияти 
са*^ланган ҳолда, бозор муносабатлари келтириб чи-
қарган муаммолар кооперация орқали ҳал қилинди. 
Бироқ, маҳаллий сармоя саноат махсулотлари ишлаб 
чиқаришда рус капитали томонидан сиқиб қўйилди. 
Пахта ва бошқа хомашѐлар етиштириш ва четга 
чиқаришда маҳаллий капиталнинг ўрни сезиларли 
эди. Мамлакат ичида чакана савдо қилиш жабҳаси 
тўла маҳаллий савдогарлар қўлида эди. Ўлка иқтисо-
дий ҳаѐти капиталистик муносабатларга кенг кўлам-да 
тортилди. 1917 йил феврал инқилоби арафасида 
ўлкада бу жараѐнларга тортилган миллий буржуазия 
синфи шаклланди. Россиядан келтирилаѐтган мол-
лар олдинги даврга нисбатан 8 мартага, ўлкадан Рос-
сияга чиқарилаѐтган товар 7 мартага ўсди.
Шундай қилиб, XIX асрнинг охири ва XX асрнинг 
бошларида Туркистон ўзаро савдо алоқаларига кенг 
жалб этилиб борди. Туркистонда ягона ички бозор-
нинг шаклланиши бошланди. Бироқ, Туркистон Рос-
сиянинг хомашѐ бозорига айланиб борди. Унинг хом-
ашѐ бойликлари кўп бўлишига қарамай, Россия
290


совдо-сотиқ буржуазияси Туркистонда маҳаллий тў-
қимачилик саноатининг ривожланишига тўсқинлик 
қилишда давом этди. Шунга қарамай, Туркистон 
феодал биқиқлик ва ғафлат уйқусидан уйғониб, ўл-
када маърифий, сиѐсий ва миллий тараққиѐтга инти-
лиш кайфияти бошланди. Миллий буржуазия ва 
унинг илғор зиѐлилар отряди — жадидлар тарих май-
донига чиқди. Улар Туркистондаги ижтимоий- иқти-
содий ўзгаришларнинг тепасида эди. Жадидлар кенг 
халқ оммаси маърифатли бўлмагунча жамият ҳаѐ-тида 
бирор ўзгариш қилиш мумкин эмаслигини даст-лаб 
тушуниб етган ижтимоий ҳаракатнинг тепасида турди 
ва бу ишларда намуна бўлиш миллатга хос фазилат 
деб билди. Шунинг учун улар жойларда мак-таблар 
очиш, унга кенг халқ оммасини тортиш зарур-лигини 
уқтирдилар.
Туркистонда янги усул (жадид) мактабларини таш-
кил этишда Россия мусулмон мактабларининг буюк 
ислоҳотчиси Исмоил Гаспиринский ғояси асос бўлди. 
У Боғчасаройда эски қироат ўқиш усулидан фарқ қи-
лувчи, дарсларни енгил ўзлаштириш усулида мактаб 
очиб, ўзи унда дарс берган, дарсликлар ѐзган. Унинг 
бу янги усул мактаби ва чоризмнинг мустамлакачилик 
сиѐсатини фош қилувчи асарлари Туркистон жадид-
лари дунѐқарашига ижобий таъсирини ўтказди, Тур-
кистонда хдм янги усул мактабларининг очилишига 
туртки бўлди.
XX аср бошида Мунавварқори Тошкентда ўз ҳов-
лисида мактаб очади. Унинг "Намуна" мактаби тур-
кистонликлар ичида машҳур бўлиб кетди. Янги усул 
мактаблари бутун Туркистон бўйлаб кенг ѐйилди. 
Бундан чоризм ташвишга тушади. Чунки унинг тала-
балари Чор Россияси мустамлакачилик сиѐсатини 
фош этувчи янги сиѐсий кучга айланмоқда эди. Янги 
усул мактабларида нафақат маърифатпарварлик 
ғоялари, балки туркий-исломий ҳуқуқий меросни 
миллат ичида кенг ѐйиш, ҳурфикрлилик, тараққиѐт ва 
миллий истиқлол ғоялари ҳам ўқитиларди. Жадид-лар 
мустамлакачилик заминини заифлаштирувчи куч 
сифатида XX аср бошида тарих саҳнасига чиқди.
Маърифий ва сиѐсий йўналишдаги бу ўзгаришлар 
Чор амалдорларини ташвишга солмай қўймас эди.
291


Мустамлакачиларга махаллий ахоли орасида ҳам 
ишонч-ли таянч керак эди. Жадид мактаблари 
қаторида маъмурият томонидан маҳаллий ѐшларни 
ўқишга тортган "рус-тузем" мактаблари ташкил 
этилди. Унинг номидан ҳам маълумки, "рус-тузем" 
мактабла-рида маҳаллий болалар рус болалари билан 
бирга, ара-лашиб ўқийдилар. Махаллий болалар икки 
соат аниқ фан асосларини рус болалари билан бирга 
ўқиса, қол-ган икки соатда ислом шариати ва Қуръону 
хадисдан руслардан алоҳида дарс оладилар. Шундай 
қилиб, махаллий ѐшлар ҳар икки мактабда ҳам дунѐ 
билан танишадилар, уларнинг сиѐсий онгги ўсиб 
боради.
XX аср бошида Европа тараққиѐтда анча илга-
рилаб кетган эди. Осиѐ эса, жумладан Туркистон 
илм-фан амалиѐти ва техника тараққиѐтида орқада 
қолиб кетганди. Бу ҳол илғор фикрловчи зиѐлилар ва 
маҳаллий буржуазияни ташвишга солмоқда эди. 
Жаҳолат уйқусидан уйғониш тарихий заруриятга 
айланган эди. Жадидчилик эса бу аҳволни тўтри ту-
шунувчи ва вазиятни тўғри таҳлил этувчи ижти-
моий-сиѐсий оқим, ҳаракат эди. Туркистонда жадид-
чиликнинг ривожланишида Туркиядаги ижтимоий-
сиѐсий ва маданий-мафкуравий ислоҳотларнинг таъ-
сири ҳам кучли бўлган. Жадидлар ўз ғояларини таш-
виқ қилиш, авом халқ оммасини кўзини очиш йўлида 
газета ва журналлар очдилар, босмахоналар ташкил 
қилдилар ("Садои Туркистон", "Садои Фарғона", "Ут-
ро Фергани", "Ферганская жизнь", "Туркестанский 
край", "Ҳуррият", "Ойина", "Ал ислоҳ", "Ал изоҳ" ва 
бошқалар.
Жадидларнинг фаолияти ўлкада ахолини миллий 
уйғонишга чорлаб, Чор Россияси мустамлакачи-
ларини ташвишга солиб қўйди. Чунки биринчи рус 
инқилобидан сўнг кўпгина халқлар, жумладан Тур-
кистон аҳолиси ўртасида ҳам сиѐсий ва маданий 
эркинликка эришиш умидлари пайдо бўлган эди. 
Аммо дастлаб жадидлар ғоявий қурол қилиб олган 
пантуркизм умумтурк оламини амалда бирлаштира 
олмаслиги аниқ бўлиб қолди. Сиѐсий курашлар риво-
жида анъанавий туркчилиқдан воз кечиб, туркий-
чилик (туркизм) ғоясини илгари сурувчи янги авлод 
майдонга чиқа бошлади. Бу янги авлод орасида Тур-
292


кистон халқларини сиѐсии, иқтисодий ва маданий 
бирдамлик асосида ривожлантиришга қаратилган бир 
қанча миллий давлатларни ташкил этиш ғояси пайдо 
бўлди. Бу ғоя тарафдорлари Туркистонни Тур-кия 
ҳимоясидаги 
қандайдир 
умумтурк 
давлатнинг 
таркибида эмас, балки туркий элатларнинг ўз тақди-
рини ўзи белгилаш асосида ташкил топган ҳудудий 
мухтор федерация тарзида кўрдилар.
Ўша кезларда бу таълимотга мутлақо зид бошқа 
таълимот ҳам бор эдики, унинг асосчиси атоқли сиѐ-
сий ва диний арбоб Жалолиддин Ал-Афғоний эди. 
Ал-Афғоний ва унинг сафдошлари 1888 йилда Россия 
мусулмонлари билан учрашувларида исломни ислоҳ 
қилиш, янгилаш ҳақида эмас, балки мусулмонлар-нинг 
фан ва техника ютуқларини эгаллашлари ҳаѐ-тий 
зарурият эканлигини таъкидладилар. Улар Шарқ ҳам 
Ғарб босиб ўтган йўлни босиб ўтади, бунинг учун 
ислом шиорлари мусулмонлар дунѐсида жипс-
лаштирувчи ролини ўйнашлари лозим, деган ғоялар 
билан чиқадилар. Шиорлар мусулмонларни умумий 
душман — мустамлакачиликка қарши курашда бир-
ликка ва бирдамликка даъват этарди. Аммо шу би-
лан бирга, бу ғоя панисломизмни тарғиб қилувчи 
мусулмон халқларининг миллий тафовутларини 
инкор этиб, бутун жаҳон демократик теократияси — 
«Имомат» ғоясини ҳам олға сурарди.
Пантуркизм дастлаб панисломизмга ошкора қар-
ши бўлмаса-да, амалда панисломизм мафкураси 
теократик клерикал-реакцион оқимларни вужудга 
келишига йўл очаѐтган, мусулмонлар дунѐсида мил-
лий мафкуранинг пайдо бўлишига ва миллий ўзлик-
ни англашга ғов бўлаѐтган таълимот эканлиги маълум 
бўлиб қолди. Ҳатто, пантуркизм асосчиларидан бири 
Зиѐ Гўкалп "Туркчилик асослари" номли асарида 
"панисломизм мусулмон халқларда "миллий ўз-ўзини 
англашга қаршилик кўрсатмоқда, уларнинг тараққи-
ѐтига ғов бўлмоқда, ва шу тариқа, уларнинг мустақил 
миллатлар бўлишига халақит бермоқда" деб очиқ 
ѐзади. Панисломистлар ғояси анча тор доирада, яъни 
Туркистон рухонийлари, мутаассиб зиѐлилар, савдо 
буржуазияси ҳамда деҳқонлар ўртасида оммалашган 
эди. Умумтурк ғоясига Туркистон зиѐлилари ва бур-
293


жуазиясининг анча тор доираси хайрихоҳлик бил-
дирар эди. Аммо туркизм намояндалари Туркис-
тоннинг ижтимоий ҳаѐт майдонига маданий-маъ-
рифий ҳаракат сифатида, таълим системасини ислоҳ 
қилишни мақсад қилиб қўйган жадидлар эди.
Улар сафида ѐш миллий зиѐлилар намояндалари, 
мусулмон рухонийларининг илғор отряди, савдо-
гарлар, диний мактаб муаллимлари ва талабалар, 
майда амалдорлар, илғор ноширлар, ѐзувчи ва жур-
налистлар гурухи вужудга келаѐтган эди. Маҳмуд-
хўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Садридд
ин
Ай-
ний, Абдулвоҳид Бурҳонов, Файзулла Хўжаев, Аб-
дулла Қодирий, Убайдулла Хўжаев, Мунаввар қори, 
Полвонниѐз Ҳожи Юсупов, Таваллолар жадидлар-
нинг энг таниқли намояндалари бўлиб, улар ўзла-
рини "тараққийпарварлар" деб атаганлар. Уларнинг 
маърифатчилик дастурида табиий фанлар ўқити-
ладиган мактаблар очиш, газета ва журналлар нашр 
этиш, халқда тараққиѐтга, илмга интилишни уйғо-
тиш амалиѐти ѐтар эди.
Илғор мамлакатлар таъсирида монархияга асос-
ланган Бухоро ва Хива давлатларида ҳам жамиятни 
янгилаш учун ислоҳотчилик ҳаракати бошланиб кет-
ди. Бу ҳаракат тепасида Бухоро ва Хиванинг демок-
ратик рухдаги ѐш зиѐлилари турар эди. Бироқ улар 
(яъни "ѐш бухороликлар", "ѐш хиваликлар") Туркис-
тон жадидларидан фарқли ўлароқ, тактика сохасида 
мўьтадил ислоҳотлар ўтказиш тарафдорлари бўлиб, 
уларнинг пировард мақсади конституцион монархия 
эди. Бироқ "ѐш бухороликлар" ва "ѐш хивалик-
лар"нинг ана шу ўртамиѐна талаблари ҳам қаттиқ 
қаршиликка учрайди, ниҳоят улар ўз фаолиятларини 
ўта махфий тарзда ишлашга ўтиб давом эттирадилар. 
Бироқ Бухоро ва Хивада монархия тартиби кучли 
эди. Амир ва хонлар, қабила сардорлари чекланмаган 
ҳокимиятга эга эдилар. Мусулмон рухонийлари мо-
нархия тартибининг муқаддаслиги ва илоҳийлигига 
ишонч туғдиришга ҳаракат қилардилар. "Ёш бухоро-
ликлар" ва "ѐш хиваликлар" эса халқ орасида те-
гишли мавқега эга эмас эдилар. Шу туфайли улар 
четдан, яъни Россия, Туркистон генерал губернатор-
лиги, ҳатто рус фуқароларидан ѐрдам сўрашга маж-
бур бўлганлар.
294


Чоризмнинг Бухоро ва Хива устидан ярим асрлик 
ҳукмронлиги бу замин иқтисодиѐтига цус капитали-
нинг кириб келишига кенг йўл очди. Урта Осиѐ ва 
Закаспий темир йўлининг қурилиши бу жараѐнни 
янада тезлаштирди. Бухоро ва Хива ҳудудларида ҳам 
рус капиталининг завод ва фабрикалари, банклари 
ва савдо фирмалари пайдо бўлди. Шу билан бирга, 
бу заминга Россия фуқаролари — амалдорлар, савдо-
гарлар, саноатчилар, ишчилар, Чор Россияси ҳарбий 
гарнизонларининг зобитлари, аскарлар, христиан 
рухонийлари келиб ўрнашдилар, темир йўл ѐқала-
рида ва дарѐ пристанларида рус қишлоқлари таркиб 
топди. Кўп ҳолларда бу қишлоқлар кейинчалик ша-
ҳарларга айланди. Масалан, Янги Бухоро, Янги Чор-
жўй, Керки, Янги Термиз, Янги Урганч ва бошқалар 
шулар жумласига киради. Бу янги замон талаблари 
асосида таркиб топган жойлар Бухоро амирлиги ва 
Хива хонлиги ҳудудларидаги ру
С
капитализми ва мус-
тамлакачилигининг таянчлари эди.
Шундай қилиб, янгиликка интилиш, анъанавий 
ҳаѐт ҳамда турмуш тарзидан узоқлашиш ва жаҳонда 
юз бераѐтган ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий ва мада-
ний жараѐнларга тортилиш нафақат Туркистонда, 
балки аста-секин Хива хонлиги ва Бухоро амирли-
гида ҳам юз бера бошлади. Мана шундай ижтимоий-
иқтисодий ва маданий ўзгаришлар билан Ўрта Осиѐ 
1917 йил феврал инқилобига етиб келди.
295



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling