Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Download 1.66 Mb.
bet7/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

Назорат саволлари



  1. Ёритиш электр қурилмалари деб нимага айтилади?

  2. Ёритиш неча хил бўлади?

  3. Цехни ёритиш электр тармоғини ҳисоблашни бажариш қандай усулда бажарилади.

  4. Ёритишда Z ва К коэффициентлар қандай коэффициентлар ҳисобланади?

  5. Чўғланма лампалар билан люминицент лампаларни фарқини тушунтиринг.

  6. Шаҳар электр тармоғи истеъмолчиларига қаерлар киради.

  7. Электр қабул қилувчилар кучланиши бўйича неча гуруҳга бўлинади.

  8. Электр қабул қилувчилар токини турига қараб ишлатилиши қандай?



2.3. Электр юкламаларининг графиги




а) Умумий қоидалар
Алохида истеъмолчиларнинг электр юкламаси, бинобарин уларнинг энерготизимидаги электр станциялари иш режимини аниқловчи жами юкламаси узлуксиз ўзгариб туради. Бу фактни юклама графигида, яъни электр қурилмалар қуввати (токи) нинг вақт бўйича ўзгариши диаграммасида акс эттириш қабул қилинган. +айд қилинаётган параметрларнинг турига қараб графиклар электр қурилмаларнинг актив Р, реактив Q, тўла қуввати S ва токи кучи I нинг графикларига бўлинади.
Одатда, графиклар юкламанинг маълум вақт ичида ўзгаришини ифодалайди. Улар шу белгисига қараб суткали (24 соат), мавсумий, йиллик ва хокозо графикларга бўлинади. Энерготизимининг ўрганиладиган жойига ёки қайси элементига таалуқлигига қараб графиклар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- истеъмолчилар нимстанциялари шиналарида аниқланадиган истеъмолчилар юкламаси графиги;
- туман ва боғловчи нимстанция шиналарида аниқланадиган тармоқлар юкламаси графиги;
- энерготизимнинг умумий юкламасини ифодаловчи энерготизимлар юкламаси графиги;
- электр станциялариниг юкламаси графиги.
Юклама графикларидан электр қурилмалар ишини анализ қилиш, электр таъминоти тизимини лойиҳалаш, электр истеъмоли маълумотини тузиш, асбоб-ускуналар таъмирини режалаштириш, шунингдек фойдаланиш жараёнида иш режимини нормал олиб боришда фойдаланилади.



Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling