Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
б) Истеъмолчилар юкламасининг суткали графиги
Download 1.66 Mb.
|
Эл.таъминот.маър.
б) Истеъмолчилар юкламасининг суткали графиги
Юкламанинг ҳақиқий графиги тегишли кўрсаткичнинг вақт ичида ўзгаришини қайд қилувчи асбоблар ёрдамида олиниши мумкин. Истеъмолчилар юкламасининг ўсиш графиги лойиҳалаш жараёнида аниқланади. Уни тузиш учун аввалом бор, электр қабул қилувчиларнинг белгиланган қуввати тўғрисидаги, яъни уларнинг номинал қувватлари йиғиндиси тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш керак. Актив юклама учун. Рбел=НОМ (2.15) Истеъмолчилар нимстанцияси шиналарига уланган қувват. Рулан= (2.16) Бунда ўр.ист. ҳамда ўр.тар.- номинал юкламада тегишлича истеъмолчилар электр қурилмаларининг ва маҳаллий тармоқнинг ўртача ФИК. Одатда, фойдаланиш вақтида истеъмолчиларнинг ҳақиқий юкламаси белгиланган қувватлар йиғиндисидан кичик бўлади. Бу ҳолат бир вақтлилик коэффициенти К ва юклама коэффициенти Кюк орқали ҳисобга олинади. Бу вақтда истеъмолчилар юкламаси максимал қийматининг ифодаси қуйидаги кўринишда бўлади: РМАХ= НОМ=КЭТНОМ. (2.17) Бунда КЭТ-кўрилаётган истеъмолчилар группаси учун эҳтиёж коэффиценти. Саноат истеъмолчилариниинг айримлари учун эҳтиёж коэффицентининг ўртача қийматлари 1.2- жадвалда келтирилган. (1-3) орқали аниқланган максимал юклама йил давомида энг катта ҳисобланиб, қиш давридаги максимал юкламага тўғри келади. Эҳтиёж коэффициенти. 1.2- жадвал.
Графикни тузиш учун Рмах дан ташқари яна истеъмолчилар юкламасининг вақт мобайнида ўзгаришини билиш керак. Буни, одатда лойиҳалаш вақтида типавой графиклардан аниқланади. 1.6-расм. Истеъмолчи актив юкламасининг суткалик графиклари. а-типавой, б-номланган бирликларда. Ҳисоблашларни осонлаштириш учун график поғона кўринишида тузилади. (1.6-расм). Бир суткада мумкин бўладиган энг катта юклама 100% га тенг қилиб қабул қилинади, графикнинг қолган поғоналари эса сутканинг айни вақтидаги юкламасининг нисбий қийматини кўрсатади. Агар Рмах маълум бўлса, графикнинг ҳар бир поғонасига тегишли нисбатдан фойдаланиб, типавий графикни айни истеъмолчининг юклама графигига айлантириш мумкин: РПО/= мах (2.18) Бунда П%-типавий графикнинг тегишли поғонаси ординотаси, %. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling