Иш босқичлари
|
Фаолиятнинг мазмуни
|
|
Ўқитувчида
|
Талабада
|
1 - боскич
Кириш (10 мин)
|
1.1. Маърузанинг мавзусини эслатади, ўқув машғулотининг мақсади ва натижаларини тушунтиради.
1.2. Машғулотни ўтказиш шакли ва баҳолаш мезонларини эълон қилади (1(11.1.2)- Илова).
1.3. Ҳар бир талабага мавзу бўйича тарқатма материалларни тарқатади.
1.4. Мавзу бўйича маъруза машғулотининг режасига изоҳ беради.
|
Эшитишади
|
2 - босқич
Асосий босқич
(60 мин)
|
2.1. Қуйидаги саволларга ўйлаб жавоб беришларини сўрайди:
- Қандай маҳсулот товар маҳсулоти деб аталади?
- Ялпи маҳсулот деганда нимани тушунасиз?
- Маҳсулотларнинг товарлилик даражаси қандай аниқланади? Блиц-сўров ўтказади. Савол-жавоб босқичида аниқлаштирилади ва йўналтирилади. (2 (11.1.2)- Илова).
2.2. Талабаларни 5-6 кишидан 4 гурухга тақсимлайди. Талабалар гурухларга бўлиниб ҳар бир ресторан турларининг таҳлилини ёзиб чиқишади. Гурухлар бир-бирини баҳолайди. Т-схема ишлаб чиқади.
2.3. Презентация бошланиши тўғрисида эълон қилади. Маслахатчи сифатида қатнашади. Изоҳ беради, аниқлаштиради ва ўзгартишлар киритади.
2.4. Ҳар бир гурухнинг чиқишидан кейин ҳар бир савол бўйича хулоса қилади, талабаларнинг эътиборини ушбу мавзудаги масаланинг мазмунига қаратади.
|
Саволларга жавоб беришади.
Гурухлар келишган ҳолда ишлашади: ўқийди ва қўйилган саволларга маъруза матнидан жавоблар қидиришади. Фикр алмашишади. Муҳокама натижасида олинган маълумотларни сўзлаб бериш учун Т-схема тузишади.
Гурухларнинг сардори тайёрланган маълумотлар асосида қўйилган масала нинг ечимлари бўйича ўз фикрларини беришади.
|
3 - босқич
Якуний босқич (10 мин)
|
3.1. Мавзу бўйича умумий хулоса қилинади.
3.2. Гурухларга ўзаро баҳолаш натижасини эълон қилишларини сўрайди. Натижаларга изоҳ беради.
3.3. Мустақил бажариш учун топшириқ беради:
- Назорат саволларига оғзаки жавоб бериш. (3 (11.1.2) – Илова).
3.4. Навбатдаги амалий машғулотда кўриладиган масалани эълон қилади ва мустақил тайёргарлик кўришларини сўрайди.
|
Гурухлар ўзаро баҳолаш натижа-ларини эълон қилишади
Мустақил ишлаш учун саволларни ёзиб олишади.
|