2 -босқич
Асосий (55 мин)
|
2.1. Бешинчи «Муаммоли вазият»ни эълон қилади ва уни ишлаш йўлларини қидиришни ташкил қилади. Муаммоли саволларни қўяди (1 (13.1.5) - Илова).
2.2. Талабаларни 5 гурухга ажратади. Гурух аъзоларини ўзаро ҳамкорликда ишлашга қулай қилиб жойлаштиради.
2.3. Бешинчи «Муаммоли вазият»нинг ечими бўйича фикрларнинг тақдимоти бошланганлигини эълон қилади.
2.4. Пинборд техникаси қоидасидан фойдаланган ҳолда гурухлар томонидан «Муаммоли вазият»нинг ечими бўйича таклиф қилинган энг яхши вариантни танлайди ва баҳолашни ташкил қилади (2 (13.1.5) - Илова).
2.5. Талабаларга муаммонинг ечими бўйича умумий, якуний хулосани шакллантиришни таклиф қилади.
|
Эшитишади, гурухларга ажрашишади.
Ҳар бир гурух оптимал ғояни танлаш, баҳолаш ва кузатиш учун экспертни танлайди.
«Муаммоли вазият»ни ечими бўйича таклиф ва фикрлар беришади, экспертлар уларни ёзиб боришади. Ҳар бир гурухнинг эксперти «муаммоли вазият»нинг ечими бўйича танлаб олинган фикрларни беришади. Муаллифлари ўз фикрларини ҳимоя қилишади. Йиғма баҳолаш варақасини тузишади (доскага ёзиш йўли билан). Муаммонинг ечими бўйича ўзларининг умумий хуласа вариантларини беришади.
|