Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
д) Юкламанинг давомийлиги бўйича йиллик график
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.4. Кучланиш 1000 В бўлган электр қурилмаларининг юкларини ҳисоблаш
- 2.5. Электр тармоқларини ҳимоялаш
д) Юкламанинг давомийлиги бўйича йиллик график
Б у график қурилманинг йил давомида турли юкламалар билан ишлаш вақтини кўрсатади. Ординаталар ўқи бўйлаб тегишли масштабда юклама, абсциссалар ўқи бўйлаб йиллик 0 дан 8760 гача соатлар қўйилади. Графикда юклама РМАХ дан то РМIN гача камайиб бориш тартибида қўйилади. 1.9-расм. Юкламаларнинг давомийлиги бўйича йиллик графиги Юкламанинг давомийлиги бўйича графикдан қурилманинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини, электр энергияси исрофини ҳисоблашда, йил давомида асбоб-ускуналардан фойдаланишни баҳолашда ва бошқа ҳолларда фойдаланилади. Назорат саволлари Энерготизимнинг юклама графиклари қандай гуруҳларга бўлинади. Истеъмолчи юкламаси нима? Туман нимстанция юкламаларини суткалик графигини тушунтиринг? Электр станциялар юкламасининг суткалик графигини тушунтиринг? Юкламанинг давомийлиги бўйича йиллик график деганда нимани тушунасиз? 2.4. Кучланиш 1000 В бўлган электр қурилмаларининг юкларини ҳисоблашЭлектр юкламасини КМАХ ёрдамида ҳисоблаш Саноат корхоналарини электр таъминоти тизими электр юкламаларини бир неча характерда ҳисобланади. Шулардан бири коэффициент максимум КМАХ ёрдамида ҳисобланади. Электр истеъмолчилар группаси асосан фойдаланаётган номинал қувват ва электр истеъмолчини характеристкаси ҳисобий максимал юкламаси аниқланади. РМАКС=КМАКС КНРНОМ = КМАКС РСМ. (2.19) Гуруҳлар учун актив номинал қувват РНОМ электр қабул қилувчини суммасини ташкил этади. Амалий жиҳатдан лойиҳалаштирилганда. QМАКС=1,1 QCМ. қачонки ПЭ10 бўлганда. Ёки QМАКС=QCМ қачонки ПЭ10 (1.2.) бўлса. Агар цех ёки корхона электр қабул қилувчилар группасида электр истеъмолчилар бўлса улар илгарилаб келувчи ток билан ишласа, у ҳолда реактив қувват QС ни минус деб олинади ва умумий реактив қуввати ҳисобланади. РМАКС ва QМАКС аниқлангандан кейин тўла қувватни ҳисоблаш мумкин (КВ.А). SМАКС= (2.20) Ўзгарувчан ток қабул қилувчилар учун максимал ҳисобий ток (А) IМАКС= SМАКС/ UНОМ (2.21) Шуни эслатиш керакки, юкламани ҳисоблашда аниқ ҳисоблаш бўлмайди чунки ўлчаш технологик жараёнида ва коэффициентлари ҳисоблашда аниқ ўлчаш имкони бўлмайди. Коэффициент максимум-бу истеъмол қилувчилар ҳисобий максимал актив қувват юкламасини, сменани юкланиши бир оз кўпроқ бўлгандаги ўртача қувватига нисбатидир. КМАКС=РМАКС/РСМ. (2.22) КМАКС1 бўлса унинг қиймати 1.3- жадвалдан аниқланади. 1.3- жадвал.
Электр юкларини КС ёрдамида ҳисоблаш Сўров коэффициенти–бу бир ёки бир неча электр қабул қилувчиларни максимал актив қувватини, шу группа электр қабул қилувчиларнинг номинал қувватига нисбатидир. КС,а=РМАКС / РНОМ. (2.23) Ёки КС =РХ /РНОМ. Ўз навбатида сўров коэффициенти юклама токлар учун К с ,I = (2.24) Сўров коэффициентини қийматлари ҳар хил электр қабул қилувчилар, турли хил ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаш маҳоратидан ва лойиҳалашда маълумотномадаги материаллардан олинади. (2.23) ва (2.24) формулалардан қуйидаги боғлиқлик келиб чиқади. КС,а= ; (2.25) КС,I= ; (2.26) Назорат саволлари Электр қурилмалари юкламаси деганда нимани тушунасиз? Юклама Кмах ёрдамида қандай ҳисобланади? Сўров коэффициенти нима? Юкламани Кс ёрдамида қандай ҳисобланади? 2.5. Электр тармоқларини ҳимоялашЭлектр тармоқларини аниқлагичлар билан ҳимоя қилиш а) Умумий маълумотлар. Электр занжирда қисқа туташув ёки ўта юкланиш бўлса уни автоматик равишда бир марта узиш учун хизмат қиладиган аппарат сақлагич деб аталади. Занжирни сақлагич воситасида узиш эрувчан қўйилманинг ўзидан муҳофазаланмаган занжирнинг токи ўтганда қизиб эрийди. Занжир узилгандан сўнг эрувчан қўйилма қўлда алмаштирилиши лозим. Конструкциясининг соддалиги ва арзонлиги сабабли эрувчан сақлагичлар саноат электр қурилмаларида, электр станциялар ва нимстнацияларда, турмушда кенг қўлланилади. Сақлагичлар турли конструкцияларга эга бўлиши мумкин ва миллиампердан минглаб амперларгача токларга мўлжалланади. Ҳамма сақлагичларда асосий элементлар бўлиб: корпус, эрувчан қўйилма, контакт қисм, ёй сўндирувчи қурилма ёки ёй сўндирувчи муҳит ҳисобланади. Сақлагичлар эрувчан қуйманинг номинал токи билан, яъни эрувчан қўйилма узоқ ишлаши учун ҳисобланган ток билан ҳарактерланади. 1.10-расм. Сақлагичнинг вақт токли характеристикаси. Сақлагичнинг биргина корпусига турли номинал токларга мўлжалланган эрувчан қўйилмалар ўрнатилиши мумкин, шунинг учун айни сақлагич сақлагичнинг номинал токи билан характерланиб, у айни шу конструкциядаги сақлагич учун мўлжалланган эрувчан қўйилмаларнинг номинал токлари ичида энг каттасига тенг. Нормал режимда юклама токи таъсирида эрувчан қўйилмадан ажратаётган иссиқлик атроф-муҳитга тарқалади ва сақлагичнинг ҳамма қисмларининг температураси рухсат этилгандан ошмайди. Ўта юкланиш ва қисқа туташувларда қўйилма температураси ортиб, унинг эришига олиб келади. Демак, ток қанча катта бўлса, қўйилманинг эриш вақти шунча кичик бўлади. Эриш (ишлай бошлаш) вақтининг айни боғлиқлиги сақлагичнинг вақт ток характеристкаси деб юритилади. Сақлагич ишлай бошлашидаги минимал ток чегара ток-Iчег деб юритилади. Текширишларда сақлагич қўйилмасининг эриш вақти 1соатдан ошгандаги ток чегара ток деб қабул қилинади. Эрувчан қўйилманинг номинал токи шундай танланадики, бунда нормал режимда ва қисқа рухсат этиладиган ўта юкланишларда узиш содир бўлмайди, балки узоқ ўта юкланишларда ва қисқа туташувда занжир мумкин қадар тез узилиши лозим. Бу масала «Электр тармоқни» курсида батафсил кўрилади. Эрувчан қўйилма-сақлагичнинг асосий элементи бўлиб, мис, рух ва қўрғошин ва кумушдан тайёрланиши мумкин. Рух ва қўрғошиннинг эриш температураси кичик (тегишлича 419 ва 327̊ С). Рух коррозияга чидамли, шунинг учун эрувчан қўйилманинг кесими ишлатиш вақтида ўзгармайди, характеристкаси доимий қолади. Бироқ мустаҳкам оксид плёнка туфайли қуйма эришга бузилмайди, суюқ метал плёнка ичида сақланади. Рух ва қўрғошинниинг солиштирма қаршилиги катта, шунинг учун улардан тайёрланган эрувчан қўйилмалар катта кесимга эга. Бундай қўйилмаларни сақлагичларда тўлдиргичларсиз ишлатиш мумкин. Рух ва қўрғошиндан қилинган қўйилмали сақлагичлар ўта юкланишда катта тутиб туриш вақтига эга. Мис ва кумуш кичик солиштирма қаршиликка эга бўлиб, қўйилманинг кесими катта эмас, бу уларнинг тез ишлаб кетишини таъминлайди. Бундай қўйилмалар эрийдиган металлнинг ҳажмини камайтириш муҳим бўлган тўлдиргичли сақлагичларда қўлланилади. Қўйилма эригандан сўнг электр ёй ҳосил бўлиб, уни мумкин қадар тез ўчириш лозим. Сақлагичларда ёйни сўндириш учун тор тирқиш, газларнинг юқори босими, пуфлаш эффектидан фойдаланилади. Ҳеч қандай шикастланиш ёки деформация содир бўлмасдан сақлагич узиши мумкин бўлган энг катта ток узишнинг чегара токи деб юритилади. Электр қурилмаларда энг кенг тарқалган сақлагичларнинг конструкцияларини кўриб чиқамиз. б) 1000 В гача мулжалланган саклагичлар. Ёпиқ қисмларга ажрайдиган тўлдиргичсиз патронли ПР-2 тип сақлагичлар 220 ва 500 В га ва 15-1000 А патронларнинг токига мўлжаллаб ишлаб чикарилади. Узишнинг чегара токи номинал токка боғлиқ бўлади ва1200-2000 А оралиқларда бўлади. 1.11-расм. Юқори токга мўлжалланган сақлагич. 100 А ва ундан юқори токка мўлжалланган сақлагич ПР2 нинг патрони (1.11-расм, а) қалин деворли фибрали трубка 1 дан иборат бу трубкага унинг ёрилишини олдини олувчи пўлат втулкалар 3 кийдирилган. Втулкаларга қалпоқчалар 4 бураб ўрнатилади, улар пичоқларни 6 га буралган эрувчан қўйилма 2 ни патронга ўрнатишдан олдин маҳкамланади. Пичоқларни буралиб кетишидан сақлаш учун пичоқ учун арииқча қилинган шайба 5 ўрнатилади. Патрон изоляцион плитага маҳкамланган қўзғалмас контаклар устунларига қўйилади. Контакт учун керакли босим халқасимон ёки пластинкали пружина билан таъминланади. Эрувчан қўйилмалар ўйилма пластинка кўринишида рухдан тайёрланади. қисқарган участкаларда кенг томонларга қараганда кўп иссиқлик ажралиб чиқади. Номинал токда ортиқча иссиқлик руҳнинг иссиқлик ўтказиши ҳисобига кенг жойларга ўтади, шунинг учун қўйилманинг ҳамма қисми бир хил температурага эга бўлади. Ўта юкланишда тор участкалар тез қизийди, чунки иссииқликнинг фақат бир қисмигина кенг қисмларга ўтади. Қўйилма энг қизиган жойда эрийди. (1.11-расм, Б, А-А кесим). ҚТ. Токларида тор участкалар шунчалик тез қизийдики, бунда деярли иссиқлик узатилмайди. Қўйма бир вақтда ҳамма ёки бир неча тор жойларда куяди (1.11-расм, В-В кесим). Қўйма куйгандан сўнг ёй ҳосил бўлиб, у газлар ҳосил қилади. (50% СО, 40% Н2, 10% Н2О буғлари). Узиладиган токка қараб босим 10 МпА ва ундан кўп бўлиши мумкин. Юқори босим ёйнинг совиши, ионсизланиши ва сўнишига ёрдам беради. ПР-2 сақлагичларининг афзаллиги бўлиб, уларни осон қайта зарядлаш ҳисобланади, камчилиги эса тўлдирилган сақлагичларга қараганда ўлчамларининг бир мунча катталигидир. ПН-2 ТИП тўлдирилган сақлагичлар ўзгарувчан токнинг 500 В гача ва ўзгармас токнинг 440 В гача бўлган куч занжирларини муҳофаза қилиш учун қўлланилади ва 100-600 А номинал токларга мўлжаллаб ишлаб чиқарилади. Чиннидан ташқи кўриниши квадрат ва ичи айлана шаклида ишланган трубка 1 винтлар учун тўртта резбали тешикка эга бўлиб, улар ёрдамида зичловчи қистирма 5 билан қопқоқ 4 маҳкамланади. Эрувчан қўйма 2 кесилган контакт пичоқларни 3 нинг шайбасига электр контакт нуқтали пайвандлаш йўли билан бириктирилган. Асбест киритмасмини қопқоқ трубкали герметик беркитади. Трубка қуриқ кварц куми 6 билан тўлдирилган. Эрувчан кўйилма калинлиги 0.15-0.35 мм ва ЭММ мм гача бўлган бир ёки бир неча мис ленталаридан тайёрланган. Кўйилмада унинг кесимини 2 марта камайтирадиган кесимлар 7 қилинган. Кўйилманинг эриш темпратурасини камайтириш учун металлургия эффектидан фойдаланилади мис лентанинг бутун жойига қалай шарчалар 8 кавшарланган. Бу холда эриш темпратураси 475 С дан ошмайди. Ёй бир неча параллел каналларда (қўйилма сонига – қараб) хосил бўлади, бу ҳол каналдаги қавариқ доналари орасида метал буғларининг миқдорини энг кам бўлишини таъминлайди ва тор тирқишда ёйнинг сўниши шартларини яхшилайди. Тўлдирилган саклагичлар ПР сақлагичлар каби, токни чеклаш ҳоссасига эга. Тўлдирилган сақлагичларда ипни трубка ўрнига иссиққа чидамли лак шимдирилган шиша материал, статик ёки кўйилма пластмасса ёхуд изоляция смолалардан тайёрланган трубкалар қўлланилиши мумкин. НПН сақлагичлар ПН сақлагичларга ўхшаш. Бироқ қисмларга ажратилмайдиган контакли пичоқсиз патронга эга ва 60 А гача токларга мўлжалланади. ПН-2 саклагичларининг узувчи токни чегараси 50 кА га етади. Саноат қурилмаларида ва турмушда эрувчан сақлагичларнинг бошқа конструкциялари хам қўлланилади. В) 1000 В дан юқорига мўжалланган сақлагичлар. Юқори вольтли сақлагичлар ҳам 1000 В гача мўлжалланган сақлагичлар сингари вазифани бажаради ва улар каби ишлаш принципига эга. Майда донли тўлдиргичли ПК типли сақлагичлар 3, 6, 10, 35 кВ кучланишга ва тегишлигига 400, 300, 200 ва 40 А номинал токларга мўллжаллаб ишлаб чиқарилади. Бу сақлагичлар ток чеклаш эффектига эга бўлиб, К.Т даги тўлиқ ўтқазиш вақти 0.005-0.007 с ни ташкил этади. Патрон ичига мис ёки кумушни эрувчан кўйилмалар ўрнатилган. Ёй сўндиришга нормал шароитлар яратиш учун эрувчан қўйилмалар анча узун ва кичик кесимга эга бўлиши керак. Сақлагичларнинг бошқа кўринишлари ҳам бор: ПКУ (кучайтирилган): ПКМ (ташқи): ПКЭ (эксковаторлар учун). Сақлагич ПК нинг патрони таянч изоляторларга маҳкамланган контактларга ўрнатилади. Номинал токка қараб сақлагичга бир ёки икки, тўртта патрон бўлиши мумкин. ПТК сериядаги сақлагичлар кучланиш трансформаторларини муҳофазалаш учун ишлатилади. ПК сақлагичларга нисбатан керамик ўзакка ўралган константан қўйилмаси борлиги билан фарқланади. Уларда ишга тушганлигини кўрсатувчи кўрсатгич бўлмай, уларнинг куйганлигини кучланиш трансформаторларининг иккиламчи занжирига уланган асбобларнинг кўрсатиши бўйича аниқланади. Эрувчан кўйилма кесимининг кичиклиги сабабли ПКТ сақлагичлар катта ток чегаралаш эффектини ҳосил қилади. Улар қуввати 1000 мВА га етадиган тармоқларга қўйилиши мумкин, айрим турлари учун эса узиладиган қувват чегараланмайди. Ёйни автогаз билан сўндирувчи сақлагичлар 10 кВ ва ундан юқори кучланишга мўлжаллаб тайёрланади. Очиқ тақсимлаш қурилмаларида ПСН типидаги отувчи сақлагичлар кенг тарқалган. Улар комплект трансформаторли нимстанцияларида ишлатилади. Улар куч трансформаторларини қисқа туташув токларидан муҳофазалайди, лекин бошқа тур шикастланишлардан муҳофаза қилмайди. Электр тармоқларини автоматик узгичлар билан ҳимоя қилиш Автоматик узгичлар тақсимлаш қурилмаларининг энг асосий аппаратларидан бири ҳисобланади. Автоматик узгичлар электр занжирларини иш режимида аператив улаш ва узиш учун хизмат қилади, релели ҳимоя қурилмалари ўрнатилган бўлса, юклама ортиб кетган, қисқа туташув бўлган ёки нормал режимдан четга чиқилганда бузуқ участкани автоматик узади. Автоматик узгичларнинг узиш қобиляти юқори, узишга кетадиган вақт мумкин қадар қисқа ва ишончли ишлаши керак. Автоматик узгичларнинг асосий параметрларига (характеристкаларига) номинал ва максимал иш кучланишларидан ташқари, номинал ток ҳамда узиш номинал токи ва қувати ҳам киради, бу параметрлар автоматик узгичларнинг узиш қобилятини характерлайди. Узиш номинал токи деб узгичнинг номинал кучланишида шикастланмасдан уза оладиган энг катта токка айтилади. Узиш номинал қуввати деб узгич уза оладиган энг катта қурилма қувватига айтилади. Узиш номинал қуввати қуйидаги формула билан аниқланади. Руз.ном= Iуз.номUном. (2.27) Бу ерда, Рўз.ном-автоматик узгичнинг узиш номинал қувати. Iуз.ном-узиш номинал токи. Uуз.ном-узгичнинг номинал кучланиши. Автоматик узгичнинг узиш вақти юритманинг узиш қурилмасига импульс (сигнал) берилган дақиқадан узгичнинг барча контактлари орасидан ёй батамом сўнгунигача кетган вақт билан аниқланади. Узиш вақти узгичнинг ўзини ва юритмасининг ажралиши учун кетган вақтдан (юритмага сигнал берилган дақиқадан узгич контактлари ажрала бошлагунча) ҳамда узгичда ёйнинг сўнишига кетган вақтидан иборатдир. Узгич ва юритманинг ажралиши учун кетадиган вақт узгични монтаж қилиш ва узгич билан юритмани бирга ишлашининг созланиш сифатига, узгичдаги ёйнинг сўниш вақти эса унинг конструкциясига ва ёй сўндириш учун ишлатилган восита қурилмаларига боғлиқдир. Узгичларнинг узиш қобилятини ошириш ва сўндириш вақтини қисқартириш учун замонавий узгичларда трансформатор мойи, қисилган ҳаво, газлар ишлатилади. Булар кўп узгичларда сўниш жараёнини тезлатувчи махсус ёй сўндирувчи қурилмалар билан қўшиб ишлатилади. Ёйни сўндириш учун фойдаланиладиган воситалар, ишлатиладиган ёй сўндирувчи қурилмалар ва конструкциясининг айрим хусусиятларига қараб узгичлар группа ва ҳилларига бўлинади. Самарали кесим юзаларини танлаш ҳамда кабел ва симларни ҳимоя қилиш. Саноат корхоналарини электр энергия билан таъминлаш учун ҳаво ва кабел линияларидан фойдаланилади. Сим ва кабел толаларини кесим юзасини техник иқтисодий шартлар бўйича танланади. Техник шартларга хисобий токни қизиш шарти бўйича кесим юза танланади. Кесим юзалари қуйидаги шароитлар бўйича танланади хисобий ток бўйича қизишини, тожланиши шарти бўйича, механик шарти қуйидагича: қисқа туташув вақтида қисқа вақт ичида қизиш шарти бўйича, нормал ва аварияда кучланишни йўқлиги режалари бўйича. Кесим юзалари иқтисодий жихатдан шундай танланиши керакки, бунда линияни кесим юзасини тўғри танлаш ва келажакда ривожланишда харажатларни хам сарф бўлиш томонларини хисобга олинади. Хисобий ток бўйича симни қизишини хисобга олиб кесим юзаси танланади. Параллел ишлайдиган линияни сифатли бўлиши учун авария режимидан кейинги токни қабул қилинади қачонки ишлаётган линиядан бири издан чиқса, берилган маълумотларда ҳисобий токдан стандарт яқин ҳолатда кесим юзаси танланади. Ток юкламаси узоқ вақт давом этганда рухсат этилган ток қуйидаги формула билан ҳисобланади. I РУХ =IРУХ КЎР КТР Ю КР О. (2.28) IРУХ –бир толали кабелни узоқ вақт рухсат этилган ўтиш токи. КЎР –мухитни температура коэффициенти. КП-Ю-ток юкламасини пасайиш коэффициенти. КК-Р-рухсат этилган токни ортиши коэффициенти. Коэффициентга КЎР, КП_Юлар маълумотномадан олинади. Коэффициент КП,Р-қуйидаги формуладан топилади. КР.О=0,4 (2.29) n1-камроқ юкламали кабеллар сони. n- кабелни умумий сони. Кабел линияни кесим юзасини танлашда қисқа вақт ичида рухсат этилган юкламасини ҳисобга олинади. 10кВ кучланишли шимдирилган қоғоз изоляцияли кабеллар учун 1.14-жадвалда ҳамда 5 сутка давомида ўта юклама остида кабелларни авария ҳолатини йўқотишни 1.15- жадвалда кўрсатилган. 1.14-жадвалда шимдирилган қоғоз изоляцияли 10 кВ гача кучланишли қисқа вақт ичидаги ўта юкламага рухсат этилган кабел учун. 1.14-жадвал
1.15-жадвалда шимдирилган қоғоз изоляцияли 10 кВ гача кучланишли рухсат этилган ўта юкланишдаги кабел учун аварияни йўқотиш вақти. 1.15-жадвал
Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling