Фаолият босқичлари
|
Фаолиятнинг мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талабалар
|
I. Биринчи дарс.
(2 соат) Мотивлаштириш босқич (20 мин.)
|
Мавзунинг номини ва режасини ҳамда адабиётлар рўйхатини (1-илова) талабаларга етказади.
Талабаларни баҳолаш мезонлари билан таништиради (2-илова).
Дарснинг мақсадини аниқлайди ва талабаларга етказади.
Дарсда эришиладиган натижаларни белгилайди. Буларга:
Ушбу мавзуни ўрганиш зарурати, унинг аҳамияти ва бошқа мавзулар билан боғлиқлиги кўрсатилади;
Мутахассиснинг фаолиятида ушбу мавзунинг амалий аҳамияти кўрсатилади;
Талабаларнинг ушбу мавзу тўғрисидаги тушунча даражаси аниқланади (3-илова);
Мавзуни ўрганиш учун асосий адабиётлар рўйхатини беради;
Асосий тушунча ва ибораларни талабаларга ёздиради.
|
Талабалар ёзиб олишади.
Мавзунинг аҳамиятини, бошқа мавзулар билан алоқасини айтиб беради.
Мутахассис фаолиятидаги аҳамиятини айтиб беради
Саволларга қисқа жавоб беришади.
Адабиётлар рўйхатини ёзиб олади.
Асосий тушунча ва ибораларни ёзиб олади ҳамда айтиб беради.
|
II. Информацион босқич (билимларни актуаллаштириш ва ўзлаштириш)
(50 мин.)
|
|
Талабалар қисқача конспект қилиб боради, биринчи соҳага кирувчи тармоқларни санаб беради.
Талабалар керакли маълумотларни ёзиб олади ва ёддан айтиб беради.
|
III. Биринчи дарсни якунловчи босқич. (10 мин.)
|
Ўтилган масалаларни умумлаштиради.
Ҳар бир масала юзасидан тегишли хулосалар чиқаради ва уларни талабаларга айтиб туради.
Биринчи дарсда ўрганилган масалалар юзасидан қисқача хулосалар қилинади, уй вазифаси бажариш (6-илова) берилади ва дарс тугайди.
|
Хулосаларни ёзиб олишади.
Хулосалар бўйича ўз фикрини билдиради.
Уй вазифасини ёзиб олади ва кейинги дарсда ўқитувчи талаби га кўра айтиб беради.
|